Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Илмий адабиётларда сервис иқтисодиётида 
меҳнат самарадорлиги ва унумдорлигининг 
моҳияти, мазмуни, уларни ҳисоблаш усуллари, 
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва 
аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини 
ошириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг 
самарадорлигини баҳолаш, самарадорликни 
ташкил этувчи сифатий ҳолатлар ўзгаришининг 
айрим жиҳатлари илмий­назарий ҳамда услубий 
жиҳатдан тадқиқ этилган.
Россиялик олим А.А.ткаченко [14, 200­215­ б.] 
ўз асарида хизмат кўрсатиш секторидаги иш 
ўринларини кенгайтириш ва меҳнат ресурсла­
ридан самарали фойдаланиш, соҳада янги иш 
ўринларини яратиш, иш ўринларини яратаётган иш 
берувчиларга солиқ имтиёзларини бериш,меҳнат 
самарадорлигини ошириш йўналишларини тадқиқ 
этган.
Россиялик олима А.п.Ерофеева [8, 141­б.] ўз 
асарида хизмат кўрсатиш корхоналарида пер­
сонални бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва 
жорий этиш, соҳада персонални бошқариш тизи­
мининг хориж тажрибаси, персонални бошқариш 
тизимини тадқиқ этиш усуллари ҳамда хизмат 
кўрсатиш корхоналарида персонални бошқариш 
тизимини модернизациялаш жараёнлари тадқиқ 
этилган.
Академик Қ.Х.Абдураҳмонов «Меҳнат иқти­
содиёти: назария ва амалиёт» номли дарслигида 
[1, 426­446­б.] меҳнат ресурсларининг моҳияти, 
мазмуни, шаклланиши, меҳнат ресурслари ва 
инсон ресурсларининг ўзаро боғлиқлиги, меҳнат 
самарадорлиги ва унинг омиллари, меҳнат унум­
дорлигини ошириш омиллари ва воситалари, 
энг юксак меҳнат унумдорлиги концепциялари, 
ХМтнинг муносиб меҳнат концепцияси, меҳнат 
ресурслари мобиллиги муаммолари ёритиб 
бе рилган. 
М.Қ.пардаев [12, 133­б.] таҳрири остида ёзил­
ган ўқув қўлланмада хизмат кўрсатиш, сервис ва 
туризм соҳаларини ривожлантириш муаммо­
лари, хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат ресурс­
ларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш 
самарадорлиги, соҳада меҳнат унумдорлигини 
ошириш омиллари ва йўналишлари тадқиқ этил­
ган. шунингдек, мавзуга доир жиҳати бўйича сер­
вис ва туризм соҳаларини ривожлантиришнинг 
ижтимоий, иқтисодий ва институционал асослари 
илмий жиҳатдан тадқиқ этилган. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling