ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
Фруассара «хроникаси»дан132
Наварра қироллигининг озод қилинишидан сўнг кўп вақт ўтмай, Франция қироллигининг кўпчилик вилоятарида жуда ажабланарли ва йирик исён рўй берди, айниқса Бовэзи, Бри, Лаоннэ, Валуада Суассонда тарқалди. Қишлоқлардан раҳбарсиз одамлар Бовэзида тўпландилар. Дастлабки вақтда уларнинг сони 100 кишидан ошмасди. Улар дейдиларки. Франция қироллигидаги дворянлар — рицарлар ва қуролбардорлар қиролликни сотдилар ва иснодга қолдирдилар, уларнинг ҳаммасини йўқ қилиб ташлаш катта бахт бўлган бўларди. Ким шундай деб айтса, ҳар бир киши балаид овоз билан: «У чин ҳақиқатни айтди, дворянларни битта қолдирмай ҳаммасини қириб ташлашда ким тўсиқ бўлса, унга иснод!» — деди. Сўнгра улар тартибсиз ҳолда тўпланиб, темир учлик таёқ ва пичоқдан бошқа ҳеч қандай қуролга эга бўлмаган ҳолда энг аввало яқин атрофдаги рицарларнинг уйига қараб бордилар. Улар рицарларнинг уйини емириб, ўт қўйиб уларнинг хотинларини, катта ва кичик болаларини ўлдирдилар... Улар бошқа қаср ва уйларни ҳам шундай қилдилар. Уларнинг сони кўпайиб 6 мингга етди. Рицарлар, хонимлар, қуролбардорлар ва уларнинг хотин- лари ўзларипинг бўйинларига кичик болаларини ўтқазиб 10 ва 20 миль узоқликдаги жойларга ўз хавфсизликларини сақлаш учун қочиб боришди. Улар ўзларининг уй-жойларини, мулкларини ўз ҳолига ташлаб кетдилар. Бу жиноятчилар бўлса, раҳбарсиз, қуролсиз тўпланиб, ўзларининг йўлидаги ҳамма нарсани бузиб. ёндириб бордилар, қутирган итдек ҳамма дворянларни ўлдирдилар, йўлда учраганларни қийнаб, ҳамма хоним ва қизларни аёвсиз ва шафқатсиз ҳолда зўрладилар. Ўзларининг қироли Жак Простакни улуғладилар. Улар Бовэзи округини тўлиқлигича талаб, ёндирдилар, шунингдек Корби, Амьен Мондидье атрофида 60 дан ортиқ энг яхши уйлар ва мустаҳкам қасрлар вайрон қи- линди, ёндирилди. Агар худо ўз олий ҳиммати билан ёрдамга келмаса бу жиноятчилар яна кўпайиб қиролликдаги олижаноб қўшинлар, муқаддас черков руҳонийлари ва ҳамма бадавлат одамлар ўлиб кетарди. Юқорида айтилган одамлар Бри вилоятида, Патуада ҳам худди шундай ҳаракат олиб борар эдилар. Улардан қутулиб қолган мамлакатимизнинг ҳамма хонимлари, қизлари, рицарлари ва қуролбардорларига якка ҳолда. қандай уддалашса, шундай Мо Брига қочишга тўғри келди, жумладан Нормандия герцогинасига ҳам. Юқори мартабали ҳамма хонимлар қочиб ўз ҳаётларини сақлаб қолишди... Номлари кўрсатилган кишилар мамлакатнинг ҳамма томонида, Париж билан Нуайон ўртасида, Париж билан Суассон ўртасида, Суассон билан Вермандуа ўртасида Кусигача худди шундай ҳаракат қилишди. Бу ерда ҳам улар шупдай катта жиноятлар қилишдики, Куси, Валуа областида, Лан епископлигида Суассон ва Санлида рицарь ва қу- ролбардорларнинг 100 дан ортиқ қаср ва яхши уйларини емириб ташлашди; қўлга тушганларнинг ҳаммасини таладилар ва ўлдирдилар. Лекин худонинг муруввати билан бундай аҳволдан халос бўлинди, бунинг учун унга раҳмат билдирмоқ лозим. Буни сиз қуйидагидан кўрасиз. Қачонки, қайси жойда бу жиноятчиларнинг вахший- ликлари билан ўз уй-жойларининг тор-мор этилганини, яқинларининг ўлдирилганини кўрган Корби, Вермандуа, Валуа ва (бошқа) вилоятларнинг дворянлари: Фландрия, Геннегау, Брабантдаги дўстларига ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Шу вақтнинг ўзидаёқ ҳамма томондан етарли даражада (кишилар) йиғилди. Ҳам ажнабий, ҳам маҳаллий дворянлар тўпланишди, улар бу жиноятчиларни ҳамма жойда ушлаб, аёвсиз суратда танасини бошидан жудо қилишди, дарахтларга осишди. Ҳатто Наварра қироли Бовэзи округидаги Клеромондан узоқ бўлмаган бир жойда бир кунда 3 мингини ўлдирди, лекин улар шунчалик кўп эдики, агар ҳаммасини бир жойга тўпласа 100 мингдан ошарди. Улардан нима сабабдан шунча жиноятларни қилдингиз деб сўралганда, «билмаймиз», деб жавоб беришдн, лекин бошқа-ларнинг қилмишларини кўриб, ўзлари ҳам шундай қилишди, улар ҳамма зодагон, олижаноб кишиларни битта қолдирмай қириб ташлашни ўзларининг бурчи деб ўйлаган эдилар. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling