Ўқув йили битирувчиларининг якуний бандлиги натижалари ва 2021/2022 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


МАРКЕТИНГ ВА ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИ БЎЛИМИ НИНГ 2022/2023 ўқув йили қабулига таклифлар киритиш тўғрисида маълумот


Download 1.14 Mb.
bet3/5
Sana18.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1099817
1   2   3   4   5
Bog'liq
Bitiruvchi hisobot (6)...............

МАРКЕТИНГ ВА ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИ БЎЛИМИ НИНГ 2022/2023 ўқув йили қабулига таклифлар киритиш тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 03/12-01-6/77-сонли хатига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги №3/10-4/1-4494-сонли топшириғига асосан, 2022/2023 ўқув йилида институтнинг қабул квотасини шакллантириш ва кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Бухоро ва қўшни вилоятларда жойлашган корхоналарда ёш мутахассис ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжлар ўрганиб чиқилди. Вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг ривожланиши, замонавий корхоналарнинг барпо этилиши, янги иш ўринларининг яратилишини ҳисобга олиб, истиқболдаги режаларни кўзлаб, барча йўналиш ва мутахассиликлар бўйича 311 дан ортиқ компания, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида 5000 дан ортиқ жорий ва истиқболдаги буюртмалар портфели шакллантирилди. Масалан: “Навоийазот” АЖ, «Шўртангаз кимё» мажмуаси, “ВСТ Cluster agrokompleks” МЧЖ, “DELTA RUMINO” МЧЖ, “Merganteks” МЧЖ, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Enter Enjineering” Pte. Ltd, “O’zbekenergo” ДАК, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” бирлашмаси, “DAEWOO TEXTIL BUKHARA” МЧЖ, “Бахор ҳамкорлик иттифоқи” уюшмаси, “O`zbekiston-Belorusiya Peshku tekst” ҚК, “Gazlineftgazqazibchiqarish” МЧЖ, “Delux Fabrik” МЧЖ, “ARTEL” компанияси, “ERIELL” компанияси, “Bukhara cotton textile cluster” МЧЖ, “Parvoz Humo Ravnaq Trans” МЧЖ, “Uzneftigaz quduq ta`mirlash” АЖ, OOO “Lukoyl”-Uzbekistan Opereting компанияси (“Qandim” газ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш) мажмуалари, Бухоро вилояти туризм ва маданият мерос бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг буюртмалари асосида Бухоро вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ҳамкорлигида қабул квоталари шакллантирилди.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 40 та кундузги бакалавриат, 27 та сиртқи таълим ва 7 та кечки таълим йўналишларига ҳамда 23 та магистратура мутахассислиги бўйича қабулга таклифлар тавсия этилди.
Республика ва вилоятимиздаги йирик корхоналар ҳамда истиқболда инвестиция асосида барпо этилаётган замонавий корхоналарнинг талаб эҳтиёжини қондириш ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжлари ўрганиБ, соҳаларни кенгайтириш мақсадида асосланган ҳолда буюртмалар портфели тўлиқ шакллантирилди, 2022-2023 ўқув йилида институт қабул режасини кенгайтириш мақсадида жами 4260 нафарни ташкил этади. Шунингдек, 2325 нафар бакалавр кундузги таълим шаклига, 1100 нафар сиртқи шаклига, 225 нафар кечки таълим шаклига, хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликда кушма таьлим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 365 нафар умумий бакалавриат таълим йўналишлари жами 4015 нафар қабул қамрови йириклаштирилди. Олий таълим вазирлигига институт ректорининг 20.12.2021 йилдаги №84-06/3210-сонли хатига асосан тақдим этилди. 2022-2023 ўқув йили таклиф қилинаётган қабул режаси ўтган йилга нисбатан 23 % га оширилиши кутилмоқда.
2022-2023 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қамровини кенгайтириш мақсадида 23 та мутахассислик бўйича 245 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.
2022-2023 ўқув йили таклиф қилинаётган қабул режаси ўтган йилга нисбатан магистратура мутахассисликлари бўйича 26% га, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 23 % га оширилиши кутилмоқда.
Бухоро вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси, Республика ва вилоятимиздаги корхоналарнинг малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида институтнинг моддий техника базасига асосланган ҳолда қуйида кўрсатилган янги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича қабул квоталарига таклифлар киритилди:
Магистратура мутахассисларни йириклаштириш ҳамда илмий фаолиятни соҳалар бўйича амалга ошириш мақсадида 2 та янги мутахассислик ва 3 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таклифлар шакллантирилди.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling