Қутуриш касаллиги Lyssa, Rabies Режа
Download 258.39 Kb.
|
Кутириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атипшк ксчиш
- Қорамоллар қутуриши
- Қўй – эчкилар қутуриши.
- Чўчқалар қутуриши.
Тинч (фалажлик) шакли 10—15 фоиз итларда учраб, безовталаниш ҳар доим кўзга ташланавермайди. Кўпинча пастки жағ фалажланиши оқибатида нафас олиш қийинлашади. Жуда кўп сўлак оқади. Худди томоғига суяк тиқилгандек ҳолни эслатади. Фалажлик кучайиб, 2—4 кундан кейин ўлади.
Атипшк ксчиш. Кам учраб, давомли бўлади. Геморрагик гастроэнтерит рўй бериб, касал ит жуда озиб кетади. Баъзан абортив кечиши мумкин. Мушукларда ҳам худди итлардагидек клиник кўриниш намоён бўлиб, улар 3 4 кун ичида ўлади. Ит ва одамларга нисбатан ўта агрессив бўлади. Қорамоллар қутуриши. Касаллик асосан шиддатли ва фалажлик ҳолатларда намоён бўлади. Ҳадеб безовта бўлавериб, арқонини узиб юборади, хириллаб кучанади, одамларга ташланиб, суза бошлайди, кўзи чақчайиб, қорачиқлари катталашиб кетади, кучли қонталаш бўлиб қизаради, кўп сўлак оқади, қаттиқ терлаб тишлаган жойи қичийди. Ўша жойини қаттиқ ғажиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда жинсий алоқага эҳтиёж кучайиши мумкин. Кавш қайтариш пасайиб, баъзан тўхтаб қолади. Дефекацияга ҳаракат қилади, лекин нажас келмайди. Шиддатли ҳолат тинч ҳолат билан алмашади. Худди итлардагидек фалажлик кузатилади. Касал мол 3—6 кундан кейин ўлади. Бузоқларда эса ўзига хос ҳолатда ўтади. Касаллик белгилари унчалик характерли бўлмайди, ошқозон атонияси юзага келади. Томоқ фалаж бўлиб, касал бузоқ озиб кетади. 4—5 кун ўтгач, ўлади. Агар касаллик гўштхўрлар тишлаши натижасида юққан бўлса, агрессивлик бўлмайди. Фақат безовталанади ва тез-тез кучанади. Тана ҳарорати кўтарилиб, ҳеч нарса емай ва сув ичмай қўяди, атония бўлиб, дефекация рўй беради. Кейин қалтироқ бошланиб, йиқилади, бошини ёнига ташлайди. Оёқлари билан сузаётгандек ҳаракат қилади ва 1—3 кундан кейин ўлади. Қўй – эчкилар қутуриши. Безовталаниш фазаси унчалик чўзилмайди. Агрессивлик ҳолати кузатилади. Касаллик белгилари намоён бўлгач, 2 кундан кейин фалаж бошланиб, 3—6 кундан сўнг касал мол ўлади. Қўйларда ўткир кечади. Йилқиларда эса худди қорамоллардагидек ўтиб, кўпинча шиддатли кечади. Чўчқалар қутуриши. Чўчқалар қутуриши асосан ўткир ва шиддатли кечади. Панжара ичида ўзини ҳар томонга ураверади, хириллаб қурқиллайди, тўшамани ҳар томонга сочаверади, ерни ковлайди, ёғоч буюмларни ғажийди. Агрессивлик кучаяди. Қутирган чўчқалар ўз болаларига ҳам ташланади. Фалаж бошланиб, 2—3 кун ичида ўлади. Download 258.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling