Ушбу ҳолатда уларнинг бошқарув шаклидаги фарқларни муҳокама қилинг


Download 14.91 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi14.91 Kb.
#1262863
Bog'liq
казус


Казуслар

1. Давлатнинг шакллари муайян тарихий шароитларга, жамиятнинг ижтимоий тузумига, жуғрофий, иқлим ва бошқа шароитларига, аҳолининг ижтимоий таркибига, сиёсий кучлар нисбатигабоғлиқ равишда турли-туман бўлиши мумкин.Давлат шакли – бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти ҳисобланади.


Ушбу ҳолатда, давлат шаклининг таркибий қисмларини муҳокама қилинг ва изоҳлаб беринг.

2. Давлат тузилиши шакли орқали давлатнинг ҳудудий таркиби, марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларининг ўзаро муносабати (нисбати) ифодаланади. Шундан келиб чиқиб Европа Иттифоқи – давлат тузилишининг янги шаклими?


3. Давлат бошқаруви шакли инсониятни қадимдан қизиқтириб келган. Бунда давлатни ким бошқаради, давлат қандай бошқарилади деган масалаларга ва унинг бошқариш шаклларига жавоб беради. Агар эътибор қаратадиган бўлсак, айрим президентлик республикаларида президент ҳам монархия давлатларида монарх хам дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, қилган ҳаракатлари учун юридик жавобгар бўлмайди.


Ушбу ҳолатда уларнинг бошқарув шаклидаги фарқларни муҳокама қилинг.

4. Халқнинг жонли ҳуқуқий онги давлат шаклинибелгилаб беради, унга ҳаёт, куч бахшида этади; бинобарин,давлат шакли, энг аввало, халқнинг ҳуқуқий онги даражасига,унинг тўплаган тарихий-сиёсий тажрибасига, ирода кучи вамиллий хусусиятига боғлиқдир. “Давлат шакли” иборасини бир гуруҳ олимлар “давлаттузуми”нинг синоними сифатида қўллайдилар ва давлат шаклитушунчасига давлат бошқарув шакли, давлатнинг тузилиш шаклива сиёсий режим киради, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳолимлар давлат шаклига давлат бошқарув шакли ва давлат тузилиши шакли киради деб, унга сиёсий режимни қўшмайдилар. Янабир тоифа ҳуқуқшунослар давлат шакли – давлат ҳокимиятинингтузилиши шаклидир, дейдилар.


Мазкур фикрларни муҳокама қилган ҳолда давлат бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий режимни ёритиб беринг ва ҳуқуқий давлат қуришда уларнинг мақбул шакллари тўғрисида фикр юритинг

5. Халқнинг жонли ҳуқуқий онги давлат шаклинибелгилаб беради, унга ҳаёт, куч бахшида этади; бинобарин,давлат шакли, энг аввало, халқнинг ҳуқуқий онги даражасига,унинг тўплаган тарихий-сиёсий тажрибасига, ирода кучи вамиллий хусусиятига боғлиқдир. “Давлат шакли” иборасини бир гуруҳ олимлар “давлаттузуми”нинг синоними сифатида қўллайдилар ва давлат шаклитушунчасига давлат бошқарув шакли, давлатнинг тузилиш шаклива сиёсий режим киради, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳолимлар давлат шаклига давлат бошқарув шакли ва давлат тузилиши шакли киради деб, унга сиёсий режимни қўшмайдилар. Янабир тоифа ҳуқуқшунослар давлат шакли – давлат ҳокимиятинингтузилиши шаклидир, дейдилар.


Мазкур фикрларни муҳокама қилган ҳолда давлат бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий режимни ёритиб беринг ва ҳуқуқий давлат қуришда уларнинг мақбул шакллари тўғрисида фикр юритинг
Download 14.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling