Using of electronic educational course in the discipline «applied mechanics» in tsu


Download 0.83 Mb.
bet3/3
Sana07.11.2020
Hajmi0.83 Mb.
#142189
1   2   3
Bog'liq
1-maqola

3-расм. Материалларни чўзилишга синаш виртуал кўргазмаси.
Шундай қилиб виртуал лаборатория ишлари талабаларнинг гўёки аудиторияда лаборатория ишларини бажаришда бевосита иштирок этишига, кузатишига ва кўрсаткичларни ўзлари қайд этишларига имкон беради. Талабалар лаборатория ишларини нафақат бажаришлари, балки уни ҳимоя қилишлари, мавзу юзасидан бир нечта саволларга жавоб беришлари керак. Муҳандислик йўнлиши талабалари машина ва механизмлар масалаларини ечиш билим ва кўникмаларини эгаллашлари, курс лойиҳасини бажаришга тайёрланишлари учун “Амалий механика” курси маърузаларини ўқиш билан параллел равишда назорат-курс ишини бажаришлари талаб этилади.

Курс якунида семетр мобайнида олинган билимларни мустаҳкамлаш учун мураккаброқ курс иши бажарилади. Унга қўйилган асосий талаб шуки, чизмалар Компас–3D ёки Autocad автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларида бажарилиши керак, чунки чизманинг тўғри қурилганлиги ва ўлчовларини ўқитувчи текширади. Ҳисоб-китоблар билан тушунтириш ёзуви қўлёзма шаклида фотосуратлар кўринишида бириктирилиши мумкин. Назорат курс иши ва курс ишларини бажариш учун талабаларга зарурий тушунтириш ва мисоллар ўрин олган услубий кўрсатмалар тақдим этилади. Шунингдек мавзуларни мустаҳкамлаш ва имтиҳонга тайёргарлик кўриш учун тест синов саволлари берилган (4-расм).





4-расм. Тест синов саволлари ойнаси.

Шуни таъкидлаш лозимки, масофавий ўқитиш талабани ўқитувчи билан жонли мулоқот ўрнини тўлиқ боса олмайди. Аммо бу курсда бўлгани каби, кўп сонли мултимедиа файллари туфайли, маъруза материалларида айниқса қийин дақиқаларни такрорлаш, лаборатория ишларида машиналар ва мосламалар ишлаш принципини кўрсатиш, шунингдек форумларда ўқитувчи билан интерактив алоқа орқали ушбу муаммони камайтириш мумкин.
Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling