Иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтириш
|
“Қулай бизнес муҳит” лойиҳаси (мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган махсус қайдлар китобини юритиш)ни амалга ошириш, у кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш йўлида барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш, арзонлаштириш ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган.
Лойиҳа доирасида ҳудудий партия ташкилотлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига чиқққан ҳолда улар билан тадбиркорлик фаолияти тўғрисида тўғридан тўғри мулоқот олиб борилади ва белгиланган тартибда қайд этилади, тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб таҳлил этилади. Таҳлил натижалари бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Қулай ишбилармонлик муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мазкур йўналишдаги бошқа энг муҳим вазифаларни ҳал этиш соҳасидаги қонунчиликнинг сўзсиз ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари хўжалик ва молиявий фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний аралашувлари учун жавобгарлигини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий тадбиркорларни хомашё ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича депутатларнинг назорат-таҳлилий фаолиятини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Натижалари бўйича вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижроси ҳолати тўғрисида; Сурхондарё вилояти хусусийлаштириш монополиядан чиқариш
ва рақоботни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг “Хусусий мулк ва мулкдорларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари ижроси ҳолати ҳақида; Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар ва барча туман ҳокимларининг қулай бизнес-муҳитни шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги қонунчиликни амалга ошириш бўйича ахборотлари эшитувини ўтказиш режалаштирилмоқда;
- мулкдорлар, тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонлар ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, давлат ва назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувларини бартараф этишни таъминловчи қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун максимал қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, жойларда хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш, суд органларининг хусусий мулкдорлар қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш масалалари бўйича амалий семинарлар, давра суҳбатларини тизимли равишда ташкил этиш (ҳар бир туманда 1 та тадбир).
Бундан ташқари, Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш устидан қатъий депутатлик назоратини таъминлаш кўзда тутилмоқда
(ТУМАНЛАР НОМИ)
|
II-III чорак
III-IV чорак
IV чорак
Май-сентябрь
III-IV чорак
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими, Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори),
O`zLiDePнинг халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳлари, вилоят ССП, вилоят ФК
|
|
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга каратилган лойиҳаларни (таклифлари) партия электорати томонидан амалга оширишда кўмаклашиш, ривожланаётган янги замонавий хизматлар, алоқа ва ахборотлаштириш (шу жумладан, компьютер дастурий таъминот, э-таълим) таъмирлаш ва жиҳозлаш ва бошқа хизматлар турини такомиллаштириш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори)
|
|
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - иқтисодий тараққиёт омили” мавзусида ишлаб чиқариш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш, кичик бизнес улушини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган илмий-амалий семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш. Бунда қўйдаги масалаларга этибор каратилади:
- ҳамкорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнининг бошқариш;
- компаниялар, кўчмас мулк давлат корхоналари устав фондидаги биржа ва биржадан ташқари савдо давлат акциялар ва улушларнинг сотиладиган механизмларини ривожлантириш;
- кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини камайтириш сиёсатининг давом эттирилиши, бунда даромадини яширувчи компаниялар сони камаяди
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими),
партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |