Услубий ёндашув ахмеджанов а. Р. Сервис иқтисодиётида самарадорлик ва унумдорликни


-расм. Хўжалик юритувчи субъектлар самарадорлиги


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana04.11.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1746943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
servis-i-tisodiyotida-samaradorlik-vaunumdorlikni-ba-olashga-uslubiy-yondashuv

1-расм. Хўжалик юритувчи субъектлар самарадорлиги
2
.
21
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 9(129)
сифатий ҳолатлар ўзгариши хўжалик юритувчи 
субъект лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш 
заруратини келтириб чиқаради. шу билан уму­
мий қабул қилинган нуқтаи назарга кўра, ижти­
моий самарадорликни аниқ миқдорий ўлчовга 
тушуриб бўлмайди. шундай қилиб, анъанавий 
тарзда самарадорликнинг фақат иқтисодий 
табиати ни акс эттириш мумкин, унинг ижти­
моий ва ижтимоий­иқтисодий жиҳатларини 
миқдорий мезонлар билан ўлчаш мураккабдир. 
Бундай нуқтаи назар ҳозирги даврда иқтисодий 
фанларда кенг тарқалган. шу билан бирга, сервис 
иқтисодиёти шароитида самарадорликни баҳолаш 
муаммоси ечимига боғланган илмий тадқиқотлар 
долзарб лашиб бормокда ва бу йўналишдаги 
илмий тадқиқотларга талаб, фикримизча, анча 
юқоридир.
Ривожланган бозор иқтисодиётли мамлакатла­
рида сервис иқтисодиётининг шаклланиши билан 
фаолият самарадорлигини баҳолаш масалалари 
тадқиқотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз 
ҳам ўз тадқиқотимизда ушбу масалага эътибо­
римизни қаратмоқчимиз. Бунинг учун биринчи 
навбатда самарадорлик тушунчаси ва унинг 
таърифига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. 
«Самарадорлик» тушунчаси мураккаб тушунча 
эканлигини эътироф этиб, илмий адабиётларда 
бир нечта таржимавий талқинга эга бир мунча 
кенг тарқалган (efficieny – инглизча) иборасини 
самарадорлик, ҳаракатчанлик, маҳсулдорлик, 
ҳаракатчанлик қобилияти, оперативлик [11, 233­
234­б.] каби тушунчалар билан изоҳлаш мумкин. 
Ҳозирги вақтда самарадорликнинг кўплаб таъ­
рифлари нафақат иқтисодиёт фанларида, балки 
бошқа фанларда ҳам келтирилган.
Иқтисодиёт фанларида «самарадорлик» тушун­
часи кенг ва тор маънода талқин қилинади. 
Кенг маънода «Самарадорлик» тушунчаси 
атроф­муҳитга самарали ва адекват ёндашув 
қобилияти [9, 350­б.], нисбий самара, операция­
лар ва лойиҳалар [2, 326 б.] сифатида талқин 
қилинади. 
«Самарадорлик» моҳиятини аниқлашнинг 
юқорида келтирилган таърифини қарайдиган 
бўлсак, унинг бир қанча ресурлари мавжудли­
гини кўришимиз мумкин. чунки бу тушунча бир 
қанча мезонлар, хусусиятлар орқали ифодала­
ниши мумкин. шунингдек, самарадорлик катего­
рияси истеъмолни қондириш сифатида ҳам, ишлаб 
чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги сифатида 
ҳам, корхоналарнинг самарали шаклланиши сифа­
тида ва ҳоказо кўринишларда намоён бўлади. 
«Самарадорлик» тушунчаси ниҳоятда кенг 
тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нис­
батини акс эттиради [2, 326­б.]. Самарадорлаш­
тириш – меҳнат фаолиятининг у ёки бу соҳасида 
юқорироқ натижаларга эришиш ва ушбу нати­
жаларнинг бирлигига сарфларни қисқартириш 
мақсадларида энг яхши ечимларни излашдир.
«Самарадорлик» тушунчаси конкрет тор маъ­
нода потенциал ва реал фаолиятлар натижаси­
нинг комплекс таснифи бўлиб, бунда асосий 
эътибор фаолият бўйича олинган натижаларга 
қаратилади.
Фикримизча, юқорида келтирилган таърифлар 
«самарадорлик» моҳиятининг қуйидаги асосий 
жиҳатларини ифодалайди: биринчидан, самара­
дорлик мураккаб ижтимоий­иқтисодий катего­
рия бўлиб, у бир ёки бир неча мезонлар асосида 
аниқланади. Иккинчидан, самарадорлик нисбий 
тушунча бўлиб, у ҳар доим муайян мақсадлар 
фаолиятига бўйсунади. Яъни самарадорликни 
баҳолаш бош мақсадлар асосида фаолиятларни 
тавсифлайди. 
шундай қилиб, самарадорлик нисбий тушун­
чадир. Мазкур тушунча ҳақида фикр юритилга­
нида бир неча ҳолатлар таққосланади. Масалан, 
иқтисодий назарияда – иқтисодиётдаги бирор­
бир манфаат билан боғлиқ бўлган фаровонлик 
даражаси таққосланади. гап шундаки, жамият 
фаровонлиги барча жамият аъзоларининг ман­
фаатларини тўғридан­тўғри умумлаштириш нати­
жасидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини 
ошириш вазифаси иқтисодиёт учун муддатли 
ишлаб чиқаришда ўсиш даражасининг паст дара­
жада эканлиги уни ривожлантиришнинг ҳаётий 
муҳим вазифасига айлантиради. таҳлил қилинган 
адабиётлар орқали шундай хулосага келишимиз 
мумкинки, иқтисодий фанларнинг ривожланиб 
бориш жараёнида самарадорликни баҳолаш 
учун аҳамиятли равишда миқдорий ёндашув­
лар шаклланган. Бироқ фикримизча, уларнинг 
барчаси умумий бўлган белгилари бўйича бир­
биридан фарқ қилувчи икки ёндашувга бўлинади: 
ресурс­сарф ва мақсадга йўналтирилганлик. Улар­
нинг моҳияти ва мазмунини батафсил кўриб 
чиқамиз.
Бир мунча кенг тарқалган ресурс­сарфлари 
бўйича ёндашувда самарадорликни ўлчаш унум­
дорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали 
22
ИҚтИСОДИЁтНИНг РЕАЛ СЕКтОРИ / РЕАЛЬНый СЕКтОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling