Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5199487399947666602
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15–МАВЗУ. ЗАМОНАВИЙ О`ЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ Режа
- Таянч иборалар : Эталон, Гейлъброн, метр, грамм, литр, майдон ўлчов бирликлари. Назорат саволлари.
Таянч иборалар:
Аниқ ва ноаниқ о`лчовлар, юза, узунлик, ог`ирлик о`лчовлари, суям, пой, аршин, таноб, чакса. Назорат саволлари. 1. Ўрта Осиёда мавжуд бо`лган аниқ ва ноаниқ о`лчов бирликларини санаб беринг. 2. Ўрта Осиёдаги қайси о`лчов бирликлари Россия ва Осиёдан кириб келган? 112 15–МАВЗУ. ЗАМОНАВИЙ О`ЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ Режа: 1. Ўлчовларнинг метрик системаси хақида умумий тушунча. 2. Замонавий метрик система. Метрология курсини ўрганишда метрик система мавзуи алохида ўрин тутади. Студент бу системанинг вужудга келиши тарихи ва унинг мохиятъни яхши ўзлаштира билиши керак. Шунга кўра авввло метрик системанинг яратилишига оид материаллар пухта ўзлаштириб олингани ма`қул. Ҳар бир давлат териториясида бир эмас, бир неча хил турли-туман ўлчов бирликларининг вужудга келиши натижасида ўлчов бирликлари дунёда Шунчалик купайиб кетдики, улар орасида узи бир хил, номи хар хил бирликларнинг сон-саноги юк. ХВИИИ асрнинг ўзидаёк турли маМилакат ларда 400 дан ортиқ ана шундай ўлчовлар бор эди. Шу қадар катта хилма хиллик хўжалик ишлари, айниқса савдо-сотиқ муносабатларига жуда катта халакит бераётган эди. ХVIII асрдан бошлаб дунёнинг кўпгина олимлари бу масала тўрисида қайгъуриб, барча ҳалқрлар ҳамда давлатлар учун ягона ўлчовлар систе- масини яратиш ва жорий этишга жазм қиладилар. Бу орада Франтсия олим- лар ўрнак кўрсатадилар. 1790 йилнинг 8 майда Франтсиянинг Миллий Маж- лиси ўлчовлар ислоҳоти тўгрисида декрет қабул қилди. Қирол уни тасдиқ- лади. Шунга асосан ўлчовлар системасини узил-кесил поёнига етказиш билан богълиқ ишлар амалга оширилади. 1795 йилнинг 7 апрелида конвент янги вазн ва ўлчовлар тўгрисидаги қонунни қабул қилади. Бу қонунга кўра кун тартибига дарҳол янги системага ўтиш вазифаси қўйилади. Янги системада асосий узунлик ўлчов бирлиги сифатида вақтинча метрни олиш кўзда тутилган эди. Бу метр ўлчамига 1738 йили Касиний билан Лакайленинг меридиан ёйини ўлчаш натижалари асос қилиб олинган эди. 113 Метр сўзи юнонча метрон, я`ни ўлчов сўзидан олинган бўлиб, у Париж меридиани чорагининг ўн милиондан бир бўлагига мос келиши лозим эди. Шунга мувофиқ, меридианни аниқ ўлчашга билан богълиқ бўлган ишлар ниҳоясига этгунга қадар ишлатишга қарор қилинган метр, я`ни вақтинчалик метр 3 Париж фунт 11,44 линиясига тенглаштириб олинди. Бу ўлчамлар асосий андоза-намунага қараб вақтинсалик метрнинг латун ясалган эталонлари ясалган. Янги система ўлчов бирликларининг номлари Франтсия Миллий Мажлисининг а`зоси инженер приёр довернуа номи билан богълиқдир. Янги система бўйича қуйидаги ўлчовлар жорий қилинади: Метр-узунлик бирлиги. У ер меридиани ёки чорагининг ўн миллиондан бир бўлагига тенг. Ар-юза ўлчови. Ҳар томони 19 метрдан олинган бўлиб, Шудгор деган ма`нони англатади. Стер- куб ўлчов и. Ўтинни ўлчашга мўлжалланган бўлиб, бир куб метрга тенг. Литр-Суюқлик ҳамда тукилма материаллар сигимини ўлчаш бирлиги. У метрнинг ундан бир кисми кубига баравар. Бу ўлчамнинг Юнонча номи литр, я`ни вазн фунти сўзидан келиб чиккан. Грамм-азннинг асосий ўлчов бирлиги. У хажми метр 0,01 кисмнинг кубига тенг бўлган соф сув абсоют вазнига баравардир. Грамм номи Юнонча грамма, я`ни ёзув, белги деган сўздан олиган. Мазкур ўлчовларни майда ўлчовларга бўлиш учун ўнлик системаси кабул килинган. Хар бир ўлчов бирлиги 10 та майда бўлакка бўлинган. Демак хар кайси майда бўлак йирик ўлчовнинг ўндан бир кисмини ташкил этади. Йирик бўлакларга Юнонча сон тЕрминлари кўшиб ёзилади: дека-ўн, гекто- юз, кило-минг, бирка-ўн минг. Асосий ўлчовларнинг ўнлик бўлакларини белгилаш учун лотинча сўзлар кўшиб айтилади: детси-ун, санти-юз, милли-минг. 114 Метрик система ХIХ асрнинг ўрталаридан бошлаб бошқа давлатларга ҳам ёзила бошлайди. 1849 йилда Испанияда, 1852 йилда Португалияда, 1864 йилда Англияда, 1866 йилда АҚСҲда , 1868 йилда Германияда қабул қилинади. 1889 йилда Париж вазн ва ўлчовлар ҳалқаро конферентсияси очилади. Конферентсия метр ҳамда килограммнинг ҳалқаро намуналарини тасдиклайди ва метрик конвентсияга имзо чеккан давлатларга тақсимлаб беради. Россияга метрнинг 28, килограммнинг эса 12 номерли эталон тегади. Ягона ҳалқаро мерик системани россия территориясида кенг жорий килиш масаласи амалда узул-кесил хал килинмайди. Чор хукумати ҳам, рус ҳалқи ҳам метрик система ўлчов бирликлари ўрнига ўзлари ўрганиб келган эски ўлчов бирликларини ишлатишни афзал кўрадилар. Шунинг учун ҳам янги ўлчовлар жуда кийинчилик билан синга боради. У асосан электротехникада, машинасозлик, харбий ишларда кўлланила бошланди. 1918 йилниг 14 сентябрида В.И.Ленин кўрсатмасига мувофиқ Россия совет федератив сотсиалистик республикасининг ҳалқ комиссалари совет вазн ва ўлчовлар ҳалқаро метрик ўнлик системани жорий килиш тугрисидаги декретни кабул килди. РСФСРнинг барча ташкилот, муассасалари 1919 йил 1 январдан бошлаб метрик системани жорий қилишлари зарур эди. Техник кийинчилик туфайли метрик системани жорий этиш мумкин бўлмаган ҳолларда эскиўлчов бирликларидан фойдаланишга рухсат бЕрилган эди. Лекин Шунда ҳам янги система 1922 йил 1 январига қадар албатта тамомила ўтиб улгириш лозим эди. Декретда барча мактабларда ўқувчиларни метрик система билан таништириш борасида кенг миқёсда тушинтириш ишлари олиб бориш ҳақида алохида уқтириб ўтилган эди. Айни вақтда янги системани ахоли ўртасида кенг оммалаштириш кўрсатилган эди. Декретга асосан 1924 йил 1 январдан кейин метрик системадан бошқа ўлчовлардан фойдаланиш бутун та`қиқланади. 115 Собиқ СССРда метрик системани белгиланган мухлатдан ёппасига жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар юк эди. Биргина метрик торози тошларини этарли микдорда ишлаб чикариш учун карийб 4,5 милион пуд чўян керак булди. Шунча микдор чўянни давлатимиз бу вақтда тўла этказиб бериш имконига эга эмас эди. Шу сабабдан метрик системага ўтиш муддати 1922 йил 1 январидан 1927 йил 1 январига кўчирилди. Таянч иборалар: Эталон, Гейлъброн, метр, грамм, литр, майдон ўлчов бирликлари. Назорат саволлари. 1. Метрик система нима? 2. Нима сабабдан метрик системага ўтилди? 3. Ўзбекистон қайси ўлчов тизимига амал қилади? Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling