Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 418 Kb.
bet3/6
Sana19.06.2023
Hajmi418 Kb.
#1618342
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5.04.-Харбий-гигиена-д.-т-пед-т-проф

III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
Маъруза машғулотлари кўзда тутилмаган


IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Фан бўйича машғулотлар 50% назарий (маъруза ва амалий машғулот) ва 50% амалий қисм амалий кўникмаларни бажаришдан иборат бўлган ҳолда ўтказилади. Амалий машғулотнинг назарий ва амалий қисми ўзаро боғлиқ ҳолда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1.Стационар ва дала шароитида қўшинларни жойлаштиришнинг санитар назорати. Ҳарбий хизматчиларни казарма шароитида жойлаштирилишини санитар гигиеник назорати. Ҳарбий хизматчиларни дала шароитида вақтинчалик жойлаштирилишининг санитар назорати.
2.Қўшинларни казарма ва дала шароитларида жойлаштирилганда уларнинг овқатлантирилишининг санитар назорати. Қўшинларни казарма шароитида жойлаштирилганда уларнинг овқатлантирилишининг санитар назорати. Қўшинларни дала шароитида жойлаштирилганда уларнинг овқатлантирилишининг санитар назорати. Маҳсулотлардан намуналар олиш. Дала гигиеник лабораториялари. Солдатларнинг қуруқ паёклари таркибидаги маҳсулотларнинг тўла сифатлилигини экспертиза қилиш. Витаминли дамламаларни тайёрлаш, уни баҳолаш ва тарқатиш тартиби.
3. Дала шароитида сув манбаини танлаш. Дала шароитида сувнинг сифатини яхшилаш ва уни баҳолаш усуллари. Сувнинг физиологик,гигиеник ва эпидемиологик аҳамияти. Сув манбаини разведка қилиш. Сув манбаини санитар-топографик тавсифлаш харитаси. дала шароитида сувнинг сифатини яхшилаш ва уни назорат қилиш усуллари.
4. ОҚҚ қўлланилганда сув ва озиқ-озиқ овқат маҳсулотларини ЗМ ва РМ билан зарарланганлигини экспертиза қилиш. ЗМ ва РМ билан зарарланган сув ва овқат маҳсулотларини махсус ишловдан ўтказиш ва унинг санитар назорати. Радиоактив ва заҳарловчи моддалар билан зарарланган ҳудудда ҳарбий хизматчиларни сув билан таъминланиши ва овқатланишини санитария назорати.
5. Ҳарбий меҳнат шароитларининг санитар назорати.Ҳарбий хизматчилар организмига таъсир этувчи номувофиқ омиллар.Танк, бронетехника ва мотоўқчилар орагизмига таъсир этувчи номувофиқ омиллар.РЛС ва ракета қўшинларида хизмат қиладиган ҳарбий хизматчиларга таъсир этувчи нрмувофиқ омиллар.
Амалий машғулотлар мультимедия қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим.
Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур тахлил қилиш, алоҳида муоммолар бўйича илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш мақсадида савол-жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
Талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш.

Ҳарбий гигиена фани бўйича амалий машғулотда талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.





Download 418 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling