Манбалар.
«Сали ҳақиқати»26 модда. Судга чақириш ҳақида
1-§. Агар кимки қирол чиқарган қонун бўйича судга чақирилса, лекин келмаса 600 денарий27 , яъни 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
2-§. Агар бировни судга чақиртириб, ўзи келмаса, келмаганлигини исботловчи қандайдир қонуний сабаблари бўлмаса, у судга чақирилган одам фойдасига 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
3- §. Агарда айбдор, қирол хизматини ўтаётган бўлса, унинг судга чақирилиши мумкин эмас.
II модда. Чўчқани ўғирлаганлик ҳақида
1-§. Агар кимки эмизиладиган чўчқа боласини ўғирлаб, айби фош қилинса, 120 денарий, яъни 3 солид тўлашга ҳукм қилинади.
5-§. Агар кимки 2 ёшлик чўчқани ўғирласа, келтирилган зарар ва ўғирланганнинг баҳосн ҳисобланмасдан 15 солид тўлашга ҳукм қилинади.
11-§. Агар кимки подага бошлаб юрувчи тўнғиз ёки чўчқани ўғирласа, ўғирланганнинг баҳоси ва келтирилган зарар ўрнини қоплаши ҳисобланиб, 17-2 солид тўлашга ҳукм қилинади.
III модда. Қорамолларни ўғирлаганлик ҳақида.
3-§. Агар кимки ҳўкиз ёки бузоғи билан сигир ўғирласа, 35 солид тўлашга ҳукм қилинади.
4-§. Агар кимки подани бошлаб юрувчи ва ҳеч қачон бўйинтуруқда бўлмаган ҳўкизни ўғирласа, 45 солид тўлашга ҳукм қилинади.
IV модда. Қўйларни ўғирлаганликлари ҳақида.
2-§. Агар кимки бир ёшлик ёки икки ёшлик қўйни ўғирласа, ўғирланган қўйнинг баҳоси ва келтирилган зарарни ҳисобга олмай, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
4-§. Агар кимки 40 та ёки ундан кўп қўйни ўғирласа, ҳамма подани ўғирлаганлиги ҳақида ҳукм чиқарилиб, ўғирланган қўйларнинг баҳоси ва унинг зарари ҳисобга олинмай, 63 солид тўлаттирилади.
V титул. Эчкиларни ўғирлаганлик тўғрисида.
1-§. Агар кимки 3 эчки ўғирласа фош қилиниб, ўғирланганнинг баҳоси ва зарарнинг ўрнини тўлдириш ҳисобга олинмай, 3 солид тўлашга ҳукм этилади.
2-§. Агар кимки 3 тадан ортиқ эчкини ўғирласа, ўғирланганнинг баҳоси ва зарарнинг ўрнини тўлдириш ҳисобга олинмай, 15 солид тўлашга ҳукм этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |