Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
Сутка ва унинг дастлабки шакллари
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5199487399947666602
Сутка ва унинг дастлабки шакллари. Ер шарининг ўз ўки атрофида
бир марта айланиб чикиши учун кетган вакт сутка деб аталади. Сутка – вақтнинг дастлабки ўлчов бирлитидир. Сутканинг 24 дан бир бўлаги бир соат, соатнинг 60 дан бир бўлаги дақиқа, дақиқанинг 60 дан бири сония дейилади. Ер ўз ўқи атрофида нотекис айланиши маълум, аммо бу нотекислик кичик бўлиб, 25 100 йилда сонияшгег мингдан бир улуши билан ўлчанади. Қадимда кеча ва кундузнинг алмашишидан вақт ўлчови меъёри сифатида фойдаланишган. Қадимда юнонча «Ьетега» - сугка сўзи икки маънода кўлланилган: 1)Қуёш чиқишидан Қуёш ботишигача бўлган вақт оралиғи; 2)Қуёш чиқишидан кейинги Қуёш чиқишигача бўлган вақт оралиғи. Лотинча «dies» - сутка сўзи ҳам шу маънони билдирган. Қадимги Юнонистон, Рим, Бобилда ва Мисрда сутка эрталабдан, Ўрта Осиёда кечқурундан бошлаб ҳисобланган. Ой календаридан фойдаланган афиналиклар, германлар, иудейларда ҳам сутка-кун кечқурундан бошланган. Зардуштийлар эса Қуёшнинг чиқиши билан янги кун бошланади деб ҳисоблашган. Суткаларни дастлаб мисрликлар соатларга бўлганлар. Миллодцан аввал- ги йилида Миср коҳинлари суткани 24 соатга бўлишган: Улар соатни кундуз, 2 соатни ғира-шира пай., 12 соатни кечаси ҳисоблаган. Бобилда ҳам бир сутканинг 12 соати кечаси ҳисобланган. Герадотнинг таъкидлашича, юнонлар бобиллик- ларнинг шу системасидан фойдаланишган. Геродотнинг ёзишича, милоддан аввалги VI аҳамонийлар хукмдори Доро скифларга юриши даврида қўриқчила- рига вактни ҳисоблаш учун тугилган арқон, ташлаб кетади. Улар ҳар куни битта тугунни ечганлар. Қолган тугунларнинг сони шоҳнинг кайтишига неча кун борлигини билдирган. Аҳамонийлар ҳукмдорлиги даврида вактни ҳисоб- лашнинг бундан ҳам мукаммалроқ усули мавжуд бўлган, лекин оддий кўриқчи аскарлар юқоридаги усулдан фойдаланишган. Ернинг юлдузларга нисбатан бир марта айланиб чиқиш даври суткасига ва Қуёшга нисбатан айланиш даври Қуёш суткасига бўлинади. Юлдуз сутка- си узунлиги баҳорги тенг кунлик нуктасидан иккита кетма-кет юқори (ёки пастки) кульминациялари орасидаги вақгга тенг. Юлдуз суткаси ҳақикий (пре- цессия ва нутация хисобга олинса) юлдуз суткаларига ажралади. Бахорги тенг кунлик суткаси нуқгасининг прецессион ҳаракати таъсирида ўртача юлдуз сут- каси Ернинг ўз ўқи атрофида ҳақикий айланиш давридан 0,0084 сонияга қисқа. 26 Кундалик ҳаётимизда асосан ўртача куёш вақтидан фойдаланамиз. Ўртача Қуёш - экватор бўйлаб тропик йил ичида бир марта текис айланиб чиқадиган ҳаёлий нуктадир. Ўртача Қуёш марказининг юқори кульминация пайти ўртача тушлик пайти дейилади. Ўртача Куёш вақти шу пайтдан бошланади. Ўртача Қуёш марказининг пастки кульминация пайти ярим тун деб фукаро вақги шу пайтдан (соат 24.00) ҳисобланади ва календарда кун ўзгаради. Астрономияда 1925 йилгача кун ҳисоби туш пайтида ўзгарар, яъни янги кун кундузи соат 12 дан бошланар эди. 1925 йилдан бошлаб астрономияда ҳам фуқаро вактидан фойдаланилмоқда. Вақт масаласи кишилик жамиятининг турмуш тарзи, хўжалик анъа- наларида доимо муҳим аҳамият касб этган. Инсон онгининг ривожланиши, дунёқараши ва табиий билимларининг ўсиши натижасида ой, қуёш, бурж- лар, ҳайвонлар ва фенологик кузатишлар билан боғлиқ йил тақвимлари вужудга келган. Ушбу қадимий тақвимий қарашларни археологик манба- лар ёрдамида ҳам ўрганиш мумкин. Инсоният цивилизацияси ибтидосида “тун ва кун”, “кичик ҳафта”, “катта ҳафта”, ипларни тугиб ёки ёғоч ва калтакларни ўйиб, белги қўйиб ҳисоблаш, кейинчалик эса қадимги халқларнинг само ёритгичларини кузатишлари натижасида осмон жисмлари билан боғлиқ бўлган вақт ҳисоблари ҳам яратилган. Деҳқонлар ва чорвадорлар ҳар жой ва ҳар ерда (дала) ишлари ва бошқаларни бошлашда уларга мос вақтларни билганлар. Тепасида осмон турган ва осмондан бошқа нарса (тепасини) қоплама- ганлигини, ёриткичларнинг доимо бир тартибда чиқиши ва ботишини кўриб, кузатиб турган киши ўз ишларининг бошланиши вақтларини билишни, албатта, ёриткичларга боғлаганлар. Вақтни ҳисоблаш борасида дастлаб “тун” ва “кун” меъёрий ўлчов бирлиги бўлиб, қадимги кельт ва германларда “тун”, Юнонистон, Рим, Бобил, Мисрда “кун”, туркийларда “ой-кун” ҳисоби мавжуд бўлган. Одам- лар кундузи қуёшга, тунда эса юлдузларга қараб вақтни аниқлаганлар. 27 Уларнинг алмашинувини кузатган одамлар ҳар 29, 30 кунда янгиланувчи Ой ҳисобини кашф этганлар. Ой билан боғлиқ йил ҳисоби дастлаб Икки дарё оралиғи (Месопо- тамия)да вужудга келиб, туркий халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Мазкур тақвим Марказий Осиёда “Зардуштийлик тақвими” номи билан аталиб, бир йил ҳар бири 30 кунлик 12 ой ва қўшимча 5 кундан иборат бўлган. Шундай тақвим қадимги Хоразм ва сўғдликларда ҳам бўлиб, улар ой номлари билан фарқланган. VII асрдан бошлаб эса Ой билан боғлиқ бўлган йил ҳисоби мусулмон мамлакатларида Ҳижрий-қамарий тақвим номи билан қўлланила бошланган. Шубҳасиз, ўзбек халқи аждодлари ҳижрий-қамарий тақвимни қабул қилгунларига қадар ўзларининг ой фазалари билан боғлиқ йил ҳисобларига эга бўлганлар. Ҳозирда янги ой, чорак ой, тўлин ой, эски ой ва ой ораси каби атамаларнинг ҳаётда қўлланилиши бу борадаги ибтидоий қарашларни ёдга солади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling