Амалга ошириладиган вазифалар
|
Ўтказиш муддатлари
ва жойи
|
Масъуллар ва ҳамкорлар
|
I. ДЕМОКРАТИК БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ, УНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ
|
Бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш, қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, хусусий мулк ҳимоясини мустаҳкамлаш, тадбиркор ва ишбилармонлар йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш
|
1.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда давра суҳбатлари ва ўқув-семинарлари ташкил қилиш
|
Йил давомида алоҳида жадвал асосида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлар бўлими),
ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси, туман (шаҳар) Кенгашлари
|
|
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида партия электорати иштирокида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:
- тижорат банклари, лизинг ва бошқа молиявий институтлар тамонидан кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликларини молиявий таъминлашни кенгайтириш, банкдан кредит олиш ва гаровларни рўйхатга олиш йўларини осонлаштириш ва гаров рўйхатини кенгайтириш;
- барча корхоналар учун хом-ашё ва моддий ресурслар манбаларидан фойдаланишда тенг шарт-шароитлар яратиш, бозор нархларининг шаклланиши механизмини такомиллаштириш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари қурилишга ва коммуникация тармоқларига уланиш учун рухсат олиш жараёнларини соддалаштириш;
- ривожланган ва замонавий транспорт коммуникациялари ва логистика яратиш, ташқи савдо юкларини оптималлаштириш, янги транспорт йўналишларини (йўлакларини) ишлаб чиқиш, транспорт харажатларини камайтириш ҳамда экспорт ва импорт тартиб харажатларни камайтириш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлат томонидан сотиб олишни ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни экспортини йўлга қўйиш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими), Фракция, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳлари,
партия туман (шаҳар) Кенгашлари,
ҳудудий ФК ва
ССП ташкилотлари,
|
|
Муайян соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қабул қилинаётган қонун лойиҳаларини такомиллаштириш, уларда электорат манфаатларини янада тўлароқ акс эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган “Иқтисодиётни янада либераллаштиришга оид қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” номли лойиҳани амалга ошириш. Лойиҳа доирасида:
- қонун ҳужжатлари лойиҳасини партия ҳудудий ва туман (шаҳар) ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик эксперт кенгашларида уни ишлаб чиқувчи вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда тажрибали электорат вакиллари иштирокида муҳокама қилиш;
- қонун ҳужжати билан тартибга солинадиган соҳада партиянинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан ўтказилган назорат-таҳлил фаолият якунларини тўплаш ва таҳлил қилиш;
- тегишли мавзу бўйича тадқиқот ва таҳлил марказларининг таҳлилий материалларини тўплаш ва таҳлил қилиш;
- олиб борилган ишлар якунлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан депутатлик гуруҳлари позициясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ОАВда депутатлик гуруҳларининг келишилган позициясини ёритиш.
|
Йил давомида,
махсус
иш режаси бўйича
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими), Фракция, вилоят ФК,
вилоят ССП,
партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳлари
|
|
Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқишга қаратилган “Тадбиркорлар ва фермерлар форуми” лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида барча туман (шаҳар)ларда партия электорати иштирокида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама этишга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этилади:
- ҳудудлар иқтисодиёти рақобатбардошлигини янада ошириш;
- хусусий мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уни ривожлантириш самарадорлигини таъминлаш;
- ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорлик, фермерликка кўпроқ эркинлик бериш;
- кредитлар олиш, нотурар-жой ва зарур ер участкаларини ажратиш, хусусийлаштириш, инфратузилмадан фойдаланишда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик;
- давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш;
- давлат тадбиркорлик субъектларига давлат органларининг ноқонуний қарорлари, мансабдор шахслар ҳатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, қонунчиликка зид идоравий ҳужжат қабул қилингани оқибатида етказилган зарарни қоплаши ва тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш.
|
Алоҳида режа асосида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими),
Фракция, вилоят ФК,
вилоят ССП,
партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDePнинг депутатлик гуруҳлари, тижорат банклари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |