Ўқув адабиётлари
Рақобат устунлигини сақлаб қолиш учун хужумкорлик стратегиясидан фойдаланиш
Download 0.58 Mb.
|
маъруза матни
2.Рақобат устунлигини сақлаб қолиш учун хужумкорлик стратегиясидан фойдаланиш
Ракобат устунлигига деярли хар доим муваффакиятли хужумкор стратегик харакатлар хисобига эришилади. Устунликка эришишни таъминлаш учун муваффакиятли хужумкор стратегияга канча вакт талаб этилиши тармокдаги ракобат тавсифига боглик. Устунликни таъминлаш вакти киска булиши, хизмат курсатиш сохасидаги каби, мураккаб технологик жараёнли капитал талаб этадиган тармоклардаги каби анча давомли булиши хам мумкин. Идеал даражада созланган харакатлар микёси анча катта булган ( масалан, янги кимматбахо дорининг патентига фармацевтикада эга булиш сезиларли устунликни таъминлайди) ёки унча катта булмаган (масалан, тикувчилик саноатида. Бунда кийимларнинг янги модадаги фасонлари осонгина узлаштирилиши мумкин, нусха кучириш оркали) ракобат устунлигини яратиши мумкин. Муваффакиятли хужумдан сунг «меваларнинг самарасини» куриш даври келади. Бу даврнинг давомийлиги эса ракибларга йукотилган позицияларни кайтариб олиш учун хужумга утишга канча вакт керак булишига богликдир. Ракиблар фирма яратган устунликка карши жиддий карши хужум бошлашлари билан унинг емирилиши бошланади. Эгалланган мавкеини саклаб колиш учун фирма иккинчи стратегик хужумни амалга ошириши керак. Унинг фундаментини эса ракобатчи устунликка эришиш максадида курашни кучайтирган пайтларида хужумга утишга тайёр туриш учун «меваларни самарасини» куриш даврида куриб куйиш керак булади. Ракобат устунлигини саклаб туриш учун фирма ракиблардан бир бош баланд булиши керак. Бозордаги узининг позициясини мустахкамлаш учун кетма-кет стратегик хужумлар уюштириши ва харидорларнинг мойиллигини саклаб туриши лозим. Хужумкор стратегиянинг олтита асосий тури ажратилади: 1. Ракобатчининг кучли томонларига қаршилик курсатиш ёки улардан ўзиб кетишга қаратилган харакатлар. Рақобатчининг заиф томонларидан фойдаланишга қаратилган харакатлар. Бир нечта фронтларда бир вақтда хужумга ўтиш. Эгалланмаган бушлиқларни эгаллаш. Партизан уруши. Зарбалар. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling