Ўқув йили битирувчиларининг якуний бандлиги натижалари ва 2021/2022 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


/2022 ўқув йилида Бухоро муҳандислик-технология институтини битираётган талабаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти тўғрисида


Download 1.14 Mb.
bet2/5
Sana18.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1099817
1   2   3   4   5
Bog'liq
Bitiruvchi hisobot (6)...............

2021/2022 ўқув йилида Бухоро муҳандислик-технология институтини битираётган талабаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2021-2022 ўқув йилида институтни жами 1268 та талаба битирмоқда. Шундан 20 та бакалавриат йўналишлари бўйича 1020 нафар ва 17 та магистратура мутахассисликлари бўйича 248 нафар битирувчи тугатмоқда. Шулардан 365 та битирувчи давлат гранти асосида (шу жумладан, 58 нафар қизлар) ва 903 нафари тўлов шартнома асосида (шу жумладан, 162 нафари қизлар) тугатмоқда.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 842 нафар Бухоро вилоятидан, 87 нафар Навоий вилоятидан, 1 нафар Андижон вилоятидан, 23 нафар Самарқанд вилоятидан, 1 нафар Сурхандарё вилоятидан, 24 нафар Хоразм вилоятидан, 29 нафар Қашқадарё вилоятидан, 1 нафар Тошкент шаҳри ва 12 нафар талабалар Туркманистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Магистратура мутахассислиги бўйича 248 нафар, шулардан 111 нафар битирувчи давлат гранти асосида (шу жумладан, 28 нафари қизлар) ва 137 нафар тўлов шартнома асосида (шу жумладан, 49 нафари қизлар) талабалар ўқишни тугатмоқда.
Магистратура битирувчиларининг 226 нафари Бухоро вилоятидан, 10 нафари Навоий вилоятидан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафари Наманган вилоятидан ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳридан.














2021/2022 ўқув йилида институт битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг администрация раҳбарининг 2022 йил 10 мартдаги №-02-РА1-3416-сонли, Олий ва ўрта таълим вазирининг 2022 йил 24 мартдаги №-2/10-12-сонли топшириқлари ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги №-2509-сонли хатига асосан, институт ректорининг 2022 йил 5 апрелдаги №-130-У-сонли буйруғи асосида талаба ва битирувчиларни тармоқлар ва соҳалар бўйича ишга тақсимлаш (жойлаштириш) бўйича тасдиқланган ишчи гуруҳи томонидан ишлар амалга оширилмоқда. 2021/2022 ўқув йилининг барча (бакалавриат ва магистратура) таълим йўналиш ва мутахассисликлари бўйича институт битирувчиларининг ягона маьлумотлар базаси тўлиқ шаклантирилди. «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига интеграция килиш максадида HEMIS дастурига киритилган. Шунингдек, Бухоро вилояти бўйича туманлар кесимида барча битирувчилар секторларга бўлиниб, бандлигини таъминлаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари, Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда сектор бошлиқлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Институт ректорининг 2022 йил 25 апрелдаги №-04/09-84-2/10-12-186-сонли жавоб хатига асосан барча маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси, Бухоро вилоят ҳокимлигига тақдим этилди.
Институт битирувчиларининг Вилоят ва туманлар кесими тўғрисидаги маълумотлари тайёрланиб, 2022 йил 10 февралда bmti.uz веб сайтига жойлаштирилди.
Республика ва вилоятдаги йирик замонавий корхоналарнинг етакчи мутахассислари билан 25.03.2022 йилда “Eriell” компанияси, 01.04.2022 йилда Бухоро вилояти ҳокимлиги, Вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Бухоро “Ишга мархамат” мономаркази биносида “Ёшлар бандлигини таъминлаш” борасида ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркаси, 15.04.2022 йилда институт билан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида 2021/2022 ўқув йили талабалари ҳамда битирувчи мутахассисларини ишга жойлаштириш мақсадида “Карьера-2022” меҳнат ярмаркаси, 27.04.2022 йилда Бухоро Давлат университетида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда “Silk road Samarkand” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркалари ва 24.05.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан битирувчи талабаларга “ARGOS”тизимидан фойдаланиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Меҳнат ярмаркаларида 120 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан иштирок этишди.
10.06.2022 йилдан 16.06.2022 йилгача туман (шаҳар) ҳокимлари институтнинг битирувчи ёшлари билан бўш иш ўринлари ва бандлигини таъминлаш борасида учрашувлар ўтказилди
Фан ва ишлаб-чиқариш интеграциясини янада такомиллаштиришда битирувчи курс талабаларининг амалиётини ташкил этиш ва келгусида иш билан таъминлаш борасида корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишиб олинди.
2021/2022 ўқув йилида институт битирувчилари сони 1268 тани (367 та давлат гранти асосида), бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 1020 тани (256 та давлат гранти, 764 та тўлов-контракти асосида, магистратура мутахассисликлари бўйича 248 тани (111 та давлат гранти, 137 та тўлов-контракти асосида) ташкил этади. Шулардан: саноат ва ишлаб чиқариш соҳаси бўйича 322 та, халқ таълими тизимида 36 та, техникум ва касб-ҳунар мактаблари тизимида 52 та, олий таълим тизимида 48 та, сервис хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 161 та, давлат бошқаруви органлари бўйича 12 та, якка тартибдаги тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалар бўйича шуғулланувчилар сони 175 та, жамоат ташкилотлари 14, қурилиш ва транспорт соҳалари бўйича 169, банк, солиқ, ва молия органларига 8 та, жами 997 нафар талабалар билан ишга жойлашиш бўйича 3 томонлама шартномалар тузилган.
Ҳозирги кунда ишлаб турган битирувчилар сони 214 нафарни, декрет таътили (бола парваришида) бўлганлар 45 нафарни, хорижий мамлакатлар фуқаролари 12 нафарни жами 271 нафарни ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида талабалар бандлиги тўғрисида маълумот
Институтда бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари бўйича 6681 нафар (шулардан, 6196 нафар бакалавр кундузги, 485 нафар магистр) талаба таҳсил олмоқда.
Шунингдек, 3 нафар талаба ота-она қарамоғидан маҳрум (етим талабалар), 12 нафар чин етим, 179 нафари ярим етим ҳисобланади.
Институт ректори ташаббуси билан корхона раҳбарлари билан талабаларни ишга жойлаштириш борасида учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида институт талабаларининг 1111 нафари ишлашга эҳтиёжи борлигини билдириб, ҳозирги кунда бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Институт талабаларининг йўналишлари, қизиқишлари, ижтимоий ҳолати ҳамда ишлаш имкониятларидан келиб чиқиб (ўқув жараёнидан ажралмаган ҳолда), вилоятда мавжуд бўш иш ўринларидан унумли фойдаланиб, ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларида 919 нафар талаба турли (шулардан, 142 нафари олий таълим массасасида, 17 нафари халқ таълимида, 184 нафари давлат ташкилотларида, 107 нафари нодавлат ташкилотларда, 46 нафари шахсий тадбиркорлик секторида, 104 нафари ўзини-ўзи банд қилган ҳамда 319 нафари норасмий) соҳаларда ҳозирги кунда иш билан банд қилинган. Талабаларни ҳамкор корхоналар ва таълим муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга жойлаштириш ишлари давом этмоқда.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling