Юмалаб келаётган тўпни илиб олишда, дарвозабон олдинга энгашиб қўлларини пастга туширади. Тўп билан тўқнашиш вақтида дарвозабон уни тагидан кўтариб олади. Туширилган қўллар массаси ва уларни эгилиш амартизацион ҳаракат ҳимсобида тўпнинг тиезлиги сусаяди. Сўнг дарвозабон гавдасини тўғирлаб кўтарилади.
Учиб келаётган тўпни илиб олишда, бармоқлар озгина букилган ва бўшаштирилган. Оёқлар озгина тиззаларда букилган ва гавда олдинга энгашади. Тўп билан тўқнашишганда дарвозабон уни бармоқлар билан ушлаб қорнига ёки кўкрагига тортади. Катта зарба билан тепилган тўпни ушлашда гавдани олдинга энгашиш ва оёқларни тўғирлаш ҳисобига олган ҳолда орқага эгилувчи ҳаракат бажарилади.
Ўрта баланликдаги тўпни ушлашда гавда олдинга кўпроқ энгашади, қўллар тирсакларда енгил букилиб, қўл кафтларини тўп рўпарасига қаратиб олдинга узатилади.
Дарвозабон қўллари тўп билан тўқнашиши заҳоти қўл бармоқлари билан пастдан ушлаб тезда уни қорнига тортади: иккала оёқ билан депсиниб, қўлларни учиб келаётган тўпга узатиб пастдан уни ушлаб тезда кўкрак ёки қорнига тортади, сўнг ярим букилган ҳолда учиб келаётган тўпга узатилади. Қўллар тўп билан тўқнашганда енгилувчи ҳаракат қилиб тўпни қорнига тортади. Сўнг тўғриланади ва ўйин шароитига биноан ҳаракатни бажаради.
Сакраб тўпни ушлаш тўпни учиш йўналишига биноан бир ёки икки оёқ билан депсиниб баланд сакраш билан бажарилади. Ҳаракат вақтида бир оёқ билан депсиниш бажарилади, бир жойда турганда икки оёқ билан депсиниш бажарилади. Қўллар тирсакларда озгина букилган ҳолда олдинга учиб келаётган тўпга қарши узатилади. Қўл кафтлари тўпга қаратилган бўлиб, тўпни кўкраги олдига тортади. Дарвозабон тўпни ушлагандан сўнг озгина букилган оёқларига тушади.
Ён тамондан тўпни ушлаш усули дарвозабон ён томонидан ўрта йўналишда учиб келаётган тўпни ушлашда қўлланилади. Қўллар тўпни учиш томонига қараб узатилади. Қўл бармоқлари салгина букилиб кафтлари кафтларига параллел бўлади. Сўнг тўпни икки қўллаб устидан ушлагандек ҳаракатлар бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |