ЎҚув дастурлари тўплами тошкент 2020 Ўзбекистон республикаси


Ўқув дастури умумий талаблари


Download 4.7 Mb.
bet85/98
Sana12.11.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1767979
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98
Bog'liq
2021-05-01608cf4635b8f68363 Elektr uskunalarini ta’mirlash va ularga xizmat ko‘rsatish bo‘yicha elektrmontyor (tarmoqlar bo‘yicha)

1. Ўқув дастури умумий талаблари


Дастур номи

Электр ускуналарига хизмат кўрсатиш

Ажратилган соат

160

Мавзулар сони

27


Дастурнинг мақсади

Ўқувчиларга электр тармоқ ва жиҳозларини монтаж қилишда қурилиш меёрлари ва қоидалари билан таништириш, монтаж қилишни индустраллаштириш ва механизациялаш, монтаж қилиш услублари билан таништириш. Электр жихоз ва тармоқларига техник хизмат кўрсатишда “Электр ускуналарини ишлатиш” қоидаси билан таништириш ҳамда электр тармоқ ва жиҳозларини таъмирлаш турлари билан таништириш

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари

-Қурилиш меъёрлари ва қоидалари биладилар;
-Техник ишлатиш қоидаларини биладилар;
-Ёнғиндан хавфсизлик қоидалари биладилар;;
-Монтаж қилишда ишлатиладиган буюм ва материалларни биладилар;
-Электр ўтказгичларнинг маркалари, ишлатилиш соҳалари ва ўрнатилиш шартларини таснифлай оладилар;
-Асосий электроизоляцион материаллар ва уларнинг характеристикаларини таснифлай оладилар;
-Ўрнатиш ва мустаҳкамловчи буюмларни биладилар;
-Ёритқич ва ёритиш қурилмалар ҳақидаги маълумотларни биладилар;
-Атроф муҳит шароитига нисбатан ёритқичларни танлашни биладилар;
-Ёритиш электр жихозларининг схемалари ва тарқатиш қурилмаларининг турларинии биладилар;
-Электр ўтказиш линиялирининг трассаларини белгилашда меёрий ўлчамларини таснифлай оладилар;
-Ёритиш электр жихозларининг электр ўтказгичларини монтаж қилиш услубларини таснифлай оладилар;
-Электр жихозларинингш ҳароратини назорат қилиш усулларини таснифлай оладилар;
-Электр тизим, тармоқлар ва электр таъминоти манбалари ҳақида умумий маълумотларни биладилар.

Билимлар



-Ўтказгич ва кабелларнинг алюмин ва мис толаларини бир-бирига улаш ва тармоқлаш;
-Кабелларни траншеяларда, блокларда, таянч конструкцияларда ўрнатиш;
-Кучланиши 1000 В гача бўлган электр жихозларини монтаж қилиш;
-Нимстанцияларнинг электр жихозларини монтаж қилиш;
-Заминлаш қурилмаларини монтаж қилиш;
-Электр жиҳозларининг юкламаси ва қизиганлигини назорат қилиш;
-Электр машина ва трансформаторларнинг чулғамлари изоляциясини қуритиш;
-Электр машиналарининг коллектор ва пластинкалари шчетларига техник хизмат кўрсатиш;



Кўникмалар



-Кабел линияларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
-Электр машинасини жорий таъмирлаш;
-Электр машинасининг коллекторини таъмирлаш;
-Электр мошинаси статор ва роторларининг пўлат ўзакларини таъмирлаш;
-Электр мошинасининг чулғамларини таъмирлаш;
-Электр мошинасининг якерини таъмирлаш;
-Трансформаторнинг мой сатҳини кўрсатувчи қурилмасини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш;
-Трансформаторнинг чулғам изоляциясини таъмирлаш;
-Трансформатор мойини синовдан ўтказиш.




Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling