Назорат машғулотлари
1-2-машғулотлар. «Саф Низоми»ни асосий қоидалари бўйича билимларни текшириш. Назорат меъёрларини бажариш (қуролсиз бажариладиган саф амаллари ва ҳаракатлари):
- қадни ростлаш;
- жойда туриб бурилишлар;
- шахдам қадам билан ҳаракатланиш;
- ҳаракат пайтида бош кийим билан ҳарбийча саломлашишни бажариш;
- бошлиқ олдига бориш ва унинг олдидан кетиш, сафга туриш.
3-4-машғулотлар. Амалий. 1-5-мавзулар бўйича ДЎМ(Й)да ўтилади.
ОТИШ ТАЙЁРГАРЛИГИ
Ўқувчилар билишлари шарт:
- Калашников автомати, ГП-25 ствол ости гранатамёти, парчаланувчи қўл ва танкка қарши гранаталарининг жанговар хусусиятлари, тузилиши, ишлаш принципларини;
- қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отиш қоидаларини;
Ўқувчилар уддалаши шарт:
- автоматни отишга тайёрлашни, унда қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отиш усулларини бажаришни;
- автоматни тозалашни ва мойлашни;
- бурчак катталиги ёрдамида нишонгача бўлган масофани аниқлаш усулларини;
- парчаланувчи қўл ва танкка қарши гранаталарни, ҳар хил ҳолатда узоқликка ва аниқликка улоқтириш техникасини;
- парчаланувчи қўл ва танкка қарши гранаталарни улоқтириш машқларини бажаришни.
Ўқувчилар қуйидаги амалий кўникмаларга эга бўлиши шарт:
- бошланғич машқ шартлари бўйича автоматдан жанговар ўқ билан отиш амалини бажариш;
- кичик калибрли (пневматик) милтиқдан ўқ отиш машқларини бажариш.
«Отиш тайёргарлиги» бўлими бўйича мавзулар номи ва
уларни ўрганиш учун ўқув соатлари тақсимоти
№
|
Мавзулар номи
|
Соатлар миқдори
|
Ҳамма-
си
|
Таълим муасса-
сида
|
ДЎЙ -
да
|
Ўқув пунктлари- (МССЛ)да
|
1
|
Калашников автомати ва парчаланувчи қўл гранаталарининг моддий қисмлари
|
5
|
5
|
|
5
|
2
|
Кичик калибрли (пневматик) милтиқ
|
1
|
1
|
|
1
|
3
|
Қуролдан отиш асослари ва қоидалари
|
4
|
4
|
|
4
|
4
|
Жойда туриб ва ҳаракат пайтида қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга ўт очиш
|
10
|
6
|
4
|
14
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |