Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Download 418 Kb.
|
5.04.-Харбий-гигиена-д.-т-пед-т-проф
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган. V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Ҳарбий гигиена фанидан тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари: Ҳарбий гигиенанинг ривожланиш тарихи, ЎзР да ҳарбий гигиенанинг шаклланиши ва ривожланиши. Аскарларнинг қуруқ овқат паёкларидаги маҳсулотларни лаборатория текширишларидан ўтказиш баённомасини тузиш. ОҚҚ қўлланилган шароитда овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш, иссиқ овқатларни тайёрлаш ва истеъмол қилишга бўлган гигиеник талаблар. Очиқ сув манбаларини санитар тавсифлаш харитасини тузиш. Сувни тозалаш параметрларини аниқлаш ва шахсий заҳира сувларини зарарсизлантириш учун қўлланадиган табелли воситалардаги актив хлор миқдорини аниқлаш бўйича баённома тузиш. ОҚҚ қўлланилган шароитда сув таъминотини санитар назоратидан ўтказиш. РМ ва ЗМ билан зарарланган сув ва овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тартиби бўйича вазиятли масалалар ечиш. Зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини махсус ишловдан ўтказишга қарор қабул қилиш ва махсус ишловдан ўтказишнинг тўлиқлигини назорат қилиш бўйича вазиятли масалалар ечиш. Фан бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқарида ўтказилади. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: Аудитория машғулотларидан ташқари тренажер, муляж ва симуляцион залларида/марказларида тасдиқланган амалий кўникмаларни педагог назоратида сон ва сифат жихатдан бажариш ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш дафтарларида акс эттириш Айрим мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; Берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш; Фаннинг мавзулари устида махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар қилиш; Вазиятли масалалар ечиш; График органайзерларни ишлаб чиқиш ва тўлдириш; Кроссвордлар тузиш ва ечиш; Презентация ва видеороликлар тайёрлаш ҳамда мустакил иш жараёнида кенг қўллаш ва ҳ.к. Download 418 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling