Ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этиш Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети декани А. Бурханов


Download 21.54 Kb.
bet2/4
Sana03.11.2023
Hajmi21.54 Kb.
#1744904
1   2   3   4
Bog'liq
КРЕДИТ тизими. А.Бурханов

234

60

=
3.9
Мисол:

Амалий математика1

4 баҳо

Фалсафа

3 баҳо

ИАТ

4 баҳо

Хорижий тил

5 баҳо

Бизнесда бухгалтерия ҳисоби

3 баҳо

Бизнес ҳуқуқи

4 баҳо

Молияга кириш

4 баҳо

Иқтисодий таълимотлар тарихи

4 баҳо

Иқтисодиёт назарияси

3 баҳо

Амалий математика2

5 баҳо

Статистика

4 баҳо

Ўқув йили давомида 11 та фан ўтилди.
8 та фан 6 кредитдан
3 та фан 4 кредитдан
Бир ўқув йили давомийлиги 36 ҳафтагача бўлиб: шундан
30 ҳафтаси академик (ўқиш) даврга,
2 ҳафтаси фанларни танлаш учун рўйхатдан ўтишга,
4 ҳафтаси аттестацияларга ажратилади.
Яъни, 15 ҳафтадан 2 семестр ўқиш ҳафталари ҳисобланади.
Талаба бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши белгиланади.
Талаба ўқиш муддати камида 3 йил бўлганда 180 кредит, ўқиш муддати камида 4 йил бўлганда 240 кредит тўплаши зарур.
Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25—30 академик соатга тенг.
Яъни, талаба муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.
Ўқув юкламаси — 40—50% аудитория соати, 50—60% мустақил иш соатига бўлинади.
Масалан, Молияга кириш фанига 6 кредит ажратилган, бунда фаннинг умумий соати 180 соат, шундан 72 соат аудитория 108 соат мустақил иш.
Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Жами таълим олиш муддати 1-курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 8 йилгача деб белгиланади.
Академик қарздор талабаларга мавжуд академик қарзларни топшириш мақсадида ёзги семестр олий таълим муассасаси томонидан таътил вақтида пуллик асосда ташкил этилади. Ёзги семестр учун дарс жадвалини тузилади ва талаба тўлов пулини тўлаганидан сўнг дарсларга киритилади.
Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 % ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади.
Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Талабани курсдан курсга ўтказиш GPAни ҳисоблаш орқали амалга оширилади. GPA ўтиш балини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.

Download 21.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling