X модда. Қулларни ўғирлаганлиги ҳақида
1-§. Агар кимки қулни, отни, нўхталанган молни ўғирласа, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-қўшимча. Агар ким бировнинг қулини ўғирласа, 30 солид тўлашга ҳукм этилади.
XIII модда. Эркин кишиларни ўғирлаганликлари ҳақида
1-§. Агар уч киши эркин қизни28 ўғирласа, уларнинг ҳар бири 30 солиддан тўлашлари керак.
6-§. Агар ўғирланган қиз қиролнинг ҳомийлигида бўлса, бундай ҳолатда «қиролнинг битимини» бузганлиги учун 63 солид тўлаши керак.
7-§. Қиролнинг қули ёки лити эркин аёлни ўғирласа ўлимга ҳукм қилинади.
8-§. Агар эркин қиз ўз хоҳиши билан қулга эргашиб кетса, қиз ўз эркинлигидан маҳрум этилади.
1-қўшимча. Агар кимки бегона лит қизини хотинликка олса, 30 солид тўлашга ҳукм этилади.
XIV модда. Босқинчилик ёки талончилик ҳақида
1-§. Агар кнмки эркин кишига тўсатдан босқинчилик қилса, айби ошкор қилиниб, 63 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар римли салиларга тегишли варварни таласа, 35 солид жарима тўлашга ҳукм этилади.
4-§. Агар кимки бошқа жойга кўчиб ўтиш учун қиролдан ёрлиқ олса ва у умумий йиғилишда ёрлиқни кўрсатса, бунда кимдир қиролнинг буйруғига қаршилик кўрсатишга журъат қилса, у 200 солид тўлашга мажбур этилади.
6-§. Агар кимки бировнинг вилласига бостириб кирса, босқинчиликдаги ҳамма айб бўйнига қўйилиб, 63 солид тўлашга ҳукм этилади.
1-қўшимча. Агар кимки бировнинг вилласига босқинчилик қилиб кнриб у ердаги эшикни бузса, итни урса ва одамларни ярадор қилса, ёки у ердан аравада ниманидир ўғирласа, 200 солид тўлашга ҳукм қилинади.
XVI титул. Ёнғин ҳақида
2-§. Агар кимки бировнинг уйини қўшимча иморатлари билан ёндирса, айби фош қилиниб, 63 солид тўлашга ҳукм қилинади.
3-§. Агар кимки, бировнинг омборини ёки ўрилган ғалласини ёндирса, 63 солид тўлашга ҳукм қилинади.
4-§. Агар кимки, бировнинг чўчқахонасини чўчқалари билан, ёки оғилхонасини моллари билан ёидир-
са, жавобгарликка тортилиб, ёнган нарса баҳоси ва зарарини қоплаш ҳисобланмай, 63 солид тўлашга ҳукм қилннади.
5-§. Агар кимки бнровнинг деворини ёки тўсиғини ёндирса, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |