Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

Назорат саволлари. 
1. Хронология қандай турларга бо`линади? 
2. Скалигер хронология фанига қандай хисса қо`шган? 
3. Нима сабабдан деҳқончилик учун йил ҳисоби зарур эди? 
 
3-Мавзу: КАЛЕНДАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА 
РЕЖА: 
1. Календар ҳақида тушунча. 
2. Календарнинг табиат ҳодисалари билан боғлиқлиги. 
3. Вақт ўлчовининг ибтидоий формалари. 
Вақтнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, унинг бир томонлама, яъни 
олға, келажак томонга юришидир. Математиклар таъбири билан айтганда
манфий вақт бўлиши мумкин ҳам эмас. Вактни ўлчаш учун сония, дақиқа, соат, 
сутка, ҳафта, ой ва йил бирликлари кабул қилинган. Олинган ва бутун дунё 
мамлакатларида бир хил қабул қилинган. Аниқ вақтнинг асосий манбаи 
астрономик кузатишлардир. Махсус асбоблар ёрдамида юлдузларни кузатиб
аниқ вақтни (сониянинг мингдан бир улушлари аниқлигида) топилади. 
Ҳафта ва унинг турлари. Вақт - табиатдаги даврий ҳодисага, Ернинг ўз 
ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан ҳисобланадиган ўлчов бирлигидир. 
Ўрта аср солномачиси Достопочтенний, «йилнинг узунлигини - табиат, ойнинг 
узунлигини -анъаналар, ҳафтанинг узунлигини белгилайди», - деб ёзган эди. 
Вақтнинг сунъий бирлиги бўлган ҳафталар, қадимда уч, беш ва етти кундан 


23 
иборат бўлган. Бобил ва Шумер матнларида етти кунлик ҳафта мавжудлиги 
ҳақида маълумотлар берилган. Етти кушшк ҳафта вақт ўлчови сифатида Шаркда 
Бобилда ишлатилган. Римда ҳам дастлаб саккиз кунлик ҳафта бўлиб, унга А 
ҳарфидан Н ҳарфигача бўлган номлар берилган. Римда император Август дав-
рида (милоддан аввалги 63-милоднинг 14) етга кунлик ҳафта кенг тарқалган. 
Етти кунлик ҳафта яхудийлардан мисрликларга, улардан римликларга ва сўнгра 
Ғарбий Ёвропага тарқалган. Бобилликлар еттини «қутлуғ сою> деб ҳисоб-
лаганлар. Бу сиғиниш ўша даврда маълум бўлган бешта «сайёра» - «планета» 
ёки «дайдиб юрувчилар» ва улар каторига қўшиб ҳисобланган Ой ва Қуёш билан 
боғлиқ бўлган. Улар Ер атрофида етти сайёра - Ой, Меркурий, Венера, Қуёш, 
Марс, Юпитер ва Сатурн айланади, деб ҳисоблаганлар. Ҳафталарга сайёра-
ларнинг номи берилган. Бу номларни римликлардан сўнгра, Ғарбий Европа 
халқлари ҳам қўллаган. Лотинча, французча ва инглизчада уларнинг кўриниш-
ларини куйидаги жадвалда кўриш мумкин. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling