Ўқув адабиётлари
Стратегик бошқариш жараёнининг таърифи
Download 0.58 Mb.
|
маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Стратегик бошқариш ижрочилари
Стратегик бошқариш жараёнининг таърифи.
Юқорида кўриб ўтилган стратегик бошқариш вазифаларининг хар бири доимий тахлил ва қарорлар қабул қилишни талаб этади: ишни белгиланган йўналишда давом эттириш керакми ёки унга ўзгартиришлар киритиш керакми? Чунки стратегик менежмент доимий харакатдаги жараёндир. Бу беш вазифа бир‑биридан ажралган холда бўлмай , улар ўзаро узвий богланган. Масалан, компаниянинг миссияларига боглиқ масалалар мауйян мақсадлар билан жипс богланган; бу беш вазифа алохида холда амалга оширилмайди; стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш огир жараён хисобланади ва менежерлардан турли хил харакатларни талаб қилади; стратегик менежментга доимий етарли эътибор бериш стратегияни такомиллаштириш зарурияти ва уни амалга ошириш усулларини янгилаш стратегиянинг сифати, самарадорлигини ошириш учун хар бир ходимдан талаб қилинади. Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари. Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. Бизнес сохасини аниқлаш ва фирманинг асосий мақсадини ишлаб чиқиш. 2. Фирманинг асл мақсадини алохида узоқ муддатли ва қисқа муддатли фаолият мақсадларига айлантириш. 3. Фаолият мақсадларига эришиш стратегиясини белгилаш. 4. Стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 5. Фаолиятни бахолаш, вазиятни кузатиб бориш ва унга тузатишлар киритиш. 4. Стратегик бошқариш ижрочилари Фирманинг ижрочи директори стратегия бўйича энг таъсирли ва жавобгар менежер бўлиб хисобланади. Асосий директор лавозими вазифаларини қўювчи функцияларни бажаришни кўзда тутади. У мақсадларни белгилайди, стратегияни, уни бажариш йўлларини ишлаб чиқади. Ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, кадрлар ва бошқа функциялар бўйича вице‑президентлар хам стратегия ишлаб чиқадилар ва уни амалга ошириш бўйича жавобгар хисобланадилар. Хар бир менежер ўзининг жавобгарлик сохаси бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини кузатиб боради. Диверсификацияли компанияларда бир неча тармоқларда бошқарув талаб этилиб, стратегия бўйича менежерларнинг 4 даражаси мавжуд бўлади: ижрочи директор ёки юқори бошқарув погонаси рахбари; алохида корхоналарнинг фойда ва зарарлари учун жавобгар менежерлар; муайян ишлаб чиқариш бўлинмаси бўйича функционал менежерлар; асосий оператив бўлинмалар ва регионал бўлимлар менежерлари; Хусусий компаниялар ва корхоналарда одатда стратегия бўйича битта ёки иккита менежер мавжуд бўлади. Стратегик менежерга қўйиладиган асосий талаблар. Бугунги кундаги мураккаб ва тез ўзгарувчан вазиятда рақобатлашиш учун фирма стратегияни ишлаб чиқишни бошқарувчиларни - стратегик менежерларни аниқлаб олиши лозим. Уларнинг вазифаси - бутун ташкилот фаолиятининг маълум бир йўналишда боришини таъминлашдир (улар кўпинча комплекс менежерлар деб аталади). Улар бизнеснинг айрим функцияларининг (ходимлар, таъминот, ишлаб чиқариш, савдо, мижозларга хизмат кўрсатиш, хисоб) бажарилишини таъминлайдиган функционал менежерлардан фарқ қилади ва бутун ташкилотни стратегик жихатдан бошқариб, компанияда ўзига хос ўрин эгаллайди. Э.Враппнинг фикрича (Чикаго университети), энг омадли стратегик менежерлар қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак: - кўп нарсадан яхши хабардор бўлишлари, - ўз вақти ва энергиясини бошқара олишлари, -яхши сиёсатчи бўлишлари (консенсус топа олишлари), -экспертларга ўхшаб «бир нарсага ёпишиб олмасликлари», -дастурни хусусий йўналишларда илгари сура олишлари лозим. Кўп нарсадан хабардор бўлиш бошқарувнинг турли поғоналарида кенг кўламли бошқарув қарорларини қабул қила олишга имкон беради. Менежерлар ташкилотнинг турли қисмларида ахборот манбалари тармоғини ташкил қилишлари керак, бу уларга оператив воқеликдан хабардор бўлиб туришга имкон беради. Улар ўз вақти ва энергиясини турли ишлар, қарорлар ва муаммолар ўртасида тўгри тақсимлай олишлари керак. Улар қачон жавобгарликни тақсимлаш кераклиги, қайси пайтда эса хусусий муаммоларга аралашиш кераклигини билишлари лозим. Яхши сиёсатчи ўз фикрлари асосида консенсус топа олиш санъатини эгаллаган бўлиши, уларни ўз обрўси билан илгари суриш учун босим кўрсатмаслиги керак. У диктатор эмас, балки коалициянинг аъзоси ёки рахбари сифатида иш тутиши лозим. Ўзгарувчан дунё стратегик менежердан мослашувчанликни талаб қилади. У маневрларга ва вужудга келган вазиятга мослашишга тайёр туриши керак. Бу эса фирма маълум бир мақсадларсиз иш тутса‑да, бироқ уларни ўзгартиришга тайёр туриши кераклигини англатади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling