Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


-жадвал. Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг асосийкўрсаткичлари


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

2-жадвал. Ишлаб чиқариш омиллари унумдорлигининг асосийкўрсаткичлари
1
Натижа
Сарфлар
Ишлаб чиқариш 
ҳажми (бирликда)
Даромад (сўм)
Фойда (сўм)
Қўшилган қиймат 
(сўм)
Сарфлар (сўм)
Жами унумдорлик
Жами омиллар 
унумдорлиги
Рентабеллик 
(фойдали жами 
унумдорлик)
Қўшимча қиймат 
унумдорлиги
шундан фақат сўмда
1. Меҳнат сарфлари 
(киши)
Меҳнат 
унумдорлиги
Меҳнат 
унумдорлиги
Фойдали меҳнат 
унумдорлиги
Ишчилар 
таркибига боғлиқ 
бўлган унумдорлик
Меҳнат сарфлари 
(сўм)
Меҳнат 
унумдорлиги
Меҳнат 
унумдорлиги
Фойдали меҳнат 
унумдорлиги
Ишчи кучига 
боғлиқ бўлган 
унумдорлик
Меҳнат сарфлари 
(соат)
Меҳнат 
унумдорлиги
Меҳнат 
унумдорлиги
Фойдали меҳнат 
унумдорлиги
Иш вақтига боғлиқ 
бўлган унумдорлик
2. Асосий фондлар 
сарфи (сўм)
Фонд қайтими
Фонд қайтими
Асосий 
фондларнинг 
фойдали 
унумдорлиги
Асосий молиявий 
капитал 
унумдорлиги
Материал сарфлар 
(бирлик)
Материал қайтими Материал қайтими ­
Айланма активлар 
унумдорлиги
Материал сарфлар 
(сўм)
Материал қайтими Материал қайтими ­
Айланма активлар 
унумдорлиги
25
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
ресурслар ёндашувидан бир мунча фарқ 
қилади. 
ХХ асрнинг 20­йилларида америкалик иқти­
содчилар унумдорлик ва самарадорлик бир хил 
кўрсаткич деб таҳлил қилинган ҳамда мақсадга 
йўналтирилганлик ёндашувини инкор этмас­
дан, балки ресурслардан яхшироқ фойдаланган 
ҳолда олдиндан кўзланган мақсадга эришиш учун 
ишлаб чиқаришни ташкил этишни таклиф этишди. 
Мақсадга йўналтирилганлик ёндашувига асосан 
самарадорлик ишлаб чиқаришда бирор­бир 
жараён бажарилиши ва мақсадли натижага эри­
шилиши орқали олинган натижалар муносабати 
сифатида ўлчанади. Самарадорликни ҳисоблашни 
бошқа усули минимал зарурий ресурсларни 
(мўлжалланган маҳсулотни тайёрлаш учун зарур 
бўлган) фойдаланиш учун зарур бўлган ресурслар 
миқдорига нисбати сифатида амалга оширилади 
[16, 324­б.]. Юқоридаги тарифга асосан самара­
дорлик кўрсаткичини ҳисоблашнинг умумий фор­
муласи қуйидагича:
, (1.2);
бу ерда: Еt – эришилиши лозим бўлган натижа;
Ер – мақсадли натижа.
Мақсадга мувофиқ ёндашув доирасида сама­
радорликнинг қуйидаги кўринишларини ажратиб 
кўрсатиш мумкин:
– ташқи самарадорлик (ташкилот ташқи имко­
ниятларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан 
самарадорлик), уни ҳисоблаш олдиндан режа­
лаштирилган натижаларни бирор­бир жараён­
нинг бажарилиши орқали олинган натижаларга 
нисбати сифатида аниқланади; 
– ички самарадорлик (ташкилотларнинг ички 
имкониятларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан 
самарадорлик), уни ҳисоблаш минимал зарур 
ресурсларни фойдаланишга мўлжалланган режа­
ларга нисбати сифатида амалга оширилади; 
– умумий самарадорлик (ташқи ва ички сама­
радорлик асосида аниқланади).
Умумий самарадорлик тушунчаси дастлаб 
п.Друкер томонидан таклиф қилинган. 
шуни таъкидлаш лозимки, америкалик иқти­
содчилар томонидан таклиф қилинган самарадор­
лик талқинидан кенг мақсадларда, яъни нафақат 
иқтисодий, балки ижтимоий, маданий ва табиатни 
муҳофаза қилиш ва бошқа ҳолларда фойдаланиш 
мумкин. шунингдек сервис иқтисодиётида мазкур 
ёндашув асосий аҳамиятга эга.
Самарадорликни ҳисоблашни мақсадга йўнал­
тирганлик ёндашуви асосчиларидан бири амери­
калик г.Эмерсондир. У ўзининг «самарадорликнинг 
ўн икки тамойили» номли асари «Tvelve prinsiples 
of efficiency» (1912) [18, 216 б.] асарида унумдор­
ликни самарадорликнинг ўн икки тамойилидан 
бири, деб айтади. Аммо г.Эмерсоннинг фикрича, 
унумдорлик ва самарадорлик тенг кўрсаткичлар 
эмас. шуни айтиш керакки, г.Эмерсоннинг сама­
рали ишлаб чиқаришнинг юқори унумдорлигини 
бирламчи вазифа қилиб қўймайди. 
шундай қилиб, мақсадга йўналтирилганлик 
ёндашуви мавжуд вазият нуқтаи назаридан сама­
рали фаолият бўлиши, аммо унумдорлиги паст 
ҳам бўлиши мумкин. шунингдек, фаолият юқори 
унумли бўлиши мумкин, лекин мақсадга эришиш 
нуқтаи назаридан самарасиз бўлиши ҳам мумкин. 
Демак, сервис иқтисодиёти шароитида унумдор­
лик ва самарадорлик кўрсаткичлари бўлинади. 
Хўжалик юритувчи субъектлари юқори самара­
дорликка эришиши юқори унумдорликка эриши­
шишига нисбатан катта аҳамят касб этади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling