Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
-МАВЗУ: ЁРДАМЧИ ТАРИХ ФАНЛАРИ КУРСИГА КИРИШ
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5199487399947666602
1-МАВЗУ: ЁРДАМЧИ ТАРИХ ФАНЛАРИ КУРСИГА КИРИШ
Режа: 1. Тарих фанларининг таркибий тузилиши 2. Ёрдамчи тарих фанларининг мақсад ва вазифалари Тарих фани жамиятимизнинг ўтмиши ҳамда ҳозирги кунини яхши ўрганиш ва шу асосда келажакдаги тараққиёт истиқболларини тўғри англаб олишга яқиндан ёрдам бериши лозим. Бунинг учун жамиятимизнинг ўтмишдаги, шунингдек, айни замондаги ҳаётини характерловчи барча шарт- шароитларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиб кўриш, келажак учун муҳим назарий ва амалий хулосалар чиқариб бериш зарур. Тарих фани олдидаги бу маъсулиятли вазифани тўғри ҳал этишда ёрдамчи тарих фанлари (ЁТФ)нинг роли катта. Тарих фани турли-туман тарихий манбалардан олинган материал- ларга қараб зарур хулосалар чиқаради. ЁТФ сиёсий, иқтисодий ҳамда мада- ний соҳаларда тегишли хулосалар чиқариш учун тарих фанини хилма-хил материаллар билан қуроллантиради. Ҳар бир ёрдамчи тарих фани ўзига хос мустақил тарихий фан бўлиб, ўз материалларига асосланиб, назарий масала- ларни ҳал этиб боради. Ҳамда тарихий факт, воқеа-ҳодисалар турли тарихий манбалар моҳиятини аниқ ва конкрет ўрганиш усул ҳамда услублари, методикасини ишлаб чиқади. Тарих фанларининг мазмуни ва вазифаларига қараб уч гуруҳга бўлиш мумкин. А) Умумтарих фанлари. Б) Махсус тарих фанлари. В) Ёрдамчи тарих фанлари. Умумтарих фанлари бутун жамият тарихини ёки айрим бир мамлакат, халқ тарихини ўрганади. Бундай фанларга ибтидоий жамият тарихи, қадимги дунё тарихи, ўрта асрлар тарихи, янги тарих, энг янги тарих, Ўзбекистон тарихи, Осиё ва Африка мамлакатлари тарихи ва бошқаларни киритиш мумкин. 7 Масалан, ибтидоий жамият тарихи фани ер куррасида одамзод пайдо бўла бошлаган вақтдан бошлаб ибтидоий гала, уруғ, уруғчилик тузумининг вужудга келиши, уруғчилик тузумининг эмирилиши, мулкий тенгсизлик табақалар ва давлатнинг келиб чиқишигача бўлган катта тарихий даврни ўз ичига қамраб олади. Ибтидоий жамият тарихининг энг катта муаммоси бу даврга манба ва адабиётларнинг мавжуд эмаслигидир. Чунки, мазкур даврда ёзув ҳам, тарихий шахслар ва номлар бўлмаган. Ибтидоий жамоа тузуми ўзидан кейинги барча даврларга нисба- тан меҳнат қуролларининг соддалиги, бинобарин ишлаб чиқариш кучларининг ниҳоят даражада паст бўлиши билан белгиланади. Қадимги дунё тарихи ер юзида синфий жамият қарор топгандан то милодий V асргача, яъни 476 йилда Ғарбий Рим империясининг қулашигача бўлган жуда катта даврни ўз ичига олади. Бу даврнинг муҳим хусусияти шундаки, унда ер юзида қулдорлик тузумининг қарор топганлиги, инсоннинг инсон томонидан эксплуатация қилиниш жараёнининг ривожланганлиги, дунёда илк давлат бирлашмаларининг пайдо бўлганлиги, ер юзида дастлабки цивилизацияларнинг вужудга келганлигидир. Ўрта асрлар тарихи фани ер юзида феодал муносабатларнинг вужудга келиши, инсон шахсига бўлган муносабатнинг ўзгариши, ислом динининг вужудга келиши, христиан черковининг кучайиши, дастлабки олий таълим даргоҳларининг пайдо бўлиши каби муҳим тарихий жараёнлар таҳлили билан шуғулланади. Ўз навбатида ўрта асрлар тарихи икки босқичга бўлиб ўрганилади: 1. Илк ўрта асрлар. V–XI асрлар. 2. Ривожланган ўрта асрлар. XI–XV асрлар. Шуни эътироф этиш керакки, ўрта асрлар XV асрда Италияда пайдо бўлган атама ҳисобланади. Чунки, ўша пайтда Италияда яшаб ижод қилган гуманист-олимлар ўзлари яшаган даврни “янги давр”, Рим ва 8 Греция маданияти гуллаган даврни “қадимги давр”, оралиқдаги даврга “ўрта асрлар” деб ном берганлар. Махсус тарих фанлари эса масаланинг айрим жиҳатларини масалан, моддий маданият тарихи, ижтимоий фикр ва бошқаларни ўрганиш билан шуғулланади. Чунончи, давлат ва ҳуқуқ тарихи, адабиёт тарихи, маданият тарихи, китоб тарихи кабилар шулар жумласидандир. Ёрдамчи тарих фанларига келинса, бу фанлар тарихий тадқиқот мето- дикаси ва техникасига доир умумий ҳамда хусусий масалалар билан шуғулланади. Ёрдамчи тарих фанларининг ҳар бирининг ўз тарихи, метод ва усуллари бор. Ҳар бири мустақил тарихий фан сифатида шаклланган ва ривожланиб келмоқда. Лекин, шу билан бирга ҳар бир ёрдамчи тарих фани умумий ва махсус тарих фанларининг чуқур, кенг, муфассал ўрганишга ёрдам беради. Асосий фарқ шундаки, ёрдамчи тарих фанлари нисбатан тор доирадаги мақсад ва вазифаларга хизмат қилади. «Манбашунослик» ёрдамчи тарих фанлари орасида алоҳида ўрин тутади. У тарихий манбаларни аниқлаш ва ўрганиш билан боғлиқ бўлган масалалар устида иш олиб боради. Тарихий манбаларни илмий асосда маълум бир система (тизим)га солади. Танқидий таҳлил қилади. Улардан фойдаланиш ва уларни ўрганиш методикасини ишлаб чиқади. Тарихий манбалардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб беради. Манбашунослик фани тор доирадаги, лекин айни бир вақтда жуда катта назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган вазифа билан шуғулланади. Бошқа ёрдамчи тарих фанлари эса бундан ҳам тор доирадаги соҳа бўйича иш олиб боради. Жумладан, палеография ёзма манбалар, уларнинг ташқи кўриниши, ишлатилган материаллари, ёзув тури, қуроли безаги билан қизиқади. Гералъдика герб, нишонларини, муҳрларни; метрология-ўлчовлар, пул ҳисоби, системаларни; хронология-вақтни ўлчаш ва календар системала- рининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тури биридир; нумизматика-танга, пуллар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling