Товон билан тўп тепиш: Бу усул қисқа оралиқда тўпни узатиш учун қўлланилади. Бу тепишнинг қадр-қиммати рақиблар учун тўсатданлиги, кутилмаганлигидир. Оёқ тебраниш учун олд томон тўп устидан ўтказилади ва оёқни орқага кескин ҳаракат қилиш билан тепиш амалга оширилади. Тўпни тепиш вақтида оёқ кафти ерга параллел бўлиб, оёқ мускуллари таранглашган.
Тўпни ерга сапчиган вақтида тепиш: Тўп ердан сапчиган вақтларда тепиш бажарилади. Тепишни оёқ кафти юзасининг ўрта ва ташқи қисми билан бажариш мақсадга мувофиқдир Зарб ҳаракати тўп ерга тушмасидан олдин бошланади ва тўп ердан сапчиши билан дарҳол тепилади. Тепиш вақтида болдир қатъий тик ва оёқ кафти максимал ёзилган бўлади.
Тўпни бош билан ўйнаш: футболда ҳужум ва ҳимоя усулларида тўпни бош билан ўйнаш рухсат этилади. Бош билан ўйнаш усуллари ҳилма-ҳил бўлиб, ҳужум вақтида кўплаб қўлланиши мумкин.
Пешона билан тўп уриш: Бу усулни бажариш учун бош ва гавда орқага энгашади. Тўп ўйинчининг кўз назоратида бўлиши учун бошни орқага энгаштириш мумкин эмас. Гавда ва бош юзада бўлган ҳолатда уриш бажарилади. Бу ҳолатда бош ҳаракатлари энг юқори тезликка эга бўлади, бу катта куч билан уришни таъминлайди. Пешона билан тўп уриш усули сакраб ҳам бажарилиши мумкин. Бу усул бир оёқ ёки икки оёқ билан депсиниб сакрагандан сўнг бажарилади. қўллар тирсакларда букилган ҳолда олдинга тахминан кўкрак сатхигача ҳаракатланади. Энг юқори сакраш нуқтасига эришганда тўп урилади.
Пешона ён тамони билан тўп уриш: Бу усул тўп ўйинчининг ён томонидан учиб ўтишда ва пешона ўртаси билан тўпни уришга имконият бўлганида қўлланилади. Тўпни уришда оёқлар очилган бўлиб гавда тўп йўналишига қарама-қарши энгашади. Тўпнинг урилиши пешона дўмбоғ қисмига тўғри келади.
Тўпни тўхтатиш усуллари: узатилган тўпни оёқ, бош, кўкрак билан тўхтатиш усуллари ҳам футболчининг асосий техник ҳаракатларидан бири саналади. Тўғри тўхтатилган тўп ўз вақтида ва самарали ҳужум уюширишга замин бўлади.
Оёқ таги билан тўп тўхтатиш: Бу усул тушаётган ва думалаётган тўпни тўхтатиш учун қўлланилади. Тўпни қабул қилувчи ўйинчининг дастлабки ҳолатда таянч оёққа тана оғирлигини ўтказиб, тўпга қараб туради. Тўпни тўхтувчи оёқни тўп томон чиқилади. Оёқ учлари юқорига кўтарилган. Оёқ кафтнинг таги тўпга тегиши билан ён берувчи ҳаракат бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |