ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Гай Плиний Катта (Старший)
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
Гай Плиний Катта (Старший)
«Табиий тарих»13 IV китоб. 99-101-боблар. Герман қабилалари беш группага бўлинади. Вандилилар; бургундионлар, варинлар, хариплар, гутонлар унинг қисмларини ташкил этади. Ингвеонлар, уларга кимврлар, тевтонлар ва хавклар қабиласи киради. Иствэонлар, Рейнга яқин жойда яшаб, сикабрлар-ни ўз таркибига олади. Мамлакатнинг ичкарисида яшовчи германлар; уларга свевлар, гермундрлар, хаттлар, херусклар киради. Бешинчи группага — певкинлар, бастарнлар кириб юқорида кўрсатилган даклар билан чегарадош. XI китоб. 127-боб. Шнмолий варварлар ичимликни зубранинг битта бошидан олинган иккита шохига солиб ичадилар. XVI китоб. 2-4- боб. Шимолда биз катта ва кичик хавкалар деб аталувчи қабилаларни кўрдик. Бу ерда Океанда14 сув сутка давомида маълум вақтда икки марта кўтарилиб жуда катта ерни суғоради. Бу ерда убога қабилалари яшаб, одамларнинг қўли билан ишланган унча баланд бўлмаган, қачонлардир сув тошқини кўтарилган жуда баланд тепаликларни, баъзида дўнгликларни эгаллашгаи. Бундай (баланд жойларда) уларнинг кулбалари жойлашган: қачонки ҳамма атрофи сув билан қопланса, унинг аҳолиси кемада сузувчи денгизчиларга ўхшайди, сув тошқини қайтганда эса улар кема фалокатига учраганларга ўхшаб қолишади. Шунда улар ўзларининг кулбалари яқинида денгиз сувида юрган балиқларни овлайдилар. Уларда ўз қўшнилари эга бўлган чорва молларини асраш ва сут маҳсулотлари билан овқатланишнинг ҳеч қандай имконияти йўқ, улар ҳатто. ёввойи ҳайвонларни овлаш имкониятига эга эмаслар, уларнинг атрофида умуман ҳеч бир ўсиб турган дарахтлар йўқ. Улар новда ва ботқоқликда ўсиб ётган қамишдан балиқ овлаш учун тўр, арқон тўқийдилар; улар қўллари билан лойни тўплаб уни қуритадилар — қуёшдагидан кўра кўпроқ шамол ёрдамида қуритиб сўнгра бу лойни15 овқат тайёрлаш ва шимол шамолида совуқ қотган баданларини иситиш учун ишлатадилар. Уларнинг уйлари эшиги олдида махсус ишланган чуқурликда тўпланган ёмғир сувидан бошқа ҳеч қандай ичимликлари йўқ. 5-боб. Бошқа ажойиб воқеалар ўрмонларнинг кўринишидир. Улар Германиянинг қолган ҳамма қисмини ўрмонлар қоплаб ўзларининг соялари билан салқинни кучайтирадилар, бу ўрмонлардан энг баландлари юқорида айтилган халқлардан унчалик узоқда бўлмай, кўпроқ икки кўлнинг чеккасида жойлашган. Уларнинг қирғоқларини тез ва кучли ўсадиган дуб дарахтлари қоплаган. Дуб дарахтининг илдизлари сув тўлқинлари ва шамолнинг кучи билаи силлиқланиб қолган бўлиб, оролга ўхшаб гўёки улар тик туриб сувда сузаётгандай кўринади. Улар ўзларининг катта шохлари билан кеманинг ускунасига ўхшайди, шунинг учун бизнинг флотимиз бир неча марта ҳайратда қолган. Баъзида тўлқинлар худди атайин қилганидек, уларни кечаси тинч турган бизнинг кемамизнинг тумшуғига қарши юборардилар. Шунда бизнинг денгизчиларимиз ўзларини улардан қандай мудофаа қилишни билмай, баъзида дарахтлар билан денгиз жангига киришардилар. 6-боб. Ўша шимолий мамлакатда қалин ўсимликлар, қўл тегмаган баланд дарахтлар, чангалзорлар мавжуд бўлган Герцин ўрмони коинот кабн жуда қари, ҳали юз йиллар мобайнида инсон қўли тегмаган, ўзининг ўлмас узоқ умри мобайнида ҳамма ажойиботлардан устун туради. Ақлга сиғмайди деб қаралган кўп нарсаларни чиқариб ташлаб ҳар ҳолда айтиш мумкинки, бу дарахтларнинг қўшилиб кетган илдизлари тепалик сингари баландликни ташкил қилади. Қайси жойда илдизнинг кириб боришига ер йўл бермаса, улар ёй сингари новдаларга қараб кўтарилиб, улар билан тўқнаша- дилар ва букилиб очиқ дарвоза сингари нарса вужудга келтирадилар, қайсики бу жой орқали римнинг отлиқ қўшинининг эскадраси ўтиши мумкин. 47-боб. Бизга маълум бўлган ҳамма қабилалардан фақат убилар16, серҳосил ерларни қайта ишлайдилар, ҳар бир ер участкасини 3 фут чуқурликкача ковлаб, (мергель)17 бир фут қалинликдаги тупроқ қатламини сепадилар, шунинг билан улар ернинг ҳосилдорлигини яна оширадилар. Лекин бу (ўғит) 10 йилдан ортиққа бормайди. XVIII китоб. 121-боб. Дуккакли экинлар экилмаса ҳам жуда кўп жойларда ўзи ўсади, масалаи Шимолий денгиз оролларида бизнинг ватандошларимиз бу жойларни дуккакли жойлар деб аташади. XIX китоб. 8-9-боб. Галлияликларнинг ҳаммаси зиғир толасидан тўқилган газламадан кийим кийишади. Рейннинг орқа томонидаги бизнинг душманларимиз ҳам шундай кийнм кийишади, Германия аёллари бундай кийимни энг чиройли кийим деб ҳисоблашади. Германияда (аёллар) ер ости уйларида яширин ҳолда йигириш билан шуғулланадилар. XXXVII китоб. 42-боб. (Қаҳрабо) Шимолай денгиздаги ороллардан келиб чиққан деб қабул қилинади ва германларда «глез» деб аталади. Шунинг учун Цезарь флотидаги ҳарбий операцияларда иштирок этган бизнинг ватандошларимиз у ороллардан бирини «Глезария» деб атайдилар. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling