Қутуриш касаллиги Lyssa, Rabies Режа


Кечиши ва клиник белгилари


Download 258.39 Kb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi258.39 Kb.
#1561389
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кутириш

Кечиши ва клиник белгилари. Яширин давр тишланган жойга, жароҳатнинг характерга, вируснинг сони ва вирулентлигига боғлиқ қисқа даври 7—10 кўп бўлиб, 3—8 ҳафтага чўзилиши мумкин. Баъзан 5—6—12 ой давом этиши ҳам мумкин. Лекин бу жуда кам учрайди. Касаллик кўпинча ўткир кечиб, клиник белгилари ҳар хил бўлади. Итларда аксарият, типик ҳолатда ўтади.
Итлар қутуриши. Кўпинча шиддатли ва тинч (паралитик) шаклда, шунингдек, абортив ва итипик ҳолатда намоён бўлади. Шиддатли шакли уч босқичда (продромал, қўзғалган ва фалажлик) ўтади.
Продромал босқичда касал ҳайвоннинг хулқи ўзгаради. 12 соатда 4 кунгача чўзилади. Ит ҳомуш кўринади, қоронғироқ жойга ўзини тортиб, эгаси чақирса ҳам келмайди. Баъзан жуда серҳаракат бўлиб, эгаси билан уйнашишни хуш кўради. Унинг оғзи ва қўлларини ялайверади (бу пайтда сўлакда вирус бўлади, у жуда ҳам хавфли). Бундай ит кейинчалик жуда нотинч бўлиб қолади, у ёқдан бу ёққа қараб чопади, ҳар қандай шовқин сурондан ҳадиксираб қўрқиб тушади. Иштаҳа бузилиб, одатдаги овқатларни емасдан, очкўзлик билан ерни тирнаб, тупроқни тишлай бошлайди, ўз ахлати, тўшамаси, ёғоч ёки темир бўлакчаларини ҳам ейиши мумкин. Баъзан қаттиқ қизишиш туфайли ўша жойини тишлаб, ўзиб олиши мумки. Томоқ мускуллари фалажланиши натижасида ютиш ёки ютиниш, сўлак ажралиши қийинлашади, касал ит қусиши мумкин. Унинг товуши ўзгариб, кўпроқ увиллайди.
Қўзғалиш босқичи. Безовталанишдан тажовуз қилишга ўтади. Қўрқиш аломатлари йўқолади. Ит боғлиқлик тизимчаси ёки занжирини тишлаб узади. Бойловини узгач, жуда узоқ масофага (суткасига бир неча ўн километр масо-фага) чопиб қочиб кетади. Одам ва ҳайвонларга ташланади. Бунда уларни ҳурмасдан, тинчгина келиб, кутилмаганда бирдан тишлаб олади. Томоқ ва тил фалаж бўлиб қолганлиги учун оғиздан жуда кўп сўлак оқади. Шу туфайли товуш хириллаб чиқади. Пастки жағ тушиб кетади. Кўзлар чақчайиб, кўз қорачиғининг бири кичрайса, иккинчиси катталашади. Безовталаниш 3—4 кун давом этиб, кейин иккинчи босқич бошланади.
Фалажлик босқичи. Ит озиб кетади, афония бўлади (товуш йўқолади). Томоқ, тил, жаг фалажига орқа оёқ фалажи қўшилади. Бу ҳолат қовуқ ва орқа ичакка ҳам тарқалади. Кейин олдинги оёқлар фалажланади. Ит орқасини судраб юради. 8—10 кун ўтгач, ўлади.

Download 258.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling