Қутуриш касаллиги Lyssa, Rabies Режа


Download 258.39 Kb.
bet7/8
Sana18.06.2023
Hajmi258.39 Kb.
#1561389
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кутириш

Паррандалар қутуриши. Жуда кам учрайди. Ўта нотинчланиб, хириллаб қақағлайди. Агрессивлик кузатилади. Парранда ҳайвон ва одамларга ҳам ташланади. Кейин депрессия, пировардида фалаж бўлиб, 2—3 кун ичида ўлади.
Патологаанатомик ўзгаришлар. Қутуриб ўлган мол жуда ҳам озиб кетган бўлади. Кўп ҳолларда тананинг тери кисми қичишиши оқибатида қашилган жой тишланганлиги кўзга ташлатади. Паст жағдаги жунлар сўлак билан ифлосланиб, қотиб қолган бўлади. Нафас, ошқозон-ичак йўлларида яллиғланиш кузатилади. Ошқозон бўш бўлади. Гўштхўрлар ошқозонида эса латта, ёғоч бўлаги ва бошқа нарсалар учрайди. Шиллиқ пардаларда қон қуйилиш, эрозия кўзга ташланади. Бош мия ва унииг пардалари шишади, ҳар жой, ҳар жойда нуқтасимон қон қўйилиш кузатилади, қон томирлар кенгайиб кетади.
Гистологияси. Йирингсиз, энцефалит бўлиб, орқа мияда дегенаратив некротик ўзгаришлар кузатилади, Ганглия тўқималарининг протоплазмасида (аамоноварога) ноксимон, учбурчак шаклдаги Бабеш — Негри таначалари пайдо бўлади.
Диагноз. Қутуриш касаллигига диагноз қўйишда унинг эпизоотологияси, клиник белгилари ва патологоанатомияси инобатга олинади. Лабораторияга ўлган ҳайвоннинг боши юборилади. Бош миядан тайёрланган суртмадан Бабеш — Негри таначаси излаб топилади. Агар бу ҳол натижа бермаса, биосинама қилинади. Миядан тайёрланган 10 % ли суспензияни сичқон ва қуёнга (субдурал ёки интрацеребрал) юборилади ва бир ой давомида кузатилади. Нейтрализация, РСК, РП, РН реакциялари қўйилади. Энг аниғи флюоресцирловчи антитела усулидир.
Дифференциал диагноз. Ауески касаллигидаи фарқ қила билиш керак. У ўткир кечади, кучли қичишиш рўй беради, агрессив ҳолат кузатилмайди, пастки жағ фалаж бўлмайди. Итларда ўлатдан фарқ қилинади. Фақат гўштхўр ҳайвонлар касалланади. Бу касаллик сурункали ўтади, ўта юқувчан, соғайиши ҳам мумкин, агрессив ҳолат кузатилмайди. Йилқиларда эса энцефаломиелитга ўхшаб кетади. Бунда агрессивлик бўлмайди, шиллиқ пардалар рўй-рост сарғаяди. Касал йилқиларнинг баъзилари тузалиши ҳам мумкин.
Иммунитет. Касалликнинг олдини олиш учун қуруқ антирабик фенол вакцина ишлатилади. ЎзНИВИ ва ВГНКИ вакцинаси ҳам бор. Зотли ва қимматбаҳо моллар мажбурий эмланади. Эмлаш олдидан вакцина махсус стерилланган эритмада суюлтирилади. Қайнатиб сузилган сувда ҳам эритиш мумкин. Носоғлом ва хавфли зоналарда итга 2 мл, мушукларга 1 мл юборилади. 3 ойлик итчалар, катта ит ва декоратив зотлар учун дозаси 1 мл дан қилиб, 7 кун ичида икки марта қўлланилади. Итларда 14 -30 кундан кейин иммунитет бўлиб, 6 ойгача чўзилади. Қайтадан эмлангач, 2 йилга қадар иммупитет сақланади. Мажбурий эмлаш эса зотдор ва қимматбаҳо қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун қўлланилиб, 3 кун эрталаб ва кечқурун ўтказилади. 16 куни эса еттинчи марта амланади. Йилқилар, корамоллар, туяларга 4 мл, қўй-эчкиларга 2 мл юборилади. Касал деб гумон қилинган моллар эса эмланмайди. Мажбурий эмланган молларни иссик-совуқдан сақлаш зарур, ишчиларни ишлатиш, узоқ масофага ҳайдаш мумкин эмас.
Ҳозир қўлланилаётган Шелково-51 вакцинаси иммунлиги яхши вакцинадир. Ҳозирги пайтда бир марта юбориладиган вакциналар ҳам бор. Ҳамма вакциналар кўрсатмага қатий амал қилиб қўлланилади.

Download 258.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling