Узбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тошкент электротехника алока институти


Download 142.45 Kb.
bet3/25
Sana01.11.2023
Hajmi142.45 Kb.
#1736484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Узбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тошкент электр-fayllar.org

Бозор ва маркетинг стратегияси.
Стратегиянинг умумий илмий услубиёти бошкарув усуллари мураккаб биносининг пойдеворини ташкил этади.Турли хил бошкарув ишларида кулланиладиган ёндашувлар, приёмлар, усуллар конкрет усуллар деб аталади. Улар менежментечадиган бошкарув масалаларининг куплиги, турли мураккаблиги ва таркибини акс этувчи хилма-хилликни тансифлайди.
Конкрет усуллар куйидаги учта йуналиш буйича тавсифланади:функционал кичик тизимларни бошкариш усуллари:менежмент функцияларини бошкариш усуллари: бошкариш ечимларини кабул килиш усуллари.
«Маркетинг» кичик тизимида бу усуллар куйидагилардан иборат:
-махсулотлар бозорида корхона холатининг диагностикаси;
-потенциал бозорларда корхона имкониятларининг тахлили;
-хаётий даври погоналарни хисобга олган холда махсулотни ишлаб чикариш динамикасини аниклаш;
-янги турдаги махсулотлар ва бозорларга эхтиёжни аниклаш;
-маркетинг концепциясини ишлаб чикиш ва бошкалар.
Маркетинг-бозор холатини асосли урганиш ва олдиндан бахолаш билан товарларни ишлаб чикариш ва сотишни ташкил этиш хамда шу йусинда яхши фойда топишни уюштириш булиб бозор иктисодиётининг мухим унсури булиб хисобланади.Маркетинг иши махсус маркетинг дастурлари оркали амалга оширилади.
Уларда харидорларни ва ракибларни ургантиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, товар нархини узгартириш, реклама утказиш,товарга талабни урганиш,товарларни уз вактида етказиб туриш,харидорларга маъкул тушадиган хизмат курсатиш каби чора-тадбирлар назарда тутилади.Ишлаб чикариш маркетинг воситасида гоят тез узгариб турадиган бозор талабига мослашади ва самарага эришади .Товар ишлаб чикарувчилар маркетинг туфайли бозор билан узвий богланадилар,ишлаб чикариш манбаларини бозор талаб товарлар яратишга каратиладилар,сохибкорлик ва тижорат ишларини режалаштиради.
Бозор муносабатларининг ривожланиши реактив бошкарувдан стратегик бошкарувга утишни талаб килади.Бу факатгина конкрет бошкарув тизимларига тааллукли булибгина колмасдан,маркетингни куллашда бошкарув моделларини, бахолаш ва танлаш хамда концептуал йуналишларни аниклаш жараёнларига хам тегишлидир.Маркетингни бошкариш тизими ва моделларини ишлаб чикишда нафакат маркетинг тизимини куллашнинг бугунги имкониятларини бахолаш,балки маркетингни бошкаришнинг узгарувчан иктисодий мухитга мослашиш имкониятларини таъминлашни хамда ривожланган бозор шароитида потенциал имкониятларни амалга оширишга имкон берувчи маркетинг элементларини бошкарув тизимига киритишни хам бахолаш мухим ахамиятга эгадир.
Фирма стратегияси энг истикболли махсулот турларини, уларнинг бозордаги стратегик урни,стратегик кувватлашнинг йуналишлари ва турли зоналар учун стратегиянинг куринишларини,оптимал стратегик махсулотларни белгилайди.
Стратегия маркетингли фаолиятни ёки маркетинг режаси фирма стратегиясини белгилайди.
Махсулотнинг характери ва бозордаги урнига караб маркетинг стратегиясини танлаш амалга оширилади. Маркетингни сиёсат талаб ва таклиф нисбатининг характерига мослашади.

Download 142.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling