Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳияти


Бугунги кунда талабалар билан ишлашда педагогик маҳоратнинг рўли


Download 64.2 Kb.
bet5/8
Sana19.06.2023
Hajmi64.2 Kb.
#1618770
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши наъмуна 1111

Бугунги кунда талабалар билан ишлашда педагогик маҳоратнинг рўли

Маълумки, педагогиканинг асосий вазифаси бўлган тарбия ижтимоий ҳодисадир. У кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб пайдо бўлган. Тарбиялаш аввало ижтимоий ҳаёт жараёнида йиғилган тажрибаларни авлодларга етқазиб беришдир. Ижтимоий тажрибалар моддий ва маънавий қадриятлар йиғиндиси сифатида ижтимоий онгнинг турли шаклларда (фан, санъат, ахлоқ) шунингдек, ижтимоий муносабатлар хулқ-атвор ва фаолият тизмида мужассамланганидир. Тарбия ижтимоий ҳодиса сифатида инсон шахсини таркиб топтириш уни ҳаётга тайёрлаш воситаси сифатида пайдо бўлган ва шундай бўлиб қолади. Шахс камолоти, мураккаб диалектик жараён бўлиб, кишига таъсир кўрсатадиган объектив, субъектив омиллар стихияли ва махсус (онгли) йўналтириб борилади. Тарбиянинг мақсадлари, мазмуни, шакл ва методлари ҳар бир тарихий даврда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Ҳозирги даврда педагогиканинг вазифаси миллий истиқлол ғояларидан келиб чиқадиган таълим–тарбиянинг мазмуни ва методларини ишлаб чиқиш, миллий таълим тизимини яратиш ва ёш авлоднинг билим, маънавий маданиятини жаҳон андозалари даражасига етказишдир. Педагогика бола тарбияси ҳақидаги фан сифатида таркиб топган бўлса, фан-техника ривожланган даврда барча ёшдагиларга таълим-тарбия бериш қонуниятларини ўргатади. Чунки, тарбия ва таълим туғилгандан умрининг охиригача давом этадиган жараёндир. Узоқ вақт шахснинг ривожланишида ташқи таъсир ҳал қилувчи омил ҳисобланиб келинди. Ҳолбуки, ҳар қандай тарбиявий таъсир, мактабларда зўр бериб, ўқитиш кутилган натижа беравермаслигига иқрор бўлдик. Шунинг учун бугунги кунда таълим-тарбия жараёнининг қонуниятларни ишлаб чиқиш унинг истиқболини белгилаш педагогиканинг долзарб муаммосидир. Таълим-тарбия жараёни қонуниятларининг бузилиши, бюрократик педагогика мактабларни, жамиятни маънавий инқирозга олиб борди. Педагогиканинг мавқейини пасайиши, мактабларни жамиятдан ўқувчиларни мактабдан бегоналашуви, безор бўлишига сабаби таълим-тарбия учун бўлиб қолгани, ёшларни ҳаётга тайёрлаш вазифасидан четлашганида кўриш мумкин.
Демак, комил инсонни тарбиялаш борасида фундаметал тадқиқотлар педагогиканинг долзарб муаммоларидан биридир. Аммо ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, педагогика ҳам асосан инсоншуносликнинг объектив қонуниятларини ўрганади. Педагогиканинг таркибида янги йўналиш, инсон ўзлигини билиши ва тарбияда ўзини имкониятларини ўстириш методикаси киритилиши амалий аҳамиятга эга бўлади. Инсон ёшлигиданоқ ўзлигини билса, аввало ўз қудратини ишга солади ва қолаверса, ташқи ғаразли таъсирлардан сақланишига тайёрланади. Педагогиканинг шахсга йўналтирилган таълим-тарбия концепцияси, сенергетик педагогика, когнитив педагогика, креатив педагогика ва педагогик технология йўналишлари фанлараро боғлиқлик қонуниятларига асосланади.
Илғор ўқитувчилар ўқув жараёнининг янги структурасини ўқитишга тобора кенг тадбиқ этмокдалар. Бу структурага кура, билимларни узлаштириш ва ўқув ҳамда малакалар хосил қилиш ўқувчиларнинг мустақил амалий ва аклий фаолиятлари натижасида содир бўлади. Муаммоли вазиятлар яратиш, уларни ҳал қилиш йулларини излаш ва аниқлаш, муаммони ҳал қилиш жараёнининг узи, чикарилган хуласаларни канчалик тўғри эканлигини амалда текшириб куриш ўқув жараёнининг муҳим элементлари бўлиб колмокда. Муаммоли жараён хосил қилиш ўқувчилар актив аклий фаолиятнинг зарур шартидир. Ўқувчи олдига муайян вазифа куйилади, бу вазифа унда кизикиш уйготади ва ўқувчи бу вазифани ҳал қилишга уринади, аммо уз билимлари ҳамда тажрибалари етарли даражада тула ва чуқур эмаслигини пайкайди, яъни аниқ кийинчиликка дуч келади.
Ўқувчида хосил булган вазиятдан чиқиш йулини топишдек ички эхтиёж пайдо бўлади, кийинчиликни хис этиш пайдо булган шароитни анализ қилишга ва куйилагн масалани ечиш йулларини топишга ундайди. Шундай қилиб, билиш лозим булган ва амалий вазифалар билан ўқувчиларнинг билимлари даражаси орасида зиддиятлар пайдо бўлади, бу зиддиятлар юзага келган кийинчиликни бартараф этишга каратилган интенсив фикрлаш фаолиятини уйготади. Ўқув материалини баён этишнинг муаммоли тузилишини чуқуррок билиб олиш учун фикрлаш жараёнининг баъзи қонуниятларини куриб чикамиз. Бу соҳада олиб борилган экспериментал тадкикотлар шуни курсатадики, фикрлаш ва янги билимларни узлаштириш жараёни қонуниятлари бир-бирига маълум даражада тўғрикелади. Фикрлашдаги харакатлар нарсани, ходисани узгартиришнинг шундай амалий ҳамда назарий усулларини уз ичга оладики, бўлар унинг янги хоссалари ва янги нисбатларини пайкашга олиб келади. Фикрлашнинг асосий вазифаси янги билимларни ва янги харакат усулларини эгаллашга имконият яратишдан иборат. Шу билан бирга, инсоннинг билимлари тафаккурининг пировард натижаси, билишнинг асосий воситасидир.
Инсон янги нарсани узига илгари маълум булган нарса асосида билади. Инсон маълум булган нарсага таянибгина узининг билиш фаолиятида илгари силжийди. Инсоннинг билимлари канчалик аниқ ва чуқур бўлса, унинг фаолияти шунчалик мукаммал, меҳнати унумли бўлади. Инсон билимлар системасини билиб олар экан, айни замонда бу билимларни ишлатиш усулларини, амалий ва назарий масалаларни ечишда билимлардан фойдаланиш учун зарур бўладиган интеллектуал харакатларнинг мураккаб системасини хам узлаштиради. Фикрлашдаги харакатларни «дилда» бажаришга каратилган аклий операциялар системаси, дебгина тушиниш ярамайди.
Тафаккур амалий ёки назарий харакатдан ажралмасдир, у инсоннинг бутун фаолиятига хизмат қилади, инсон уз олдига вужудга келадиган муаммоларни ечишнинг тайёр усулларига эга булмаган ёки харакатларни бажаришнинг янги усулларини топиши зарур булган холларда унинг фаолиятини тартибга солишга ёрдам беради. қилишдан иборат.
Ўқитишда тафаккурнинг вазифаси шундан иборатки, у янги харакат усулларини ва узлаштирилиши лозим булган янги билимларни «кашф этишга» хизмат қилади. Ўқитиш жараёнида тафаккур бу вазифани фикрлаш заруриятини, яъни илгари маълум булмаган билимларни ёки харакат усулларини «кашф этиш» ёки узлаштиришни талаб этадиган вазифани бажариш вақтида ўқувчида пайдо бўладиган психик холатни келитриб чикарадиган муайян вазиятлар шароитида бажаради. бундай вазиятлар ва уларга мос келадиган вазифалар муаммоли вазият ҳамда вазифалар деб аталади. Янги билимларни узлаштириш жараёни муайян муаммони ҳал қилинишидан иборат фикрлашнинг намоён булиши экан, янги билимларни узлаштиришнинг хар бир элементи- бу, муаммоли вазиятларнинг ҳал қилиниши, деб айтиш мумкин. Буни фикрлашнинг психологик қонуниятларидан ўқитиш жараёнини бошқариш учун фойдаланиш масалаларига багишланган барча тадкикотлар тасдиқлайди. Бу хулоса ўқувчиларнинг мустақил равишда билимлар олиш жараёнини бошқариш мақсадида муаммоли вазиятлар системасини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этишни назарда тутади.
Педагог олима М.Ю.Маҳкамова “Бўлажак тарбиячиларнинг педагогик мулоқот маданиятини шакллантириш” мавзусидаги номзодлик диссертациясида талабаларни педагогик амалиёт жараёнида касбий мулоқотини шакллантириш масаласини тадқиқ этиб, педагогик амалиёт мазмуни такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтади:
-малакавий амалиётнинг мақсади ижтимоий мақсадга йўналтирилган бўлиши;
-педагогик амалиётга чиқишдан олдин талабаларнинг олган назарий билимларини амалий машғулотлар орқали мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан уйғунлаштириш;
-малаквий амалиётни ҳар бир босқичини амалга оширишда талабларни замонавий технология ва дидактика олдига қўйилган талаблар билан қуроллантириш;”14
“Бунинг учун ҳар бир ўқитиладиган фандан машғулот лойиҳасини тартиблаш орқали мажмуа тайёрлаш, мажмуани таркибида лойиҳага қўшилган, маърузага дахлдор бўлган ахборотлар, тарқатма материаллар, методик ишланмалар, манбалар ва фойдаланиш усулларини тўғри танлаш муҳимдир. Бундай ҳолат талабаларни касбий амалиётга тайёргарлик имкониятини яратади.”15
Тадқиқотчи Г.Ибрагимова ўз тадқиқотида талабаларни малакавий амалиётга тайёрлашда интерактив усуллар билан ёндашувнинг аҳамиятини очиб бериб, “интерфаол усуллардан бири бўлган тренинг барча мутахасислик фанларни ўқитишда гуруҳда бўладиган турли вазиятларни ҳал қилишга хизмат қилади. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрловчи педагогик амалиётга тайёрлашни тартибли олиб бориш, талабаларга боғчадаги айрим муаммоларни ечиш, ўз устида мустақил ишлаш ҳамда илғор тарбиячиларнинг фаолиятини ўрганиши талабаларга кўникма ва малакаларини шакллантиради.”16 - деган фикрларни беради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим ислоҳоти «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўзининг илмий-назарий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-юридик ифодасини топди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсади-таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла ҳалос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир»17.
Бу вазифани бажариш таълим-тарбия жараёнига, унинг мазмун, шакл ва методларини, ўқув юртларида тарбиявий жараённи тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Ўқув юртларидаги таълим жараёнини ташкил қилишда тарбиявий ишларга алоҳида эътибор бериб, уларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ўз касбини мукаммал ўрганиши билан бирга юксак ахлоқий сифатларга эга булган шахс сифатида уларни шакллантириш нихоятда муҳимдир. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳалқаро миқёсида эътироф этилиб, ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади. Бунинг оқибатида республикамизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши анча тезлашди. Аммо унин келгуси тараққиётининг омилларини инобатга олиб мутахассислар тайёрлашни жахон андозаларига мослаштириш, уларни ўз мутахассисликлари ва ижтимоий-сиёсий билимларини шахсий эътиқодига айлантиришни тақозо қилади. Янги тарихий шароитда инсонни ўзини такомиллаштирмасдан туриб, жамият олдида турган мураккаб иқтисодий-сиёсий, маънавий-ахлоқий муаммоларини ҳал қилиш мумкин эмас. Чунки уларни ечишда инсон онгли, ақл-заковати, ижтимоий фаоллиги ҳалқ, миллат олдидаги масъулиятини ҳис қилиш муҳимдир. Инсон ва унинг онгини, тафаккурини ўзгартириш билан мустақил давлатни қуриш бир-бирига диалектик боғлиқ жараёндир.
Инсонларнинг фан, таълимот, ғояларни эгаллаб олиш жараёнларини таҳлил қилар эканмиз, хақиқатдан ҳам ҳар қандай ғоя, қарор, қонун инсонлар онги, ҳаракати, хулқ- атворига сингиши, билими-маънавий дунёси орқали амалий фаолиятга татбиқ қилинишининг гувоҳи бўламиз. Инсон ғоя, қарор, қонунларни ўзлаштириб олиб, ўз маънавий мулкига айтантиригач, жамиятни, кишиларни ўзгартириш қуролига айланади. Шунинг учун мустақил давлатимиз олдида янги, эркин озод, мустақил фикрловчи инсонни тарбиялаш ҳаёт-мамот масаласи сифатида кўндаланг бўлиб қолади. Бу ижтимоий зарурият бутун таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини янги, ғоявий асосда ислоҳ қилишни талаб қилар эди. Чунки бозор муносабатларига асосланган иқтисодий тараққиёт, юқори касбий тайёргарлик билан бирга кадрлардан ташаббускорлик ва тадбиркорлик, сўз ва амалий иш бирлиги, мустақил фикрлаш, истиқболли мақсадга интилиш, Ватан, ҳалқ, миллат равнақи йулида фидоий бўлишини ҳам талаб қилади. Бўлажак мутахассисларда бу сифатларни шакллантириш таълим-тарбия тизимининг иштирокисиз амалга ошмайди.
Жаҳоннинг кўп ривожланган мамлакатлари тажрибаси давлатнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ривожланиши таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш тизими билан узвий боғлиқ эканлигини кўрсатади. Чунки таълим-тарбия, кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий обеъкти инсон шахси, унинг маънавий ва ахлоқий қиёфаси, билими ва касбий камолотидир. Шунинг учун мамлакатда бирон-бир масалани инсон иштироксиз, кадрлар савияси, малакасисиз амалга ошириб бўлмайди. Мустақиллик шароитида таълим-тарбия, энг аввало, мустақил фикрловчи инсонни тарбиялашга хизмат қилиши ижтимоий жиҳатидан муҳим бўлиб қолади. Мустақил Ватанимиз ўқтувчисининг маънавий ва касбий моҳияти ҳамда ижтимоий ҳаётига муносабати асосини Миллий истиқлол ғояси ташкил этади. Унинг касбий йўналишининг моҳияти болаларга муҳаббат, педагогик фаолиятга қизиқиш педагогик-психологик кузатувчанлик ва назарий педагогик одоб, педагогик тасаввур, ташкилотчилик, ҳақгўйлик, ҳалоллик, сўзамоллик, талабчанлик, мақсадга қаратилганлик, хотиржамлик, ўз ҳатти- ҳаракати руҳиятига баҳо бера олиш, ишчанлик, маънавий баркамоллик, билимга, янгиликка ташналик, янгиликни сеза ва қадрлай олиш, ўз билимини мажбурий такомиллаштиришга интилиш ташкил этади.


ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жамиятда ўзига хос ижтимоий сиёсий, иқтисодий ривожланиш йўлини танлаб олиниши, шунингдек, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ғояси ва талаблари асосида жаҳон таълим стандартларига мувофиқ келувчи узлуксиз таълим тизимини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратди. Таълим соҳасида олиб борилаётган ва аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати ижтимоий жамият тараққиётини таъминловчи устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилди.
Бу йўналишда амалга ошириладиган муҳим тадбирлар қаторида мутахассисларнинг янги авлодини шакллантириш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, мустақил дунёқарашга эга, ижодий фикрловчи, бой миллий мерос, шунингдек умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқатли баркамол шахсни тарбиялаб, вояга етказиш вазифалари ҳам белгиланган.
Олий таълим муассасаси талабаларининг шахсий ривожланиши, улар ижтимоий-шахсий қизиқишларининг касбга йўналганлиги, мустақил фикрлашлари, ижодкорликлари, фаолликлари, дунёқарашларининг турғунлашуви ва ўз-ўзини тарбиялашга бўлган эхтиёжларини шаклланиши каби ҳолатлар билан тавсифланади. Бўлажак тарбиячи мутахассис учун олий таълим муассасасида таълим олиш жараёни – педагогик фаолиятни мувафаққиятли амалга оширишда касбий жиҳатдан аҳамиятли саналган сифат, билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш ва ўз-ўзини такомиллаштиришнинг мақбул давридир. Талаба ушбу жараёнда билимларни жамлаш, сақлаш, узатиш, уларнинг мантиқий тузилмасини яратиш ва келажакда ўз фаолиятини ташкил этишда уларни самарали қўллаш йўлларини ўрганиш каби ҳолатларни ўзида мужассам эттиради.
Бўлажак тарбиячиларни касбга тайёрлашда педагогик амалиётнинг роли салмоқлидир. Зеро, олинган назарий билимлар амалиётда такомиллашади ва мутахассислик малакасининг шаклланишига замин яратади.
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши мамлакатимизни иқтисодиётини янги сифат даражасига кўтаришга хизмат қилади. Янги ишлаб чиқариш шароитларида аксарият иш ўринлари ўрта бўғун мутахассисларга мўлжалланганлиги билан тавсифланади. Бу эса ушбу мутахассисларни коллежларда босқичма - босқич талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлашнинг оммавийлашишига олиб келувчи асосий омил бўлиб хизмат қилади. Ўрта ва умумтаълим тизимини такоммиллаштириш, ўрта бўғун мутахассисларга эхтиёж ўсиши, олий таълимда тайёрланадиган мутахассисларнинг сонини изчил равишда оширилиши “коллеж-олий таълим муассаси” таълим тизимини фаолиятини самарали амалга оширишига шароит яратишни англатади. Ҳозирги кунда мустақил давлатимизнинг ягона мақсади инсонпарвар, демократик-ҳуқуқий жамиятни барпо этиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ривожланишнинг юқори босқичларига кўтариш, жаҳон ҳамжамияти сафидан муносиб ўрин эгаллашга йўналтирилган эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ушбу мақсадларни ижобий натижага эга бўлиши, энг аввало, ёш авлодга илмий билимлар асосларини пухта ўргатиш, уларда кенг дунёқараш ҳамда тафаккур кўламини ҳосил қилиш, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш борасидаги таълимий-тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга боғлиқдир. Зеро юртнинг порлоқ истиқболини яратиш, унинг номини кенг ёйиш, улуғ аждодлар томонидан яратилган миллий-маданий меросни жамиятга намойиш этиш, мустақил Республикамизнинг ривожланган мамлакатлар қаторидан жой эгаллашини таъминлаш ёш авлодни комил инсон ва малакали мутахассис қилиб тарбиялашга боғлиқдир.



Download 64.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling