Ўқув адабиётлари


Вертикал интеграция стратегияси ва рақобат устунлиги


Download 0.58 Mb.
bet35/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

4.Вертикал интеграция стратегияси ва рақобат устунлиги

Компания маблагларини вертикал интеграцияга инвестиция килишнинг асосий сабаби унинг ракобат позициясини кучайишидир. Агар вертикал интеграция компания харажатларини сезиларли даражада пасайишига ёки кушимча ракобат устунлигига эришишга олиб келмас экан, у стратегик хисобланмайди ва унга маблаг сарфлашнинг фойдаси йук.


«Орқага» интеграция шундагина харажатларни пасайишига олиб келадики, унда ишлаб чикаришнинг талаб этиладиган хажми шу даражада юкори бўладики, у худди таъминотчилардаги каби ишлаб чикариш миқёсларида шундай тежамкорликни таъминлайди.
«Олдинга» вертикал интеграция хам ана шундай илдизларга эга.
Вертикал интеграциянинг камчиликларига куйидагилар киради:
1. Интеграллашган фирмалар янги технологияларга секин куникиш тенденциясига эга буладилар, чунки бу катта харажатлар билан боглик.
2. Интеграция таъминотчиларни эркин танлаш хусусида фирманинг имкониятларини чеклайди.
3. Вертикал интеграция кадриятлар занжиридаги хар бир боскичда кувватларни баланслиги билан боглик булган муаммоларга олиб келади.
4. «Олдинги» ёки «оркага» интеграция турли малака, махорат ва ишбоп кобилиятларини талаб этади.
Шундай килиб, вертикал интеграция стратегиясининг хам кучли, хам кучсиз томонлари булиши мумкин. Интеграциянинг кандай йуналиш ва кандай микёсларини танлаш куйидагиларга боглик:
1. Интеграция компаниянинг стратегик жихатдан мухим булган иш сохалари харажатларини пасайтириш ёки табақалаштиришни чуқурлаштириш томонига яхшилашга кодирми?
2. Капитал харажатлар, жавобий реакциянинг чапдастлиги ва тезлигига, маъмурий харажатларга кандай таъсир курсатади?

  1. Ракобат устунлигини яратишга кодирми?



5.Бошловчиликнинг устунликлари ва камчиликлари

Вакт омили стратегияни танлашда хал килувчи роль уйнайди:Устунликка эришиш учун «калдиргоч» фирманинг «калтис вактда стратегик харакат керакми ёки керак эмас?» деган саволга жавоб беради.


Стратегик кадамларни биринчи булиб куйган фирма шундагина юкори натижаларга эришиши мумкин, качонки:

  1. Ташаббускорлик фирманинг обрў орттиришига ёрдам берса.

  2. Хом ашё, янги технологиялар таъминотчилари, сотиш тармоклари билан эрта урнатилган алокалар мутлок устунликни эгаллашга имконият яратиши мумкин.

3. Биринчи харидорлар такрорий харидларни амалга ошириб компанияга кучли ихлосмандликни саклаб коладилар.
Аммо кутиш хар доим хам муваффакиятсиз ёндошув булавермайди.
«Қалдиргоч»лар учун кийинчиликлар пайдо булади, қачонки:
1.Биринчи булиб юриш, йулбошчилардан кейин юришга караганда анча кимматга тушади.
2.Технологик узгаришлар шунчалик тез амалга ошадики, илк инвестициялар тезда самарали булмай колади.
3.Кутаётганларга бозорга кириш осонрок, чунки харидорлар хар доим хам «калдиргоч»ларга садокатни саклаб колавермайдилар.
4.Илгарилаб кетаётганларнинг махорат ва ноу-хауларидан осонгина нусха кучирилиши мумкин ёки хатто оркада колаётганлар томонидан такомиллаштирилиши хам мумкин.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling