Дарвозабонинг ҳужумдаги ҳаракатлари. Ўйин вақтида тўпни қўлга киритгандан кейин ёки дарвозадан тепиш ҳуқуқини олгандан кейин ўз жамоасининг ҳужум ҳаракатлари бошланғич босқичини уюштириб бериш дарвозабонинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Дарвозадан тепишда ҳужум уюштиришнинг икки хил варианти бор:
1. Дарвозабон тўпни ҳимоячилардан бирига, кўпроқ қаноат ҳимоячисига оширади, у эса тўпни дарвозабонинг ўзига қайтаради. Дарвозабон тўпни қўлга киритиб, ҳужумни турли усулда давом эттириши мумкин.
2. Тўпни очилган шериклардан бирига узатиб бериш. Дарвозабон тўпни қулай вазиятга чиқиб очилган шерикларидан бирига оширади. Тўп қанча узоқ масофага узатилса, ҳужум шунчалик тез ривож топа олади.
Жавоб ҳужумлари: Ўйин вақтида тўпни қўлга киритгандан кейин дарвозабон уни қўли билан узатиб, жавоб ҳужуми ҳаракатлари бошлаб беради ёки оёқ билан тепиб узатади.
Ўйинчилар фаолиятини бошқариш: Дарвозабон ўйин вазиятини тезгина баҳолаб қандай жойлашиб олиш тўғрисида шерикларига қисқа ва лўнда кўрсатма бериши шарт. Бу ишни у тўпни эътибордан четда қолдирмай, ҳатто ўзи кураш олиб бораётган пайитларда ҳам қилиши керак. Мудофаанинг муҳим ва мустаҳкам бўлиши кўп жиҳатдан дарвозабони билан ҳимоячиларпнинг бир-бирларини ниҳоятда яхши тушунишларига боғлиқ. Бевосита дарвоза яқинида жарима ёки эркин тўп тепилганда, бурчакдан тўп тепишда “девор” ясашга дарвозабонинг ўзи бошчилик қилади.
Футбол ўйини тактикаси: Тактикадаги асосий вазифа ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларининг мақсадга эриштира оладиган энг қулай восита, усул ва формаларини белгилашдан иборатдир. Футбол матчи кўп марталаб ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтишдан иборат бўлгани учун ҳам, табиийки, ҳар қайси жамоанинг ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари уюшган бўлиши керак.
Финт-алдов ҳаракатлари: финт тўп тепишда, олиб юришда, ҳужум ва ҳимоя усулларида қўлланилади. Ўйинчи рақиб тўпни ёки орқа ёнидан олиб қўймоқчи бўлганда тўпни босиб ва босмасдан финт қўлланилади. Ўйинчи кейин югуриб тўпни суришни бажариб рақибдан узоқроқ турган оёқ кафти билан тўпни босиб таянч оёғини унинг орқасига қўяди. Бу билан ўйинчи моҳирона тўпни ёлғон тўхтатишни кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |