Олдини олиш. Дайди ит ва мушуклар йўқ қилинади. носоғлом зонадаги ёввойи гўштхўрлар отиб ўлдирилади, Ит ва мушуклар, қорамоллар режа асосида эмланади. Одам ёки ҳайвонларни тишлаган итлар 10 кун мобайнида изоляторларда сақланади. Агар шу даврда клиник белтилар намоён бўлмаса, одамни тишлаган куни унинг сўлагида қутуришнинг вируси бўлмаганлигидан далолат беради. Касал ҳайвонни ўлдириб, куйдириб ташланади. Дезинфекция учуи 10 % ли ишқор, 4 % ли формальдегид ишлатилади, гўнг, тўшама, озуқа қолдиқлари куйдириб ташланади. Касаллик қайд қилинса, хўжалик носоғлом деб топилади. Касал ҳайвонлар йўқ қилингач, 60 кундан кейин чеклаш бекор қилинади.
Одамларнинг қутуриши. Яширин давр 2 ҳафтадан бир неча ойгача давом эташи мумкин. Касалликнинг босқичи худди ҳайвонларникидек ўтади. Касал олдинига маюс кўринади, талвасаланиб нотинч бўлади. Тишланган жойда оғриқ ва қичишиш кузатилади. Ютиниш қийинлашади, шовқин- суронга сезувчанлик кучаяди. Гидрофибия пайдо бўлади. Томоқ мускуллари спазм бўлиб, сувни кўриш биланоқ кучаяди. Қўрқиш ва нотинчлик авжига чиқади. Галлюцинация холати намоён бўлади. Шиддитли хуруж бошланади. Жуда кўп сўлак оқади. Юз, кўз, тил ва оёқлар фалажланиб, бўшашиб кетади ва 4—7 кун ичида ўлади. Бундай мусибатнинг олдини олиш учун ит тишлаган жойни 1:1000 нисбатдаги сулема ёки КМnО4 билан яхшилаб ювиб, дарҳол тиббий муассасага мурожаат этиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |