Ўқув қўлланма футбол андижон 2014


Download 474.5 Kb.
bet9/27
Sana15.02.2023
Hajmi474.5 Kb.
#1200732
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Тўпни ўйинга киритиш: дарвозабон тўпни ўйинга киритишда тўпни пастдан ташлаши мумкин. Тўпни тагидан бармоқлар билан ушлаб турган қўл пастга туширилади. Сўнг давозабон тебраниш учун қўлини орқага узатади ва тана массасини олдинда турган оёққа олиб ўтади. Тўп билан қўл ерга параллел бўлган ҳолда олдинга шиддатли ҳаракатда бўлади. Гавда олдинга энгашади. Тўп қўлининг учига тегиши билан мўлжал томон интилади.
Тепадан ташлаш: Тўпни шеригига турли йўналишда, ҳар хил оралиқда ва етарлича аниқ узатишга имкон яратади. Дарвозабоннинг ярим букилган ва очилган бармоқлари билан кафтида эркин ётган тўпни ушлаб туради. Тўп тирсак бўғинларида букилган қўлда тебраниб ён томондан орқага вва юқорига бош сатхича кўтарилган. Гавда ҳам шу томонга бурилади. Гавдани бурилиши ва орқада турган оёқни тез қўлни тўғрилаш ҳаракатини қилиш керак. Ташлаш бармоқларни шиддатли ҳаракати билан якунланади.
Дарвозабон тактикаси асосий вазифаси бевосита ўз дарвозасини ҳимоя қилишдир. Бунда “дарвозадаги ҳаракатлар” билан “дарвозадан чиққандаги ҳаракатлар” ни ажратиб кўрсатиш мумкин. Рақибнинг якунловчи зарбаларидан дарвозани бевосита ҳимоя қилишда дарвозабон қуйидагиларга риоя қилиши керак:
1. Жой танлаш. Тўғри танланган жой дарвозабонга энг кам куч сарфлаб, рақиблар дарвозага йўналтирган тўпларни ишончли қабул қилиб олиш имконини беради.
2. Қайси ҳужумчи қандай йўналишда зарба беришини билиш.
Ҳаракат усулини танлаб олиш дарвозабонга берилган зарбани бир ёқлик қиладиган техник усулни тўғри ижро этиш имконини беради. Бунда дарвозабон қуйидагиларни эътиборга олади. Дарвозадаги ўз вазиятни, тўпнинг учиш траекториясини, зарба кучини, яъни тўпнинг учиш тезлиги, ўз ўйинчилари ва рақиб ўйинчилари қандай жойлашганини майдон ва тўпнинг аҳволи.
Ўйиндаги аҳвол дарвозабонни кўпинча дарвозани ташлаб чиқиб, жарима майдони ҳаракат қилишга мажбур этади. Бундай ҳолларда дарвозабон ё жарима майдони доирасига йўналтирилган тўпларни тутиб қолади, ё бўлмаса, тўпни қўлга киритиш учун рақиб билан яккама-якка кураш бошлайди.

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling