Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

Мирзо Улуғбек. Мирзо Улуғбек «Зижи Кўрагоний» асарида вактни 
ҳисоблаш масалаларига тўхталиб ўтган. Олим йил китобининг шарқ ҳалқлари 
қабул қилган усулларини баён этиб, «юнон, маликий, хитой ва уйғур эралари» 
хамда улар орасидаги фарк, мазкур эралардаги байрам кунлари тўғрисида 
батафсил маълумот беради. Ҳижрий-камарий календардаги араб даврийлиги, 
йил боши ва ой мадҳалларини аникдаш жадвалларини ва формулаларини кўрса-
тиб ўтади. Европада Мирзо Улуғбек ва Насридцин Тусийнинг юлдузлар жад-
вали катологи 1648 йилда Оксфорд университети астрономи Жон Гривас 
томонидан нашрга тайёрланган. 1650 йилда Мирзо Улуғбек асарларининг 
хронологияга оид маълумотлари, Шарқ халқларида йил хисоби, календар-
ларга доир кисмлари нашр этилади. Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар каталоги 
1665 йилда Томас Хайд томонидан лотин ва форс тилларида нашр қилинади. 
1853 йивда Мирзо Улуғбекнинг бу жадвалларга берган тўлиқ муқаддимасини 
Седиллот таржимаси билан нашр этилган. 
Хронология календарларнинг ривожланиши ва ўзгариши билан чамбар-
час боғликдир. Календарь сўзи лотинча «календариум» сўзидан олинган бўлиб, 
қарз китоби маъносини англатади. Бу сўз шу нарса билан боғликки, қадимги 
Римда қарздорлар кам қарз фоизларини ойнинг биринчи кунида тўлаганлар. 
Ҳозирги пайтда календарь бу турли мамлакатларда вакт ҳисоби сис-
темаси бўлиб, унинг асосида табиатнинг даврий ҳодисалари, осмон жисмлари 
ҳаракатлари, вақт оралиқларининг ҳисоби олиб борилади. Календарни ўрганиш 
тарих фанининг вазифасига киради. фани эса бу ўринда хронология фанига 
мурожаат килади. Хронология турли ҳодисалар ва хужжат саналарини 
тузишдан иборат вазифани бажаради. Хронологияда календар турлари, улар-


22 
нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ жараёнлар, ва миқдорий кўринишларидан; 
Қадимги Шарқ давлатларига хос календарлар; уларнинг ҳам шаклланиш 
тараққиёт босқичлари ва шулар билан бирга Қадимги Юнонистон ҳамда Римга 
хос календарлар тарихи уларнинг ўзларига хос хусусиятлари ўрганилади. 
Таянч иборалар
Хронология, астрономик хронология, тарихий хронология, Варрон, 
Гиппарх, Беруний, Умар Хайём, Беда Достопочтенний, Скалигер. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling