Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/39
Sana03.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1690977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
2 5199487399947666602

«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асаридан туркий халқлар 
ўн икки ҳайвон номи билан аталувчи мучал календари ва уларнинг номлари 
хакида ҳам маълумот олиш мумкин. Қолаверса, эронликларнинг календаридаги 
ўн иккита ой номини ҳам шу асарда учратиш мумкин. Эронликлар тузган 
календарда ҳар бир ой 30 кундан хисобланиб, қўшимча 5 кун ўн икки ой охирига 
кўшилган. Абу Райҳон Берунийнинг кўрсатишича, бу 5 кун Қадимги эрон тилида 
«панжи», «андаргох» деб аталган. Кейинчалик бу ном арабчалашиб, «андаржоҳ» 
ўзгартирилтан. Бу беш кун «ўғирланган кун», деб ҳам аталган, улар бирор ой 
кунлари ҳисобланмаган. Эронликлар уларни «обонмоҳ» билан «озармоҳ» 
ўртасига қўйиб, ҳар бир ой кунларига берилган номларда бошқа номлар билан 
атаганлар. Эрон календарида бир йил уч юз олтмиш беш кун бўлган. Улар чорак 
кунлар бир ой бўлмагунча ҳисобга олмаганлар. Бу бир юз йигирма йилда бир 


19 
марта бўлган^ Шунда ортиқча ойни йил ойлари қаторига қўшганлар ва у ўн 
учинчи ой бўлган. Ўша йилни кабиса йил деб, ортиқча ой кунларини бошқа 
ойлар номлар билан атаганлар. Абу Райҳон Берунийнинг маълумот беришича, 
улар дастлаб ҳафтадан фойдаланмаганлар. Олим бу ҳақида шундай маълумот 
беради: «Дастлаб ҳафталарни ишлатган ғарб томон аҳолиси, айниқса, Шом ва 
унинг теварагида яшовчилар бўлганлар. Бунга сабаб, у томонда пайғамбарлар 
юзага чиқиб, Тавротда айтилганидек, биринчи ҳафта ва бу ҳафтада олам пайдо 
бўлганидан хабар берганлар. Кейин бу одат улардан бошқа миллатларга 
тарқалган». 
Беруний Миср календарига ҳам тўхталиб ўтиб, календардаги эски ва янги 
ой номларини ўз асарида таъкидлаб ўтади. Мисрликлар қўшимча беш кунни 
«абағамно» (кичик ой), кабисали йилни эса «анкнақт» (аломат) деб атаганлар. 
Қўшимча кун сўнгги «мусрий» ойининг охирига қўшилган. Беруний «Шом 
мамлакати» (Сурия) календаридаги ўн икки ой номлари ва тўрт йилда бир марта 
бешинчи (шубат) ойга бир кун- қўшиб ҳисоблашлари ҳақида ёзади. Бу манбага 
кўра «Шом мамлакати» календаридаги ой номлари кенг тарқалган, ҳатго 
араблар хам «дала ишларига тегишли вақтларни» шу ойлар билан белгилар экан. 
Абу Райҳон Беруний «Қонуни Масъудий» асарида Қадимги араб кален-
даридаги ўн иккита ой номини келтиради, лекин уларнинг фақат иккитасининг 
луғавий маъносини бериб ўтади. «Қадимги халқлардан колган ёдгорликлар»да 
замонавий араб календаридаги ўн иккита ой ва етти ҳафта кунининг номи ва ўз 
таърифлари ҳам келтирилади. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, араблар 
яҳудийлардан йилга қўшимча ой қўшишни ўрганганлар ва бу ойни «айём ан-
наси» деб атаганлар. Абу Райҳон Беруний ўз асарида милодий йил ҳисобига ҳам 
тўхталиб ўтади. У мазкур календарни «румий календари» деб атайди ва 
календарга биринчи марта кабиса йилини Юлий Цезарь киритган, деб ёзади. 
Олим милодий йил ҳисобини Қадимги халқларнинг катор йил ҳисоблари билан 
қиёслайди. «Қонуни Маъсудий» асарининг иккинчи китоби хронология маса-
лаларига бағишланган бўлиб, унда «Қадимги халкларидан қолган ёдгорлик-
лар» асарида кўрилган масалалар тўлдирилиб, давом эттирилади. Асарда 


20 
Эрон, Бобил, Рум подшоҳи ва араб халифалари ҳукмронлик қилган йиллари-
нинг хронологик жадваллари келтирилиб, уларнинг номлари юнонча транск-
рипцияда берилган. Шунингдек, мазкур асарда инсоният томонидан қўлланил-
ган эралар, жумладан, Яздигард, Искандар, Филипп, «Бухтунассар» (Набона-
паласар) эрасини аниқлаш масалалари хусусида ҳам сўз боради. 
Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон» асарида бу ўлкада яшовчи халқ-
ларнинг урф-одатлари, географияси ва у боғлик астрономияси кўрсатиб ўтил-
ган. Шунингдек, олим буржлар, ой фазаларининг ўзгариши, ҳинд эралари, Ой 
ва Қуёш календарлари ва олтмиш йиллик Юпитер даврийлиги номларини 
келтириб ўтган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling