Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

Юлиан календари. Рим императори Юлий Цезарь (милоддан ав.ЮО-
милоддан 44) милоддан аввалги 46 йилда календарь ислоҳотини ўтказди. 
Юлий Цезар унгача Мисрда бўлганида маҳаллий календарь уни қизиқтириб 
қўйганди. Янги календарни тузишда Александриялик астроном Созиген фаол 
қатнашади. Календарь ислоҳотчилари олдига Миср «дайди календари»ни 
тузатиб, сўнгра уни қабул қилиш вазифаси қўйилган эди. Созиген тузган бу 
календар Юлиан календари (Юлий Цезар шарафига) номи билан тарихга 
киради. 


71 
Юлиан календарида йилнинг боши, йилнинг давомийлиги ва қўшимча 
кунларга алоҳида эътибор берилди. Юлиан календарида йилнинг биринчи ойи 
сифатида январ қабул қилинди. Милоддан аввалги 153 йилдан бошлаб Рим 
консуллари январда ўз хизмат вазифасини бошларди. Янги календарда эски 
календаридаги ойлар номи сақланиб қолди. Булар: януарис, фебруарис, 
мартиус, априлис, майус, юниус, квинтилис, секстилис, септембер, октобер, 
новембер, децембердир. Календарда тоқ ойлар (6 та) 31 кундан (януарис, 
мартиус, майус, квинтилис, септембер, новембер) жуфт ойлар (февралдан 
ташқари) 30 кундан (априлис, юниус, секстилис, октобер, децембер) феврал 29, 
(30) кундан қилиб белгиланди. Юлиан календари соддалиги билан анча қулай, 
икки воқеа оралиғидаги узоқ даврда ўтган суткалар сонини топиш ҳам анча 
осон эди. Йилнинг узунлиги 365,25 суткага тенг бўлиб тўрт йиллик цикл жорий 
қилинди. Тўрт йилдан уч йили 365 кун (оддий йил) тўртинчи йили эса 366 кун 
(кабиса йил)дан иборат эди. 
Милоддан аввалги 44 йилда сенат Юлий Цезарнинг хотирасига (вафот 
этган йили) Квинтилис ойи (Юлий Цезарь шу ойда туғилган)нинг номини 
Юлиус ойи деб ўзгартирди. Милоддан аввалги 18 йилда император Август ҳам 
ислоҳотини ўтказади. Чунки бу даврда (Цезарьнинг вафотидан кейин) Римдаги 
календарь бўйича масъул коҳинлар коллегияси йилни ҳисоблашда хатоликка 
йўл кўйиб келмоқца эди. Улар ҳам тўртинчи йилни эмас, балки учинчи йилни 
кабиса йили қилиб ҳисоблайдилар. Натижада календарь йили тропик йилдан 
анча орқада қолиб кетди (Юлиан календари ўзи тропик йилдан 11 минут 14 
сония узун). 
Август ислоҳоти натижасида коҳинлар йўл кўйган хато тузатилди. 
Натижада, милоднинг 4 йили 1 мартидан бошлаб, Юлиан календари олдинги 
ҳолатига қайтарилди. Рим сенати томонидан император Августнинг ғалаба-
лари ва календарни тузатишдаги хизматлари учун «секстилус» ойига «Аугус-
тус» номини берадилар
22
. Секстилус ойи 30 кундан иборат эди. Римда жуфт сон 
1
Баъзи сенат аъзолари ойларга бошқа Рим императорлари номларини ҳам ҳаракат қилиб қўрган. Император 
Тиберий (14-37), номига сенат септембер ойини-Тибериус. Аврелиа Коммода (176-192) номига яна сентабр 
ойи- Коммодус, октомберни - Домициан (81-96) шарафига-Домициаиус деб аташга ҳаракат килганлар. 


72 
бахтсиз рақам саналгани ва император номи берилган ой бошқалардан қисқа 
бўлмаслиги керак деб ҳисоблаб, у ойга яна бир кун кўшдилар (февраль ойдан 
бир кун олинди). Натижада учта ой (юлиус, аугустус, септембер) кетма-кет 31 
кундан бўлиб қолди. Шунинг учун йилнинг охиридаги тўртга ойни ўзгартир-
дилар. Септембер ва новембер 30 (илгари 31) кундан, октобер, децембер 
ойлари З илгари 30) кундан бўдадиган бўлди. Бу ўзгариш Юлиан календа-
рининг белгиланган ташқи структурасини (тоқ ойлар 31, жуфт ойлар 30 кундан 
бўлади деган)ўзгартириб юборди. 
Юлий календари (эски стилъ) деб ном олган Янги календар бо`йича 
вақт ҳисоби Ерамиздан олдинги 45 йилнинг 1-январидан бошланган. Худди 
о`ша куни қишки қуёш туришидан кейинги биринчи янги ой ко`риниши эди. 
Рим сенати эрамиздан олдинги 44 йили календарни тартибга келтирганлиги 
ва ҳарбий хизматлари учун император Юлий Цезарьга ташаккур билдириш 
мақсадида Цезарь туг`илган квинтилис (бешинчи) ойини унинг номи билан 
юлиус-июлъ деб аташга қарор қилган. Янги календар жорий этилганидан 
икки йил кейин Цезарь о`лдирилади. Вақт ҳисобининг то`г`рилигини кузатиб 
бориш вазифаси топширилган олий даражали қоҳинлар эса Созиген 
ислоҳотининг моҳиятини тушунмасдан, негадир кабиса кунларини уч 
йилдан кейин учинчи йилга қо`ша бошлаганлар. Бу хатолик эрамиздан 
аввалги 8 йилга келгандагина ма`лум бо`либ қолган. Бу вақтда Цезарьнинг 
вориси Август императорлик қиларди. Вақт ҳисобида то`планиб қолган 
фарқни ана шу император Август Янги ислоҳот о`тказиб, тугатган. Унинг 
буйруг`и билан Ерамиздан олдинги 8 йилдан то Ерамиздаги 8 йилгача 
кабиса йилларига қо`шимча кунлар қо`шилмаган. О`ша Ерамиздан олдинги 8 
йили сенат сектилис (олтинчи) ойини Юлий календарини то`г`рилаганлиги 
ва Шу ойда қо`лга киритган катта ҳарбий г`алабалари учун император
Август номи билан август деб аташ то`г`рисида қарор қабул қилган. Бироқ 
секстилис ойи фақат 30 кунга эга эди холос. Сенат император Августга 
баг`ишланган ойнинг Юлий Цезарьга баг`ишланган ойдан кам кунлар сонига 
Лекин, бу номлар ўша даврдаёқ кабул қилинмаган. 


73 
эга бо`лганича қолдиришни лозим ко`рмади. Бунинг устига у Яна кунларнинг 
жуфт сонига (бахтсиз сонга) эга бо`лар экан. Шунинг учун февралдан Яна 
бир кун олишиб, уни секстилисга-августга қо`шишган. Шундай қилиб, 
февралъ 28 ёки 29 (кабиса йилида) кунга эга юо`либ қолган. энди уч ой
(июлъ, август ва сентябръ) қаторасига 31 кундан иборат бо`лган эди. Бу ҳам 
диндор римликларга ма`қул тушмаган. Шунда улар сентябрнинг бир кунини 
октябрга олиб бЕришган, ноябрнинг бир кунини эса декабрга о`тказишган. 
Бу о`згартишлар узун ва қисқа ойларнинг Созиген томонидан тузилган 
ажойиб алмашиши тартибини бутунлай бузиб юборган. Цезарь томонидан 
йилнинг бошланиши мартдан январга ко`чирилиши натижасида бизга тартиб 
номЕрлари о`злари жойлашган о`ринга то`г`ри келмайдиган ойлар мЕрос 
қолган. Уларнинг номлари табиат ҳодисалари билан мутлақо бог`ланмаган. 
Улар қадимги бутпараст римликлар худоларининг ва император ларининг 
номлари билан алоқадордир. Март йилнинг биринчи ойи эди, у энди учинчи 
ойга айланган. Бошқа ҳамма ойлар ҳам икки «қадам»дан олдинга силжиган: 
сентябръ, бу со`знинг лотинча мазмунига ко`ра, эттинчи ой бо`лиши керак 
эди, у то`ққизинчи ойга айланган, октябръ (саккизинчи ) о`нинчи ойга, 
ноябръ (то`ққизинчи) о`н биринчи ойга, декабръ (о`нинчи) о`н иккинчи ойга 
айланиб қолган. Бу чексиз о`згартиришлардан кейин йил ойларининг 
номлари ва ой кунларининг сони о`згармай бизгача этиб келган. 
Юлий календари ана Шундай такомиллашиб борган. У изчил шамсий 
календар бо`либ, аввалига барча бошқа маМилакатларни ҳам вақтнинг 
қо`шалоқ ҳисобидан-ҳам ойга, ҳам қуёшга асосланган ҳисобдан халос этган 
эди. У 16 асрдан зиёд, то 1582 йилгача (айрим мамлакатларда ҳатто ХХ 
асргача ҳам) хизмат қилган. У ташқи ко`риниши билан бизнинг ҳозирги 
календаримиздан ҳеч фарқ қилмайди. 
Бу даврда Римда етти кунлик ҳафта қабул қилинди. Римга ҳафта тушун-
часи Шарқдан I асрда кириб келган бўлса, фақатгина IV асрга келиб қабул 
қилинди. Шарқий Рим (Византия) империясида ҳам Юлиан календаридан 


74 
фойдаланилган. Юлиан календари кейинчалик замонавий календарни тузишда 
асос бўлди. 
Милоддан аввалги 44-йилда Юлий Цезарга суиқасд қилиб ўлдирил-
ганидан кейин календарда яна ўзгаришлар рўй берди. Квинтилис ойи Юлий 
Цезарь шарафига Юлиус (яъни июл ойи) деб ўзгартирилди. Кейинроқ сенатнинг 
қарорига кўра Секстилис ойининг номини «Муқадцас киши» унвонига сазовор 
бўлган инсон Октивиан Август номига «Август» деб ўзгартирди. 
Ҳисобда қулай бўлгани учун бу ойга бир кунни Фебриарусдан олиб 
беришди. Бошқа баъзи ойларнинг суткалари ҳам ўзгартирилди. Янги календарь 
христиан черкови томонидан Никея саборида 325 йилда қабул қилинган. Бу 
календарда йиллар ҳам кабиса йили ҳисобланади. Масалан: Охири ноль билан 
тугаган йил кабиса бўлган: 1900, 1919, 1945, 1956 йиллар ичида кабиса йили 
1900 йилга тўғри келган. 1956-йил ҳам кабиса йили бўлган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling