ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet6/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Страбон
«География»18

IV китоб, IV боб. Биз улар ҳақидаги (яъни германлар ҳақида) бу маълумотларни ўтган даврдаги, ҳозирги вақтгача германларда сақланиб келаётган урф-одатлардан оляпмиз. Улар ўз табиати ва давлат тузуми19




билан бир-бирига жуда ўхшаш, бир-бирларига қариндош, асосий хусусиятлари билан деярли бир хил бўлиб, Рейн дарёси билан бўлинган мамлакатда яшайдилар. Германия шимолроқда жойлашган бўлиб, унинг жанубий қисми Галлиянинг жануби билан, шимолий қисми эса шимолий қисми билан ўхшаш. Шунинг туфайли улар осонлик билан кўчиб юрадилар... ҳаттоки баъзида кучлироқ қабилалар уларни сиқиб келганда, бутун аҳоли улар қаторига қўшиладилар ва ўрда бўлиб борадилар.
VII китоб, 1, 2-боб. Рейндан Шарқ томондаги жойларда ҳозирги вақтда кельт халқидан ўзларининг кўпгина ёввойиликдари, баланд бўйлари ва сариқ рангли сочлари билан бироз фарқ қилувчи германлар яшайдилар; бошқа томонлама ташқи кўриниши, ахлоқи, турмуш тарзи билан эса, биз таърифлаб ёзган кельтларга ўхшайдилар.
1, 3-боб. Бу ерда Герцин ўрмони жойлашган бўлиб ўрмоннинг ўзида свев қабилаларининг бир қисми, квадлар қабилалари яшайдилар... Мен айтганимдек свев қабилаларининг бир қисми ўрмоннинг ўзида яшаб, бир қисми ундан ташқарида готлар билан қўшничиликда яшаганлар. Шундай қилиб энг катта қабила свевлар бўлиб, улар Рейндан Альбия20 гача тарқалганлар.
Бу қабилаларнинг ҳаммаси кўчиб юришда ўнғай, бир хил хусусиятга эга (бунинг сабаби) уларнинг турмуш тарзи оддий ва улар деҳқончилик21 билан шуғулланмайдилар ва бойлик (хазина) тўпламайдилар, аксинча кулбаларда яшайдилар ва шу куннинг ўзи учунгина ўзларини таъмин қиладилар. Уларнинг озиқ-овқатлари кўчманчиларники сингари асосан чорвадан олинади, шунинг учун ҳам улар кўчманчиларга тақлид қилиб, уй анжомларини араваларга ортиб, ўз чорвалари билан жазм қилган томонга жўнаб кетадилар.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling