Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

Тадқиқот методологияси (Research 
Methodology).
тадқиқот жараёнида сервис иқтисодиётининг 
меҳнат самарадорлигини баҳолаш бўйича 
иқтисодий тизимлар ва нисбатларни ўрганишга 
диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш, 
қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик ва дина­
мик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фой­
даланилди.
19
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
Иқтисодий самарадорлик хўжалик юритувчи­
лар фаолиятлари натижасини акс эттиради, ижти­
моий самарадорлик эса иқтисодий субъектларнинг 
ижтимоий самарадорлиги, уни жамият ҳаётининг 
турли томонларига таъсирини акс эттиради. Бунда 
ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик муайян 
даражада ўзаро боғлиқлиги аниқланди. шунинг­
дек, сервис иқтисодиётида иқтисодий самара­
дорликни белгиловчи кўрсаткичлар тасниф­
ланди ҳамда ресурс­сарф ёндашуви ва мақсадли 
йўналтирилганлик ёндашуви асосида меҳнат сама­
радорлигини баҳолаш услубияти тадқиқ этилди.
Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd 
results).
Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий­
иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно ва мазмуни 
жиҳатидан олдинги босқичларидан кескин фарқ 
қилади. Иқтисодий ўсишнинг янгича талқини 
жаҳон иқтисодиёти фанида замонавий, концеп­
туал ёндашувларни зарурат этмоқда. Хусусан, сер­
вис иқтисодиётида самарали фаолият индус триал 
фаолиятга нисбатан бирмунча кенгроқ тадқиқ 
этилган бўлиб, бунда биринчи навбатда ижти­
моий йўналтирилган фаолият жамиятда аҳоли 
турмуш даражаси ва сифатини таъминлашга 
қаратилганлиги билан изоҳланади. 
Бизнинг фикримизча, сервис иқтисодиётининг 
қарор топиши билан тавсифланадиган самарали 
фаолият мазмунида қуйидагиларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
1. Сервис иқтисодиётида хўжалик юритувчи 
субъектлар биринчи навбатда самарадорликни 
оширишга, яъни мижозларнинг хусусий (махсус) 
талабларини тўлиқроқ қондиришга ўз эътибор­
ларини қаратадилар. Индустриал иқтисодиётда 
эса диққат­эътибор кўпроқ товар­маҳсулотларни 
максимал ишлаб чиқаришга қаратилади. 
2. Сервис иқтисодиётида фойдалилик тушун­
часи товарлардан фойдаланиш ҳарактери билан 
бир хил бўлиб, бунда моддий маҳсулотлар ва хиз­
матлар тизимининг қанчалик такомиллашганли­
гини белгилайди. Индустриал иқтисодиётда эса 
фақат маҳсулотнинг моддий томони эътиборга 
олинади.
3. Сервис иқтисодиётида сифат асосида ишлаб 
чиқарувчи истеъмолчининг максимал эҳтиёжини 
қондиришга бўлган муносабатини доимо назорат 
қилиш ва белгилаш лаёқати тушунилади. Индус­
триал иқтисодиётда эса сифат асосида фақат фао­
лият юритувчининг «ўз ишини яхши бажариш» 
қобилияти тушунилади. 
4. Сервис иқтисодиётида менеджмент тизими 
ҳам ўзгариб боради. Унинг асосий хусусияти сифа­
тида эгилувчанлик, тезлик билан қарорларни қабул 
қилиш, ташкилий жиҳат, эркин ҳаракат қилиш ва 
ошкоралик ҳисобланса, индустриал иқтисодиётда 
эса менеджмент «механик» хусусиятга эга. Яъни 
бошқарув тузилмалари поғоналарининг ортиқ 
даражада тартибга солиши билан белгиланади. 
5. Сервис иқтисодиётида асосий эътибор сер­
вис тизими шаклланишининг самарадорлигига 
қаратилса, индустриал иқтисодиётда эса хом 
ашёнинг тайёр маҳсулотга айланишига асосий 
эътибор қаратилади. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, 
сервис иқтисодиётида самарали фаолият юритиш 
анъанавий (индустриал) иқтисодиётдаги самарали 
фаолиятдан тубдан фарқ қилади ва у кўпроқ ижти­
моий йўналтирилганлик хусусиятига эга.
шундай экан, ривожланган бозор иқтисо­
диётига асосланган мамалакатларда сервис иқти­
содиётининг ривожланиб бориши ижтимоий­
иқтисодий тараққиётни янгича тушунишга олиб 
келмоқда. Хусусан, нафақат миқдорий ўсиш 
суръа ти, балки ижтимоий кўрсаткичлар, ҳаёт 
сифати кўрсаткичлари унда асосий аҳамият 
касб этмоқда. Бундай шароитда самарали фао­
лият деганда жамият аъзоларининг эҳтиёжлари, 
биринчи навбатда, ижтимоий йўналтирилган 
мақсадларни қондиришга қаратилиши тушуни­
лади. Индустриал иқтисодиётда кўпроқ миқдорий, 
иқтисодий ва устувор мақсадлар назарда тути­
лади. 
Сервис иқтисодиётининг юқорида таъкидлан­
ган хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг 
индустриал иқтисодиётдан фарқ қилувчи асосий 
жиҳатлари 1­жадвалда келтирилган. 
Умуман, сервис иқтисодиётининг назарий асос­
ларини кўриб чиқиш орқали, шуни қайд қилиш 
лозимки, ривожланган бозор иқтисодиётли 
мамлакатларда рўй бераётган хўжалик юритиш 
шароит ларининг ўзгариши самарали фаолият 
категориясини кенгроқ ташкил этишни талаб 
этади. Самарадорлик категориясига янгича ёнда­
шув хориж иқтисодий фанида тобора оммала­
шиб бормоқда. Бу ёндашувда самарали фаолият 
мазмунига соф миқдорий нуқтаи назардан эмас, 
балки сифат жиҳатидан натижаларга эришиш 
мумкинлиги таъкидланади. 
шу билан биргаликда, жаҳон иқтисодиёти 
фанидаги фикрларни умумлаштириб, шуни қайд 
қилиш мумкинки, хўжалик юритувчи субъектлар­
20
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling