|
“Иқтисодиётни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш, илғор лойиҳаларни амалга оширишга қодир бўлган тармоқ бошқарув органларини янги типдаги корпорацияларга аста-секин трансформация қилиш, улар иш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизация жараёнини жадаллаштиришга қаратилган қуйидаги дастурлар ижроси бўйича парламент ва маҳаллий ХДКдаги партия депутатлик корпуси назорат-таҳлил фаолиятини ташкил этиш:
- корпоратив бошқарув тизимида тамойиллар ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар дастури парламент ва ХДКда ҳукумат ва жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатларининг қуйидаги масалалар бўйича ахборотини тинглаш ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
- хўжалик фаолиятида давлат улушини тубдан қисқартириш масалаларига ва “Бизнес гуруҳлар: иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва секторлари компаниялари интеграцияси”, “Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашнинг комплекс чора-тадбирлари”, “Рақобатни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш” каби мавзуларда илмий-амалий семинарлар, тренинглар, давра суҳбатларини ўтказиш
- “Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида” каби қонунлар, Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш
|
Йил давомида
|
O`zLiDeP вилоят Кенгаши (Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими, Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори),
МБ, вилоят ССП, тегишли ташкилотлар
|