4-мавзу. Жойда туриб ва ҳаракат пайтида қўзғалмас ва
пайдо бўлувчи нишонларга ўт очиш.
1-2-машғулот. Амалий. ДЎМ(Й) даврида ўтказилади. Машғулот ўтказишдаги хавфсизлик чоралари. Ўқдонни ўқ билан тўлдириш ва сумкага жойлаш. Таянчни тайёрлаш. Таянчдан ётиб отишга тайёрлаш. Отишни амалга ошириш. Отишни тўхтатиш. Кичик калибрли (пневматик) милтиқдан отиш машқларини бажариш шартларини ўрганиш.
3-4-машғулот. Амалий. Кичик калибрли (пневматик) милтиқдан отиш машқларини бажариш.
5-машғулот. Амалий. Парчаланувчи қўл гранаталарини жойдан турган, ҳаракатланаётган, тиззалаган, ётган холатлардан ва окоп (қудуқ)дан улоқтириш техникасини ўрганиш.
6-машғулот. Амалий. Танкка қарши гранаталарини тик тўсиқ ортидан, тик турган, тиззалаган, ётган холатлардан ва окопдан улоқтириш техникасини ўрганиш.
7-машғулот. Амалий. Парчаланувчи қўл гранаталари (ПҚГ)ни окопдан узоқликка ва мўлжалга аниқ улоқтириш. 1-машқни бажариш.
8-машғулот. Амалий. Танкка қарши қўл гранаталарини ўра (окоп)дан узоқликка ва мўлжалга аниқ улоқтириш. 2-машқни бажариш.
9-10-машғулот. Амалий. ДЎМ(Й) даврида ўтказилади. Отиш бўйича бошланғич машқлар шартлари асосида автоматни жанговар ўқлар билан отиш машқларини бажариш ва амалий кўникмаларни эгаллаш. (Мазкур дастурнинг 2-иловасидаги отиш тайёргарлиги шартлари бўйича назорат меъёрларини бажариш).
АМАЛИЙ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК
Амалий жисмоний тайёргарлик аскарнинг жанг майдонида ҳаракатланиши учун ҳарбий-амалий йўналишга эга бўлган кучни ривожлантирувчи, чидамлиликни, тезликни, махсус кўникма ва чаққонлик сифатларини ривожлантирувчи машқларини ўз ичига олади.
Таълим вазифаси
1. Ахлоқли ва иродали бўлиш сифатларини тарбиялаш (бардошлилик, дадиллик, ҳал қилувчанлик, ғалабага интилиш, ўзини идора қилиш ва бошқалар)
2. Танани соғломлаштириш, чиниқтириш ва ташқи муҳит қаршиликларига чидамлиликни ошириш.
3. Ўқувчиларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга ўргатиш; уларни ҳарбий-амалий йўналишли спорт турлари машғулотларига жалб қилиш.
Ўқувчилар тасаввурга эга бўлишлари шарт:
- машқ йўналишлари билан ўқув машқларини комплекс ўтказишни, машғулотларда жисмоний зўриқишнинг юқори тиғизлигига эриши услублари тўғрисида.
Ўқувчилар билиши шарт:
- Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги Қонуни (2000 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси (1995 й.) асосидаги Низомга биноан ўспирин ёшларни соғломлаштириш бўйича республика тадбирлари.
Ўқувчилар уддалаши шарт:
- жисмоний кучни, чидамлиликни, чаққонликни мунтазам суратда ривожлантириш ва мустаҳкамлашни;
- тез ҳаракат қилиш, тўсиқлардан ўтиш, гранаталарни улоқтиришни;
- дастурда кўзда тутилган қўл жанги усулларини бажаришни.
Do'stlaringiz bilan baham: |