Ўқув адабиётлари
Янги тармокларда ракобат стратегияси
Download 0.58 Mb.
|
маъруза матни
Янги тармокларда ракобат стратегияси.
Янги тармок - бу «оёкка туриш»нинг илк боскичида булган тармок. Янги тармоклар стратегияни ишлаб чикувчилар олдига алохида муаммолар куяди. Улар қуйидагилар: - янги бозор яхши урганилмаганлиги, статистик маълумотлар етарли булмаганлиги учун унинг келажакдаги ривожланиш тенденцияларини аник белгилаш имконияти булмайди; - ноу-хауларнинг куп кисми патентланган булиб, астойдил қўриқланади, шунинг учун улардан фойдаланиш имконияти булмайди; - ракобат курашида технологияларнинг кайсиниси ютиб чиқиши ва кайси товарлар харидорларга маъкул келиши хакида бир хил фикрга келиш кийин булади; - хар бир фирма узининг технологиясини, товар турини ва махсулотни таркатишга булган стратегик ёндошувини истеъмолчиларга тан олдиришга харакат килади; - ишлаб чикариш хажмларининг усиши билан тажрибанинг эгри чизиги самараси ишлаб чикариш харажатларини сезиларли даражада пасайтиради; - фирмалар уз ракобатчилари хакидаги маълумотларни етишмаслигини доим хис киладилар; - куп холларда фирмаларда хом ашё ва материаллар билан таъминлайдиган ишончли таъминотчиларни кидириш муаммолари юзага келади; - жуда куп компаниялар пул маблагларини етишмаслигини хис киладилар ва ракиб фирмаларга кушилиб кетадилар ёки уларни сотиб оладилар. Янги тармокда бизнес килишнинг энг мухим стратегик муаммоларидан бири шуки, унда доимо таваккалчилик килиш ва имкониятларни бахолаб бериш талаб этилади. Янги тармокда муваффакиятга эришиш учун бир канча тавсияларга амал килиш зарур булади. Тавсиялар: 1. Таваккалчилик килиб ва яратувчиликнинг дадил стратегиясидан фойдаланиб илгорлик учун курашишга биринчи боскичда галабага эришишга харакат килинг 2. Технологик жараённи такомиллаштириш, махсулот сифатини яхшилаш ташаббусларини фаол куллаб-кувватланг. 3. «Қалдиргочлик»нинг хар кандай устунликларидан фойдаланишга харакат килинг. 4. Янги истеъмол сегментларини, товарни истеъмолчиларга етказиб беришнинг янги воситаларини кидиринг, фаолиятнинг географик чегараларини кенгайтиринг. 5. Рекламада асосий ургуни харидорларни товар билан таништиришдан аста-секин уларда фирма ва товар маркаси хакида яхши фикр пайдо килишга кучиринг. 6. Технологик узгаришларга тез реакция курсатинг. 7.Бозорга харидорлар гурухини жалб этиш учун нархларни пасайтиришдан фойдаланинг. 8. Бозорга молиявий жихатдан бакувват аутсайдерлар киришини кутинг. Бу тармокка инвестициялар куйишдаги хавф камайганда мумкин булади. 9. Кучли ракобатчилар пайдо булишига тайёрланинг. Фирма илгорлик учун курашда илк галабадан келадиган бир дакикалик манфаатни узок муддатли ракобат устунлиги ва бозорда мустахкам позиция яратиш эхтиёжи билан мувофиқлаштириши зарур. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling