Утверждено


Қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги вазифалар


Download 241.5 Kb.
bet3/13
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1059638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
O`zLiDeP Ҳаракат дастури-2016

Қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги вазифалар


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишидаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлари ташкил қилиш

1 чорак давомида

O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлар бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари


Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мазкур йўналишдаги энг муҳим вазифаларни ҳал этиш, соҳадаги қонунчиликнинг сўзсиз ижроси устидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари хўжалик ва молиявий фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари мансабдор шахсларнинг ноқонуний аралашуви учун жавобгарликни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш:
- рўйхатга олиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларнинг барча турларини соддалаштириш, шунингдек, тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқадиган “бир ойна” тамойили ижроси юзасидан вилоят Адлия Бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини депутатлик гуруҳи томонидан эшитувини ташкил этиш;
- O`zLiDeP депутатлик корпусининг назорат-таҳлилий фаолиятини ОАВ тамонидан ёритиш соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар юзасидан тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш

Йил давомида



O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими, Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори), Халқ депутатлари вилоят Кенгашдаги O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳи, вилоят Матбуот хизмати,


Электорат билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзаро алоқани такомиллаштириш мақсадида “Хусусий мулк инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолати” мавзусида бир қатор учрашувлар ташкиллаштириш.
Тадбирлар доирасида хусусий мулк ҳуқуқлари, уни ҳимоя қилиш учун кафолатлар тизимини мустаҳкамлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳақидаги конституциявий тамойилни таъминлаш, иқтисодиётни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва либераллаштириш доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинади. Тадбир натижалари бўйича O`zLiDePнинг сайловолди дастурини амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш учун таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни қонунчиликни ривожлантиришда фракциянинг иш фаолиятида кенг қўлаш

Йил давомида

O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлар бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари


Аҳолининг юксак ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асоси” лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳамда аёллар ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича минтақавий гуруҳни ташкил этиш;
- аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича қатор семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
- соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш

Йил давомида

O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими), партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл” уюшмаси


Ёшларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунга бўйсунувчи фуқароларни тарбиялаш, ёшларда мамлакат Конституцияси ва қонунларига ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлаш мақсадида “Демократик ислоҳотлар муваффақияти – келажак ҳаётимиз кафолати” мавзусида туркум тадбирлар ўтказиш.
Ёш тадбиркорлар клублари” фаолияти улар давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга доир долзарб масалалар бўйича баҳс-мунозаралар ўтказиш;
- ёшларни тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига кенг жалб қилиш.

Ёшларга оид сиёсати, мамлакатда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг миқёсли демократик ислоҳотлар ҳақида кенг хабардор қилиш, таълим-тарбия муассасаларида маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш мақсадида O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаолларининг ёшлар билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;


Ёшлар ва миллий қонунчилик” мавзусида туркум ҳудудий давра суҳбатлари ҳамда ёшлар ўртасида “Сиз ёшларга оид сиёсат ҳақидаги қонунларни биласизми? номли танловларни ўтказиш”. Давлатнинг ёшларга оид сиёсати ва таълим соҳасидаги қонунчилик (жумладан, “Таълим тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида давлатнинг ёшларга оид сиёсати асослари тўғрисида”ги қонунлар)ни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.



Йил давомида

Ҳар ойда
Ҳар ойда


Ҳар ойда

O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Ёшлар билан ишлаш бўлими),
“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят ФК, вилоят ССП, партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари, ХТБ, ОЎМТБ, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳлари


Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling