Қутуриш касаллиги Lyssa, Rabies Режа


Download 258.39 Kb.
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi258.39 Kb.
#1561389
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кутириш

Тарихий маълумот. Қутуришга тегишли маълумотлар қадимги Рим, Греция қўлёзмаларида учрайди. Аммо касалликнинг юқумлилик табиати XIX асрдан бошлаб маълум бўлди. Цинке (1804) касал ит сўлагининг касаллик қўзғатишини исботлади.
1879 йили Галтье биринчи марта қуёнларда тажриба ўтказиб, қутуриш касаллигани пайдо қилди ва унда суньий иммунизацияни ўтказиш мумкинлигини баён этди. Кейинчалик Л. Пастер қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп вирус эканлигини исботлаб, одамларни эмлаш муаммосини узил-кесил ҳал қилди. 1885 йидда Парижда Пастер станцияси ташкил этилиб, одамларни эмлаш иши йўлга қўйилди. 1892 йилда Бабеш, 1903 йили негри қутуришда ўлган ҳайвонларнинг бош миясида махсус танача — Бабеш— Негри таначаси борлигини аниқлади ва бу ҳозирга қадар диагностик аҳамиятини йуқотгани йуқ. Касалликнинг махсус профилактикасига рус олимлари И. Мечников, Н. Гамалейлар катта улуш қўшдилар. Собиқ совет олимларидан Н. Михин, С. Муромцев, В. Назаровалар диагностика ишлари, махсус чора-тадбирларни такомиллаштирдилар. Ўзбекистонда қутуриш касаллиги муаммолари буйича проф. А. Ахмедов, доцентлар Б. Ё. Ёрматов, Ж. М. Алимовлар мукаммал ва салмоқли иш олиб бордилар. 1980-1990 йиллар мобайнида Н. Маматов (УэНИВИ) Ўзбекистонда қутуриш касаллигининг эпизоотологияси ва махсус профилактикасини ташкил қилиш масалалари билан шуғулланди. У УзНИВИ-ВГНКИ инактивацияланган сутоқ вакцинасининг муаллифларидандир. Касалликнинг эпизоотологаяси ҳамда гўштхўр ҳайвонларни перорал эмлаш муаммоси бўйича М. Н. Маматова проф. М. Пармонов раҳбарлигида кенг кўламда иш олиб бормоқда.
Иқтисодий зарар. Касалликка чалинган одамлар ўлади, ҳайвонлар эса йўқ қилинади. Иммунизация қилиш учун кўп миқдорда вакцина зарур. Ачинарли томони шундаки, ҳозирги пайтда касаллик кўп учрамоқда.
Кўзғатувчиси. Қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп фильтрланувчи вирус. У касал ҳайвон организмида бош мияда энг кўп миқдорда тўпланади. Орқа мия, сўлак безлари ва сўлак таркибида кўп бўлади. Касалликнинг бошланишида қондан ҳам вирус топилган. Жуда кам ҳолларда талоқ, буйрак, сут безлари, ошқозон ости бези, кўз ёши безларида ҳам вирус учрайди.
Бош мия нейронларида Бабеш — Негри таначаси пайдо бўлиб, у фақат кўча вируси билан касалланган ҳайвонларда учрайди. Танача таркибида вирув оқсили, РНК бўлади. Шаклланган вирионлар учрамайди. Шунинг учун айрим олимлар бу танача вируслар «мозори» деб ҳам фараз қилишади. Ҳозирги пайтда вируслар организмдан ташқари хориоаллантоис мембранаси, товуқ эмбриони ва культура ҳужайраларида ўстирилмоқда. Ҳар хил географик зоналардан ажратиб олинган вируслар вирулентлиги ва касаллик қўзғатганда клиник белгиларнинг намоён бўлиши билан фарқ қилади. Лекин иммунобиологик хусусияти жиҳатидан фарқ қилмайди. Инсон аралашуви туфайли вирусиинг хусусиятлари ва хоссалари ўзгаради. Л. Пастер эпизоотик кўча вирусини қуёнларга пассаж қилиш натижасида вирулентлигини стабиллаштирди. Ёш жўжалар организмига пассаж қилинганда, товуқ эмбрионидан ўтказилганда унинг патогенлик ҳолати пасайиб кетган. Бу тажриба натижалари махсус профилактикада маълум аҳамият касб этди.
Чидамлилиги. Вирус юқори ҳароратга чидамсиз. 60°С да 5—10 минутда, 70°С да эса дарҳол ўлади. Паст ҳарорат консервация қилади. Музлатилган мияда 2 йилгача сақланади. Лиофилизация қилинганда 3—4 йил яшайди. Ультрабинафша нурлар 5—10 минутда ўлдиради.

Download 258.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling