Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Download 418 Kb.
|
5.04.-Харбий-гигиена-д.-т-пед-т-проф
- Bu sahifa navigatsiya:
- тасаввурга эга бўлиши;
Фаннинг вазифаси:
- ҳарбий гигиена фани, мақсади ва вазифалари ҳақида тушунча бериш; - талабаларнинг назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни бажариш даражасига қадамма-қадам ўргатиш; - замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиб, мантиқий фикрлаш ва билимини сақлаш даражасини ошириш; - замонавий текшириш усуллари ҳақида тушунча бериш; - ҳарбий гигиена соҳасидаги замонавий текшириш усулларини ўргатиш; - ҳарбий хизматчиларнинг санитар-гигиеник таъминоти, куч ва воситалари тўғрисида тушунча бериш; - тинчлик ва ҳарбий вазиятларда гигиеник тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тушунча бериш; - қуролли кучлар таркибидаги қўшин турларини турли вазиятлар ва шароитларда санитар-эпидемиологик разведка ва сув таъминоти манбалари, дала шароитидаги овқатлантириш пунктлари, яшириниш жойлари, ҳамда бошқа турдаги ҳарбий-техник объектларни текшириш маҳоратларига ўргатиш; - талабаларни ҳарбий дала шароитида сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-кимёвий текшириш бўйича амалий фаолият кўникмаларига; дала шароитида сувни тозалаш ва зарарсизлантириш усулларига; сув ва овқат маҳсулотларининг РМ, ЗМ билан зарарланган шароитда уларни экспертизадан ўтказиш, дезинфекция, дегазация ва дезактивация қилиш; махсус объектларнинг санитар ҳолатини баҳолашга ўргатиш; соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни; талабанинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришга қаратилган стандартга мос амалий кўникмаларни ассистент-талаба, талаба-фантом услубида автоматизм даражасига етказиш. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларга қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: фаннинг мақсади ва вазифалари; қўшинларда санитар-эпидемиологик назоратнинг ташкилий таркиби; қўшинларнинг санитар-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари; тинчлик ва ҳарбий вазиятларда гигиеник тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш; Қуролли Кучлардаги санитария назоратини ўтказишда фойдаланиладиган усуллар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; Булар билан бир қаторда бакалавр: Қуролли Кучлардаги тиббий хизматнинг санитария-гигиеник назоратни ўтказишда фойдаланадиган табелли воситалар: -тинчлик ва ҳарбий вазиятлар вақтида қисм жангчиларининг овқатлантириш сифатини назорат қилишни; - озиқ-овқат маҳсулотларини табелли комплектлар ёрдамида (ЛГ-1, ЛГ-2) гигиеник экспертизадан ўтказиш; - табелли комплектлардан фойдаланган ҳолда сув манбаини танлаш бўйича тадбирларни ўтказиш; - дала шароитида сув таъминоти пунктларида сувни тозаланишини назорат қилиш; сувнинг сифатини назоратдан ўтказиш - табелли комплектлар ва асбоблар (ДП-5, РЛУ-2, ПХР-МВ, МПХЛ)дан фойдаланиб дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларини РМ ва ЗМ билан зарарланганлигини экспертиза қилишда иштирок этиш; - оммавий қирғин қуролларини ишлатиш шароитида санитария назорати ўтказиш, дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларини дезактивация ва дегазация қилиш сифатини назорат қилиш билиши ва улардан фойдалана олиши; - турли қўшин турлари учун овкатнинг тўла қийматлилигини таомнома бўйича баҳолаш; - солдат паёгидаги қотган ноннинг сифатини текширувдан ўтказиш; - ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан тайёрланган дамламаларда витамин С ни аниқлаш; - сув манбаини разведкадан ўтказиш; - сувни оддий усулда хлорлаш учун хлор дозасини танлаш; - дала шароитида шахсий сув заҳираларини зарарсизлантириш учун қўлланиладиган таблеткалар таркибидаги актив хлорни аниқлаш; - дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларининг радиоактив моддалар билан зарарланганлигини ДП-5 асбоби ёрдамида текшириш; - дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларининг заҳарловчи моддалар билан зарарланганлигини ПХР-МВ асбоби билан аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 418 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling