Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5199487399947666602
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-МАВЗУ: ҚАДИМГИ ХИТОЙ, ТУРК-МЎҒУЛ КАЛЕНДАРИ
Таянч иборалар:
Календар, «қарз китоби», вақт, ой календари,қуёш календари, ой-қуёш календари , календар турлари. Назорат саволлари. 1. Ой календари нима сабабдан деҳқончилик учун ноқулай? 2. Календар дастлаб қайси халқлар қо`ллаганлар? 3. Календар турларини тушунтириб беринг. 4-МАВЗУ: ҚАДИМГИ ХИТОЙ, ТУРК-МЎҒУЛ КАЛЕНДАРИ РЕЖА: 1.Қадимги Хитой календари. 2.Қадимги Хитой календари цикллари. 3.Турк-мўғул календари. Қадимги Хитойда икки хил: ой ва қуёш календари мавжуд бо`лган. Ой календари мил. аввалги ИИИ-минг йилликда вужудга келган. Хитой деҳқонлари баҳор келганлигини Гидра деб ноМиланган юлдуз чиқишидан билганлар. Йилни 4 даврга (фаслга) бо`лганлар: баҳор, ёз, куз ва қиш. Календар тузилишида ой фазаларидан фойдаланилган. Йил 12 қамарий (лунной) ойдан иборат бо`лган. 19 йилда бир сикл тамоМиланган. Шу 19 йилнинг 7 йилида 13-ой ҳам мавжуд бо`лган. Хитой астрономлари Мил. аввалги ВИ асрда Янги ой чиқиши билан ёзги қуёш ко`тарилиши ҳар 19 йилда ёки 235 қамарий (лунно`й) ойида содир бо`лишини кузатганлар. Хитойда 4 минг йил илгари қуёш календари мавжуд бо`лганлиги то`г`рисида ма`лумот мавжуд. Бу календар династия номи билан Ся, деб ноМиланган. Тарихчилар шунга о`хшаш бо`лган ой-қуёш календари бо`лганлиги ва у Мил. аввалги 2696-2397 йилларда қо`лланила бошлаганлигини айтишади. Ой-қуёш календарида ҳам 19 йиллик (7-йилида 13-ой мавжуд бо`лган) сикл бо`лганлигини ҳисобга олсак, Юқорида биз ой 41 календари, деб ҳисоблаган йил ҳисоби ҳам ой-қуёш календари эканлигини туШуниб оламиз. Ой-қуёш календарида 19 йилда 1 сикл якунланган. Ҳар 3,6,8,11,14,16,19-йилларга 13-ой қо`шилган. Ой кунлари 30 ёки 29 кундан иборат бо`либ, 1 ой икки қисмга: тсзи (аниқ) ва ки (ноаниқ)га бо`линган. Мил. аввалги 2397 йилдан (тахминан) 19 йиллик сикл билан бирга 60-йиллик сикл ҳам жорий қилинган. Унга ко`ра ҳар икки йил табиатнинг 5 унсури номини олган: дарахт, олов, Ер, темир ва сув. 1-йил-о`сиМилик сифатидаги дарахт. 2-йил-қурилиш матЕриали сифатидаги дарахт. 3-йил-табиий ёнг`ин (олов). 4-йил-хо`жалик о`чог`идаги олов. 5-йил-табиий темир. 6-йил-темир буюм. 7-йил-табиий ер. 8-йил-ишланган ер. 9-йил-табиий оқин сув. 10-йил-тург`ун сув. Беш табиат унсурига белги қо`йилади: 1. Дарахт-МУ. 2. Олов-ХУ. 3. Ер-ТУ. 4.Темир-ТСЗИН. 5.Сув-СУЙ. Хитой календарида 12 ҳайвон номи билан бог`лиқ мучал ҳам мавжуд: сичқон, сигир, ё`лбарс, қуён, аждаҳо, илон, от, қо`й, маймун, товуқ, ит, то`нг`из. Ўн йиллик табиат унсурлари ва 12 йиллик мучал асосида 60 йиллик цикл келиб чиқади: 42 Ушбу календарнинг тузилиши мил. аввалги 2696-2697 йилда Сариқ император Хуан Ди томонидан ташкил этилган дейилади. Хитой мунажжим- лари, файласуфлари ко`п йиллик кузатишлар натижасида, йилларнинг қандай келиши, Шу йилларда табиатнинг инсонга та`сири ёки қайси йилда туг`илган инсон характери қандай бо`лишини аниқлаганлар. Турк-мо`г`ул календари. О`рта Осиёнинг ко`пгина халқлари: о`збеклар, қозоқлар, қирг`излар ва тожикларнинг бир қисми Мил. аввалги ВИИИ аср о`рталаридан бошлаб ой-қуёш календаридан фойдаланиб келганлар. Турк- мо`г`ул календари 19 қуёш йилида 235 ой (лунно) ойидан иборат бо`лган. Йилнинг 7 таси 13 ойли. Ойлар 30,29 кунни ташкил этган. Йил боши деб баҳорги тенг кунлик белгиланган. Ой икки қисмга бо`линиб, биринчи ярми Янги, иккинчи ярми эса эски, деб аталган. Турк-мо`г`уд календарида 12 йиллик ҳайвон номлари билан бог`лиқ сикл бо`лган: сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит, то`нг`из. Ко`риниб турибдики, календар Хитой календарига жуда о`хшаш. Календарда 60 йиллик сикл ҳам мавжуд. Фақат мо`г`уллар унга 10 та ранг йилларини қўшганлар: кўк, ко`киш, қизил, қизғиш, сариқ, сарғиш, оқ, оқиш, қора, қорамтир. 60-йиллик сикл давомида ранглар сикли 6 марта, ҳайвонлар сикли 5 марта, унсурлар сикли 12 марта, эркак ва аёл сикли 30 маротаба қайтарилган. Тибетнинг Будда олиМилари Шуни аниқлаганларки, 60 йиллик сиклнинг ҳар бир йилида о`зига хос ҳодисалар такрорланган. Тундан ташқари йил такрорланишини адаштирмаслик учун Эра қабул қилинган ва унинг бошланиши милодий 1027 йилга то`г`ри келади. Мо`г`уллар эса ҳар бир йилни дабдабали ноМилар билан атаганлар. Масалан, Биринчи йил- «бошланиш», 13-«г`алаба келтирувчи», 25-йил-«қувончли», 35-йил- «яхшилик келтирувчи». Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling