Қутуриш касаллиги Lyssa, Rabies Режа
Download 258.39 Kb.
|
Кутириш
Эпизоотологияси. Қутуриш касаллиги билан ҳамма турга мансуб ёввойи ва уй ҳайвонлари хамда одамлар касалланади. Совуқ қонлилар эса касалликка чалинмайди. Ёввойи ҳайвонлардан асосан гўштхўрлар (тулки, бўри, чиябўри) кўп касалланади, шу билан бирга касаллик кемирувчи ва кўршапалакларда ҳам тез-тез учраб туради. Уй ҳайвонларидан итлар, айниқса дайди ит ва мушуклар кўп касалланади. Паррандаларда касалликни сунъий йўл билан қўзғатиш мумкин, табиий ҳолатда жуда кам учрайди.
Касал ҳайвон касаллик қўзғатувчи манба хисобланади. Вирус касал ҳайвон сўлагида касалликнинг клиник белгиси намоён бўлишидан 8—10 кун олдин пайдо бўлади. Касаллик асосан бевосита контакт йўли билан юқади. Кутурган ҳайвон соғ молни тишлаганда вирус сўлак орқали соғлом ҳайвонга ўтиб, касаллик қўзғатади. Ҳамма тишланган ҳайвонлар ҳам касалланавермайди. Бу сўлакнинг организмга тушиши, вируснинг сони ва вирулентлигига ҳамда тишланган жароҳатнинг характери ва топографик жойлашишига боглиқ. Тишланганда жароҳатнинг чуқур бўлиши ва ундан кам қон оқиши жуда хавфлидир. Нерв толаларининг тутамлари ўрнашган жойидан тишлангандаги жароҳат ҳам ўта хавфли ҳисобланади. Баъзан касаллик тери шилинганда, ёрилганда, тирналганда), кўзнинг шиллиқ парда-си орқали ҳам юқади. Гўштхўр ҳайвонлар касалликдан ўлган молнинг бош ва орқа миясини еганда ҳам касалликни юқтириши мумким. Лаб ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг жароҳатланган жойи инфекция дарвозаси ҳисобланади. Тиббиёт маълумотларига кўра, мажбурий эмланган одамларнинг 8—9 фоизини асосан ит тишлаганлар ташкил этади. Касалликнинг таркалишида ёввойи фауналар роли ҳам катта. Кейинги пайтларда касаллик кўпроқ қорамоллар ўртасида учрамоқда. Табиатда табиий ўчоқ мавжуд бўлиб, вируслар кемирувчи ва кўршапалаклар организмида сақланади. Қон сўрувчи кўршапалак вампирлар касаллик тарқатувчи хавфли манба ҳисобланади. Қутуриш ҳозирги кунда Ўзбекистонниг ҳамма вилоят ва туманларида ҳайвонлар орасида тез-тез қайд этилмоқда. Касаллик жуда тез тарқалиб бормокда. У одамларда ҳам учраб, ўлимга сабаб бўлмоқда. Қутуриш чиқмаган туманни топиш қийин бўлиб қолди. Патогенез. Организмга тушган вирус нерв толаларига ўрнашиб олиб, нерв стволи орқали бош ва орқа мияга қараб юради. Лимфа-гематоген йўл билан ҳам юриши мумкин. Вируснинг тирик тўқимага ўтишида сўлак таркибидаги шалуронилазанинг аҳамияти катта. Вирус бош мияга етгач, нерв тўқималарини жароҳатлайди, кўпайиб ривожланади, периферик нерв орқали сўлак бошга ўтиб, сўлак орқали тарқалади. У нерв тўқималарига таъсир этиб, уларни қитиқлайди, сўнгра рефлектор қўзғалиш кучаяди, тажовузкорлик ва важоҳатлилик пайдо бўлади. Кейин нерв тўқималарида дегенерация бошланиб, фалажликка олиб келади. Нафас мускуллари фалажланиб, асфиксия натижасида касаллар ҳалок бўлади. Download 258.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling