Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳияти
Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳият
Download 64.2 Kb.
|
Курс иши наъмуна 1111
Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳият
Ҳозирги кунда олий ўқув юртларининг ривожланиши халқаро таълим ва халқаро илмий муҳит билан боғлиқ ҳолатда амалга ошмоқда. Педагоглар ва талабалар турли мамлакатларда амалиёт ўтамоқда, чет эл грантларини қўлга киритмоқда ва ўз илмий хулосаларини чет элларда нашр эттирмоқдалар. Деярли барча олий ўқув юртларида халқаро алоқалар бўлими пайдо бўлди, академик уйғунлик ривожланмоқда. Хорижий ўқитувчилар ва талабалар вилоятларга келиб, университет ва институтлар хорижий шериклар билан биргаликдаги дастурларни амалга оширмоқдалар. Умуман олганда, таълим мазмуни бўйича таълим муассасаларининг халқаро ўқув муҳитига интеграциялашуви, талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинувини мустахкамлаш ва таълим тизимларини уйғунлаштиришга тааллуқлидир. Замонавий таълим жараёнининг асосий функцияларидан бири- талабаларни дунёга очиқ қарашга, янгиликларни қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга, инновацион ва тадбиркор бўлишга, бошқа одамларнинг фикрларига чидамли бўлишга, тез ўзгарувчан шароитларга мослашишга ўргатиш муҳимдир. Замонавий инсонга хос бўлган хусусиятлар таълим- тарбия жараёнига жуда катта масъулиятни юклайди; - бир томондан, талабаларнинг дунёқараши ва ижтимоий ҳаётига виртуал оламнинг таъсири кундан-кун ортиб бораётгани натижасида (турли интернет ижтимоий каналлари: facebook, telegram, watsaph, odnоklasniki.ru ва бошқалар) селфипарастлик, эгоцентризм, худбинлик авж олаётгани билан; - иккинчи томондан, таълим муҳитида педагогнинг интеллектуал салоҳияти яъни унинг ўзи ўргатаётган фанини чуқур ўзлаштираётганидан ташқари, педагогик хусусияти: талабалар билан яхши муносабатда бўлиши, ижтимоий тармоқларда ва ҳозирги кунда дунёда бўлаётган воқеа- ҳодисалардан хабардорлиги ва уларга муносабатини, буларнинг барчаси таълим берувчи сифатида ўзини намоён қилиши билан; - учинчидан эса, ўқитувчиларнинг ўзини айнан бугунги кундаги толерантликнинг педагогик мазмуни билан таништириш лозимлиги (профессор - ўқитувчиларни таълим муҳитида бош педагог ва таълим жараёнини ташкил қилувчилар сифатида толерантликнинг кўп қиррали замонавий мазмунига доир билим ва малакалар билан қуролланиши зарурлиги) билан; - тўртинчидан эса, таълим муҳитининг ўзига хос бетакрор маънавий- руҳий анъаналари, таълим берувчи ва таълим олувчилар (профессор – ўқитувчи ва талабалар) ўртасидаги яқин, меҳр ва мурувватга асосланган алоқаларнинг мавжудлиги (мана шу таълим муҳитидаги анъанавий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда, толерантликнинг замонавий мазмунини ҳам таълим муҳитига сингдириш зарурлиги) билан белгиланади. Бугунги кунда таълим муҳити – ижтимоий фаол шахс шаклланиши учун мутаносиб педагогик полигон вазифасини ўтамоқда. Талабаларни толерантлик тамойилларига тайёрлаш, зўравонлик ва ҳукмронликдан воз кечиш, розилик ва ҳурмат асосида ҳамкорлик қилишга тайёр бўлишни, шунингдек, толерантлик фазилатини шакллантиришни талаб қиладиган таълим эканлигини таъкидлашимиз мумкин. Толерантлик руҳида таълим бериш бошқаларга нисбатан қўрқув ҳисси ёки зиддиятларга олиб келадиган таъсирга қарши қаратилган бўлиши керак. Бу талабаларга мустақил фикрлаш қобилиятларини, танқидий фикрлашни ва ахлоқий қадриятларга асосланган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради. Таълим муҳитидаги барқарорлик талабанинг ижтимоий дунёқараши шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўқувчилар коллеж ёки мактабни битиргандан сўнг олий таълим муассасасига ўқишга кириши кўп ҳолларда зиддиятли муҳит пайдо бўлишига хисса қўшади, чунки талабалар ижтимоий ва интеллектуал маълумотларнинг катта миқдорини идрок этиш ва қайта ишлаш, янги таълим тизимининг талабларига мослашиш, янги қоидалар, хатти-ҳаракатлар меъёрлари, мослашувчанлик, янги буюртмалар ва мажбуриятларни идрок этиши керак бўлади. Ўрганишлар жараёнида талабалар таълим муҳитида интолерант муносабатларни келтириб чиқарадиган сабаблар орасида, уйдан ажратилганлигини, ётоқхонада яшаш шароитида янги талабларга мослашиш зарурлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, талабалар тез-тез тажовузкор таълим муҳитига тушадилар, улар ихтиёрий равишда ёки ўз хоҳишларига кўра, нотаниш талабаларнинг турли характерини англайдилар ва ўқитувчиларнинг турли хатти-ҳаракатлари билан танишадилар. Бундай қийин аҳволда талабаларнинг руҳияти табиий равишда ҳиссий реакциялар кетма-кетлигига дуч келади. Булар, асосан, талабалар ва ўқитувчилар билан зиддиятларда ўзини намоён қилади. Кўп ҳолларда тажовузкорлик ва интолерант хатти-ҳаракатлар зўравонлик ва оғзаки намоёнлик шаклида яъни рад қилиш ва ёмон ниятларни оғзаки суистеъмол қилиш (оғзаки тажовуз) ва қўпол куч ишлатиш (жисмоний тажовуз) каби намоён бўлади. Талабалар ўртасида муросасизлик намоён бўлишининг асосий шакллари, ҳақорат қилиш, масхара қилиш, бепарволик, таъқиблар, қўрқитиш ва таҳдидлардир. Оғзаки тажовуз кенг тарқалган зўравонлик сўзларининг катта қисми, салбий баҳолаш кўринишларида рўй беради (рад қилиш, таъна қилиш, айблаш, шармандалик, жирканиш, нафрат, норозилик ва ғазаб). Буларнинг барчаси мулоқотга таъсир қилади, маданий ҳамкорликни қийинлаштиради. Шуни таъкидлаш жоизки, олий таълим муассасаси микро-муҳитида (ўқув гуруҳи, курс, кафедра, ётоқхона) ўзаро муносабатларни оптималлаштиришга йўналтирилган ва шу асосда касб-ҳунарга оид муносабатларда шахслараро алоқаларни самарали тартибга солувчи мутахассислар тайёрланади. Умуман олганда, олий ўқув юртларимиз таълим масканларини ўрганишимиз натижасида қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: -талабалар ёшининг турли хил эканлиги (17-50 ёш); -талабалар турли маданиятлар, минтақалар вакиллари бўлиб, улар менталитетининг ҳилма-хиллиги; -академик уйғунликнинг ортиб бораётган оқимлари яъни бошқа мамлакатлардан келган талабалар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, халқаро таълим дастурларида иштирок этиши; -талабалар, коллеж ва мактаб ўқувчиларидан фарқли ўлароқ, макросоциумга очиқ бўлган ташқи жамият билан эркин алоқа қилиши; -ўқув жараёнининг, асосан, профессор-ўқитувчилар ёрдамида амалга оширилиши ва одатда расмий хусусиятга эга бўлиши; -белгиланган интизом доирасида тор муаммоларни ҳал қилишда ўқитувчиларнинг диққат марказида бўлиш; -турли мафкуравий позициялар, сиёсий эътиқодлар, плюрализм ва талабалар муҳитида турли ғоявий қарашларнинг мавжудлиги. Биз танлаган хусусиятлар, бир томондан, толерантликни етиштириш учун қўйилган мақсадларга самарали таъсир кўрсатиш учун реал шарт-шароитларни яратади, бошқа томондан эса уларни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Демак, ўқув жараёнида нафақат толерантликни шакллантириш, балки муносабатлар нормаларини белгилаш ва толерантликни ўзига хос ижтимоий ҳодиса сифатида тушунилиши керак. Шунинг учун толерантлик муҳити жуда муҳим ва зарурдир. Бу эса ҳаётий тажрибадан келиб чиқувчи таълим жараёни моделларини яратишга, толерантлик тамойилининг педагогик соҳалар билан боғлиқлиги иштирокчиларнинг субъектив тажрибага асосланган таълим жараёнига толерантлик муносабатларининг киритилишига имкон беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги”ги ПФ-4947-сонли, 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли, 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5812-сонли Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2829 сонли, 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорлари ҳамда ушбу соҳадаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Узлуксиз таълим назариясини ривожлантириш, таълим тизимларини диверсификация қилишнинг назарий асосларни ишлаб чиқиш, профессионал таълими мазмунининг изчиллигини таъминлаш ва унинг методологик асосларни яратиш, таълим тизимларни бошқариш назариясини ишлаб чиқиш, замонавий ахборот жамияти шароитида профессионал таълимини ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ЮНЕСКО, Педагогик коммуникациялар ва технологиялар ассоциацияси (АҚШ), узлуксиз таълим институти (Россия), Узлуксиз таълим назарияси маркази: (Россия), Узлуксиз таълим маркази (Ўзбекистон) каби халқаро нуфузли илмий-тадқиқот марказларида олиб борилмоқда. Узлуксиз таълим ЮНЕСКО томонидан кенг тарғиб қилинмоқда. Унинг халқаро ривожланиш комиссиясининг ҳисоботида узлуксиз таълим дунёнинг барча мамлакатларида таълимни келажакда ривожлантириш учун бошқарув концепцияси сифатида тақдим этилган. Мамлакатимиз ва хорижий олимларнинг тадқиқот ишларини таҳлили шуни кўрсатадики, узлуксиз профессионал таълим тизимида ўқитиш узвийлигини таъминлаш бўйича изланишлар олиб борилган бўлсада, мазкур технологияси айнан мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Узлуксиз профессионал таълимини ташкил этишнинг ўзаги ҳисобланадиган ўқитиш узвийлигини таъминлаш модели ва технологиясини, “коллеж-олий таълим” муассасаси таълим тизимида турдош фанларнинг ўқув материалларининг мазмунини дифференциаллаштириш ва модулли ёндашувлар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва амалда жорий этиш зарурати тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилайди. Ўқитиш даврига, урганилаётган материал мазмунига караб билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш хар хил дидактик мақсадларга эга булиши мумкин. Ўқитишнинг дастлабки босқичларида, шунингдек, тасвирий материални ўрганишда билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш репродуктив характерга эга булиши мумкин. Бунда ўқувчилар топшириқни ўқитувчи берган намуна асосида бажарадилар, билимларни дастлаб қандай идрок этган бўлсалар, ана шу холда татбик қиладилар. Шундан кейин ўқувчилар топшириқларга ижодий ёндошадилар ва узига хос йуллар билан бажарадилар, муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини топадилар. Лекин бундай билиш фаолияти уларда муайян билимлар ва уларни куллаш тажрибаси булишини, сабаб-натижа богланишларини чуқур тушунишни талаб қилади. Ўқитувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш, асосан, уларнинг мустақил ишлари орқали амалга оширилади. Ўқувчилар мақсадга онгли ва фаол интиладилар, пайдо бўладиган кийинчиликларни бирор кишининг ёрдамисиз енгадилар. Ўқитувчи мустақил ишлаш учун топшириқлар тузади, уларни бажариш тартибини режалаштиради, вақти-вақти билан топшириқларнинг мураккиблик ва кийинлик даражасини узгартириб туради, иш вақтида ўқувчиларни кузатиб, зарур холларда уларга ёрдам беради. Download 64.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling