Қувват коэффициентини ошириб электр энергия тежамкорлигига эришиш


Реактив қувватини компенсацияловчи (РҚК) қурилмаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги


Download 55.79 Kb.
bet2/2
Sana12.07.2023
Hajmi55.79 Kb.
#1659872
1   2
Bog'liq
QUVVAT KOEFFISIYENTINI OSHIRIB ELEKTR

Реактив қувватини компенсацияловчи (РҚК) қурилмаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги.
Тармоқларда актив қувват Р ва энергияларни W минимал исрофларини яратиш учун иложи борича реактив қувватига бор заруриятни ўз кучи билан, яъни ўзининг реактив қувватини компенсацияловчи қурилма ёрдамида қондирилса, қолган қисми энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан етказилади. Реактив қувватини бу қисми бепул берилади. Қолган эхтиёжни
истеъмолчи ўз кучи билан таъминлайди. Агар истеъмолчида махсус компенсацияловчи қурилмалар йўқ бўлса ёки улар етарли даражада бўлмаган ҳолда, реактив қувватига қолган эхтиёжини ҳам электр энергия билан таъминловчи ташкилот етказиб беради. Лекин бу қисмига истеъмолчи тўлов қилади, яъни тарифга қўшимчалар ё ки айирмалар орқали ҳар хил РҚКларни ўрнатиш турли таъсирларга олиб келади. Истеъмолчига керак бўлган қувват миқдорини Qкер деб белгиласак, компенсацияловчи қурилмасининг оптимал қувватини Qкқопт да белгилаймиз. Бундай ҳолда, тармоқдан қўшимча Qқўш олинадиган реактив қувват миқдорини аниқлаймиз:
Qқўш = Qкер - Qкқопт
Тўловларни бир ставкали тариф бўйича ўтказган ҳолда кўндаланг компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланишнинг иқтисодий самараси қуйидаги формула билан аниқланади:
Эй Эй.с Кй . (7.4)
бу ерда: Эй – бир йилда конденсатор қурилмаларини қўллаш натижасида олинган самара, сўм;
Кй – конденсатор қурилмасини сотиб олишга ва эксплуатация қилинишига кетган келиштирилган йиллик исрофлар, сўм;
Эй.с – конденсатор қурилмаларни қўллаш би лан бир йилда қилинган иқтисод, сўм;
Эй.с ни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз:
Эй.с.Ка.к. уз.Qккt (7.5)
бу ерда: Ка.к.ўз – актив қувват исрофи ўзгаришини баҳоловчи коэффициент (0,07 кВт/квар);
Qкк – конденсатор қурилмасининг қуввати, квар;
t – бир йилда конденсатор қурилмасининг ишлаш вақти, соат;
Демак, реактив қувватини компенсациялаш натижасида (КҚларни ёрдамида) актив ва реактив қувватлар исрофини камайтирган ҳолда электр энергия исрофини камайтирамиз ва кучланиш йўқолишини ҳам пасайтирамиз. Фақат КҚ ларни қайерда ўрнатиш керак деган муаммо пайдо бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, КҚлар қанча истеъмолчиларга яқинроқ бўлса, шунча Р ва Qларни камайиши кўпроқдир. Лекин, КҚларни ўрнатилиши истеъмолчиларга яқинлаши билан уларнинг ўрнатишга кетадиган капитал маблағ ошиб кетади. Амалиётда, КҚ ларни РТПларнинг 6 ва 10кВ шиналарига ва ТП ларнинг 0,4 кВ шиналарига қўшилиши афзалроқдир.
Қувват коэффициентини ошириш табиий ва сунъий усуллар билан бажарилиши мумкин. Табиий усуллар қуйидагича чора-тадбирлардан иборатдир:
- электр моторларнинг қувватини тўғри танлаш, моторнинг қуввати ишчи машина қувватига тенг ёки яқинроқ бўлиши кер ак. Уларни иложи борича тўла юклаш ва салт ишлаш режимларини чеклаш лозим;
- юқори қувват коэффициентли моторларни қўллаш керак (шарик подшибникли, юқори тезликли);
- агарда юкланиш доимий 50%дан кам бўлса, статор чулғамларини учбурчакдан юлдузчага қайта улаш керак. (Бу ерда тармоқнинг линияли кучланиши мотор фазасининг номинал кучланишига тенг бўлиши керак);
- юкланиш сезиларли даражада пасайиб кетишида, параллел ишлайдиган трансформаторлардан бирини тармоқдан ажратиш керак.
Юқорида келтирилган чоралар керакли самара бермаган ҳолда, сунъий усулларга ўтамиз. Кенг тарқалган сунъий усуллардан бири – бу конденсатор батареяларини қўллашдир. Конденсатор батареяларни ўрнатиш жойини ҳисобга олган ҳолда компенсациялаш шахсий, гуруҳли ва марказлаштирилган бўлиши мумкин. Конденсаторлар тармоқ ёки қурилмага нисбатан параллел қўшилади ва одатда учбурчак усулда ўзаро уланади.
Конденсатор батареясининг қуввати тармоқ кучланишига нисбатан иккинчи даражасида ва сиғимга нисбатан биринчи даражасида тўғри пропорционалдир:
3U2тармс103
бу ерда: Q - уч фазага қўшилган конденсатор батареяларнинг қуввати, квар;
Uтарм – тармоқнинг кучланиши, кВ;
- бурчак частотаси, С-1;
С – конденсатор батареясининг сиғими, мкФ.
Тармоқнинг частотаси f=50 Гц лигини ҳисобга олганда, юқорида келтирилган формуланинг кўриниши ўзгаради:
Qк =0,942U2тарм С
Қувват коэффициентини ошириш учун қўлланиладиган конденсатор батареясининг қуввати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Qк = Р(tgtg)
бу ерда: P - қурилмаларнинг актив қуввати, кВт;
ва - конденсаторсиз ва конденсаторли фазаларнинг бурчак оғиши.
Download 55.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling